Мавзу: Зичликни ўлчаш тизимлари. Режа



Download 0,6 Mb.
bet5/8
Sana27.11.2022
Hajmi0,6 Mb.
#873389
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10-маъруза

Вазнли зичлик ўлчагичлар
Вазнли зичлик ўлчаш асбобларининг ишлаш принципи назорат қилинаётган суюқликнинг маълум бир доимий ҳажмининг вазнини узлуксиз тортиб туришга асосланган. Тоза суюқликлар зичлигини ўлчашдан ташқари вазнли зичлик ўлчагичлар суспензия ва таркибида қаттиқ моддалар бўлган суюқликлар зичлигини ўлчашда ҳам ишлатилади. 10.3-расмда пневматик ўзгарткичли вазнли зичлик ўлчагичнинг принципиал схемаси келтирилган.





10.3-расм. Пневматик ўзгарткичли
вазнли зичлик ўлчагичнинг принципиал схемаси

10.4-расм. Мембрана-вазнли зичлик ўлчагичнинг схемаси

Суюқлик резина тарнов ва металл сильфонлари 6 бўлган сиртмоқсимон трубка 1 дан ўтади. Сиртмоқсимон трубка пневматик ўзгарткичнинг тўсиғи 2 билан боғлиқ. Суюқлик зичлиги ошганда сиргмоқсимон трубканинг вазни ортади ва у пастга ҳаракатланади, сопло 3 билан тўсиқ 2 орасидаги зазор кичраяди, ўзгарткичдаги босим кўтарилади. Унификацияланган пневматик сигнал кучайтиргич 4 орқали сильфон 5 га узатилади (тескари алоқа). Сильфондаги босим суюқлик зичлигининг ўзгаришига пропорционал ўзгаради ва шкаласи зичлик бирлигида даражаланган иккиламчи асбоб билан ўлчанади. Асбоб суюқликнинг зичлигини сиртмоқсимон трубка тўлдирилаётган пайтдаги амалий ҳароратда. ўлчайди.


Вазнли зичлик ўлчагичларнинг афзаллиги трубка кесимининг доимийлиги ва трубкадан суюқликнинг катта тезликла. ўтишидир. Бу эса суюқлик таркибидаги қаттиқ жисмларнинг трубка тубига (деворларига) чўкишига йўл қўймайди. Саноатда 500. . . 2500 кг/м3 ўлчаш чегараларига мўлжалланган вазн­ли зичлик ўлчагичлар чиқарилади. Ўлчашдаги асосий хатолик ±2%.
10.4-расмда Тошкент политехника институтининг ходимлари ишлаб чиққан зичлик ўлчагичнинг схемаси келтирилган.
У корпус 1 ва ўлчаш асбоби 2 дан иборат. Корпус назорат қилинаётган суюқлик солинган камера 3, буфер суюқлик би­лан тўлдирилган оралиқ камера 4 ва пневмоўзгарткич ролини ўйнайдиган камера 5 дан иборат. Зичлиги ўлчанаётган суюқлик камера 3 га кириш штуцери 6 орқали тўхтовсиз келиб туради ва ундан тўкиш штуцери 7 орқали чиқиб кетади, бу эса камерада суюқликнинг бир сатҳда туришини таъминлайди. Оралиқ гидравлик камера 4 идиш 3 нинг туби 8 нинг силжишини узатиш учун мўлжалланган, у бикр марказли эластик мембрана 9 дан иборат, марказ камера 4 нинг тубида ўрнатилган. Камера 5 сопло 10 билан жиҳозланган. Сиқилган ҳаво труба 11 орқали камера 5 га доимий дроссель 12 орқали киради. Мембрана 9 нинг бикр маркази сопло 10 нинг тўсиғи ролини ўйнайди. Мембрана 8 нинг суюқлик вазни (зичлиги)га боғлиқ бўлган силжиши оралиқ камера 4 орқали мембрана 9 га берилади, бу мембрана силжиб сопло 10 ни беркитади. Камера 5 даги ҳаво босими ўлчаш асбоби 2 ёрдамида назорат қилиб турилади ва суюқликнинг зичлик ўлчови бўлиб хизмат қилади.
Мембрана-вазнли зичлик ўлчагич ўлчаш сезгирлиги ва аниқлигини оширишга имкон беради.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish