Мавзу: Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга
оширилган ислоҳотлар.
Режа:
1.Мустақиллик йилларида илм-фаннинг ривожланиши. Янги жамият қуришда
таълим ва тарбиянинг ўрни ва роли.
2.Таълимнинг миллий моделининг шаклланиши, ривожланиши ва соҳадаги
муаммолар. Ўзбекистонда янги авлод кадрлар тайёрлаш соҳасидаги
ўзгаришлар.
3.Таълим соҳасида халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши: ютуқлар ва
камчиликлар.
1.Мустақиллик йилларида илм-фаннинг ривожланиши. Янги жамият
қуришда таълим ва тарбиянинг ўрни ва роли.
Советлар тузуми йилларида партия яккахокимликнинг вужудга
келишига жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида ўз мафкуравий
таъсирини ўтказиб борди. Айниқса, бу кишилар онгини ўзгартиришда муҳим
олим бўлган таълимда, илмда ва маданиятда жиддий тус олди. Халқнинг
маърифатга, фанга ва миллий маданиятга бўлган интилиши хукмрон кучлар
томонидан узоқни кўзламай ва яхши ўйламай олиб борган сиёсатлари
натижасида сиёсий манфаатлар йўлига бурилди.
Янги зиёли кадрларни шакаллантириш, эски мавжуд зиёлиларни йўқ
қилиш ана шу мақсадларни кўзлаб амалга оширилди. Саводхонлик
даражасини ўсиши бюрократик бошқарув тизимини мустаҳкамланиб бориши,
техника тараққиёти томон юриш ва илмий муассасаларнинг ташкил топиш
жараёнлари улар устидан қаттиқ мафкуравий назоратнинг ўрнатилиши билан
ҳамоҳанг равишда юз берди.
Саводсизлик даври тугатилди. 1941 йилга келиб мактаблар сони 5504
тага, уларда ўқиётган ўқувчилар сони эса 1 млн 315 тага етди. Советларнинг
“маданий инқилоб” тадбири жамиятнинг барча жабҳаларини, айниқса унинг
ҳар бир соҳасини қамраб олди. Мактабларда сиёсий тарбияни йўлга қўйишга
ва уни такомиллаштириб боришга эътибор берилди.
Иккинчи жаҳон урушидаги катта йўқотишлар олий маълумотли
ходимларнинг сон ва сифат жиҳатидан камайиб кетишига олиб келди. Бу эса
ўз навбатида урушдан кейинги йилларда олий таълимни ривожлантириш
зарур эканлигини тақазо этарди. Олий таълимни ривожлантириш динамикаси
қуйидагича кечди. 1950-1953 йилларда 16.600 та мутахассис тайёрланди. 1959
йилда 31 та олий ўқув юртида 88 минг киши таълим олди. 1985 йилга келиб,
42 та олий ўқув юртларида 285.5 минг киши таълим олди. 1960 йилда 30 та
олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрланган бўлса, 1985 йилда уларнинг
сони 42 тани ташкил этди.
Бироқ, булар миқдор кўрсаткичларидаги айрим силжишлар эди. Лекин
масаланинг асосий жиҳати – олий таълим муассасаларини битириб чиқаётган
мутахассисларнинг сифати ва савияси масаласида кўплаб муаммолар мавужуд
эди. Шу ўринда жаҳон фанлар тизимида ўз мавқесига эга олимлар қатлами
етишиб чиқганлиги ва техникада катта ютуқлар қўлга киритилганли гини
инкор этиб бўлмайди.
Аммо маъмурий буйруқбозликка асосланган улкан сиёсий ва иқтисодий
бошқарув бу ютуқларни халқ хўжалигига жалб эта олмади. Новаторлик
ишланмаларни бюрократик чиғириқдан ўтгунича аҳамиятини йўқотар эди.
Фаннинг кўп тармоқлари милитарлашган ҳарбий услубга йўналтирилди. Шу
билан бирга, олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқув-тарбиявий ишларни
мафкуравий андозага солиш кучайди, халқаро фанлараро алоқалар қаттиқ
назорат остига олинди.
Ўзбекистонда малакали кадрларни тайёрлашдаги, аҳолининг илмий
маданий,таълим-тарбиявий тараққиётини таъминлашда етарлича натижалар
анъаналарни ўзида жамлаган кучли потенциал жамланган. Шунинг учун
Ўзбекистондаги олий таълим олдида тўпланган ижобий тажрибаларни сақлаш
ва мазмунан бойитиш дунё таълим кенгликларида ўзининг муносиб ўрнини
эгаллаш каби фавқулодда жиддий вазифа туриб қолди. Айниқса, бир неча ўн
йиллаб мафкуравий исканжада бўлган фан, маданият, таълимнинг ундан
бўшатиш, янги қадриятлар, инновациялар орқали жонлантириш мустақил
Ўзбекистон халқи олдида шарафли ва сермашаққат вазифалардан бири эди.
Ўзбекистон мустақиллик остонасида турар экан, республика раҳбарияти
дастлабки вазифалардан бири илм-фанни, таълим тизимини ислоҳ қилиш,
модернизация қилиш лозимлигини чуқур англар эди. Ўзбекистон раҳбари
И.Каримов 1988 йил 20 ноябрда Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясида
бўлган учрашувда шундай деган эди: “Республика ҳаётининг барча
соҳаларида илм-фан мавқеини принцип эътибори билан янги сифат
даражасига кўтариш республика
Фанлар Академиясининг асосий
вазифасидир, деб ўйлаймиз. Илм-фан аҳлига буйруқ бериш, қуруқ
маъмуриятчилик, олимларга аппарат ходимлари кабинетларида пайдо
бўладиган “ижтимоий буюртмани” рўбарў қилиш даври ўтиб кетди. Ижодий
изланишларнинг натижаларини қамраб олган Фанлар акадепмияси
олимларининг асарлари ва тавсиялари республика тараққиётининг
истиқболини белгилайдиган кеклажакдаги ҳисоб-китоблар ва сиёсатнинг
пойдевори бўлиши даркор...
Фанга истеъдодли ёшларнинг кириб келишини таъминлаш учун
комплекс тадбирлар туркумини амалга ошириш зарур. Бу борада олий
мактабнинг, ҳатто умумий таълим мактабларининг фаолиятини тубдан қайта
қуриш керак”.
1
1
Каримов И. “Илм-фан имкониятларидан тўлароқ фойдаланалайлик”, Ўзбекистон мустақилликка эришиш
остонасида, Тошкент, “Ўзбекистон”. 2012, 72-б.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида ислоҳотларни
бошидан кечирган ва натижасини кўрсата олган соҳалардан бири таълим
тизимидир. Ўзбекистон илм-фанга алоҳида эътибор қаратила бошланди.
Замоннинг тезкор тараққиётига хизмат қилувчи янги фан соҳалари бўйича
тадқиқотлар йўлга қўйилди. Табиий ва аниқ фанларни ўқитиш ва илмий
тадқиқотлар олиб бориш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон
Республикасида илм-фанни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академиясининг ўрни беқиёсдир. Шунингдек, республика олий
таълим муассасаларидаги профессор-ўқитувчилар фаолиятининг салмоқли
қисми илмий тадқиқотларгна қаратилганлиги ўз самарасини бера бошлади.
“Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” Ўзбекистонда илму-фан
ривожланишига бош мақсадлардан бири этиб белгиланди.
1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг
фармонига биноан Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий
Аттестация Комиссияси ташкил этилиши муносабати билан Фанлар
Академиясинингнинг мавқеи ортди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Илмий
тадқиқот
фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 2002 йил 20
февралдаги фармони илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар сифатига
қўйилган талабларга мувофиқ иолмий техника ва инновация фаолиятини
янада ривожлантиришда, шунингдек, мамлакат илмий салоҳиятидан самарали
фойдаланишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Республиканинг илмий тадқиқот мажмуини Академия, олий таълим ва
бошқа тармоқларидаги 350 дан ортиқ муассасани, жумладан, илмий тадқиқот
институтлари, олий ўқув юртларидаги илмий тадқиқот бўлинмалари, лойиҳа
конструкторлик ташкилотлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва
тажриба корхоналари, ахборот-ҳисоблаш марказлари ўз ичига олади. 2006
йилдаги натижалар бўйича фаннинг турли тармоқлари бўйича 34 мингдан
ортиқ илмий ходим фаолият кўрсатган. Уларнинг 2.4 минги фан доктори, 2.4
минги фан номзодлари эди.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви халқ таълими тизими
тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди. Миллий педагогик тафаккур
таъсиричан таълимнинг соғломлаштириш жараёни бошланди. Узоқ вақт
мобайнида ташқи дунёдан узиб қўйилган, ўзга мамлакатлар тарихий
тажрибасидан ҳам, миллий маърифий меросдан ҳам баҳраманд бўлмаган
миллий педагогика жаҳон майдонига чиқди. Эришилган натижаларни
ўзгаларники билан қиёслаш, бошқалардан ижобий жиҳатларни ўзлаштириш
имконияти пайдо бўлди.
Республикамизда таълимнинг янги тизимини амалга оширишда
Ўзбекистон хукумати тарихимиздаги таълим жараёнларини ўрганиб чиқиб,
таълимни ислоҳ қилиш дастурини тайёрлади. Барча эътибор таълим
тизимларини демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида
такомиллаштирилиб, унинг моддий-техник базасини замон ва давр талаблари
даражасига кўтариш ва Ўзбекистон маърифий салоҳиятини кучайтиришга
қаратилди.
Ўзбекистон Республикасида 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Таълим
тўғрисидаги” қонун илгари эришилган муваффақиятларни сақлаб қолишга
хизмат қилди. Ушбу қонун ўз вақтида муҳим бўлган бўлса-да, аммо таълим
тизимини ислоҳ қилишнинг амалий чора-тадбирлари, таълим тарбия ва ўқув
жараёнларининг таркибини, босқисларини бир-бири билан узвий боғлаш,
яъни узлуксизликни таъминлаш муаммоларини еча олмади. Таълим
тизимидаги йиғилиб қолган муаммолар 1997 йил 29 августда қабул қилинган
“Таълим тўғрисида”ги янги қонунни ва кадрлар тайёрлаш миллий
дастурининг яратилишига сабаб бўлди.
Миллий дастур муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ
қилиш омиллари, миллий дастурнинг мақсади, вазифалари ва уни рўёбга
чиқариш босқичлари, кадрлар тайёрлашнинг илмий модели, кадарлар
тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари каби
бўлимларни қамраб олган. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги”
Қонуннинг моҳиятини ўзида акс эттирган бу дастур республика таълим
тизимининг истиқболли келажагига мўлжалланган бўлиб, уни комплекс
ривожлантиришга қаратилган. Миллий Дастур ва дастурларнинг хаётга татбиқ
этилиши натижасида мазкур соҳа тубдан ислоҳ қилинди, замонавий узлуксиз
таълим ва тарбия тизими яратилди.
Мамлакатимизда
янгича
ижтимоий-иқтисодий
шароитларда
шаклланаётган мактабгача таълим тизими бир қатор ўзига хос хусусиятларга
эга. Мактабгача таълим муассасаларининг янги тармоғи пайдо бўлмоқда.
Мисол тариқасида “Хонадон боғчаси”, “Фермер хўжалиги боғчаси”, “Болалар
боғчаси – бошланғич мактаб” мажмуалари вужудга келмоқда. Сўнгги уч йилда
янги ижобий ютуқлардан бири мактабгача таълим муассасалари хусусий
секторнинг улуши ошиб бормоқда. МДҲ давлатлари доирасида ноёб
тажрибалардан бири мактабгача таълим халқ таълимидан мустақил Вазирлик
тасарруфида бошқарилмоқда. Зеро бу соҳа улкан хажмга эга. 2006 йилда 6565
та мактабгача таълим муассасаси бўлиб, 571157 бола таълим тарбия олган.
59595 нафар педагог ходим шу соҳага жалб этилган. Аммо бу рақам шуни ҳам
кўрсатадики, 21,4 %гина мактабгача болаларни қамраб олган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёевнинг 2017 йил 30
сентябрдаги Қарорига мувофиқ юртимизда биринчи марта Мактабгача таълим
вазирлиги ташкил этилди. Бу соҳада фаолият тубдан янгига негизга қурилди.
Ўтган қисқа даврда 980 дан ортиқ боғчалар ишга туширилди. Сўнгги 2 йил
ичида эса болалар боғчалари сони 1 минг 400 тага ортиб, 6 минг 367 тага етди.
Уларда таълим ва тарбия ишлари мазмун ва сифат жиҳатидан энг илғор усул
ва воситалар ёрдамида олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мизиёев Олий мажлисга Мурожаатида Ўзбекистонда таълим
тизими тараққиёти давлат сиёсатининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб
шундай деди: “Учинчидан, илм-фан, замонавий
ва
узлуксиз таълим
тизимини янада такомиллаштириш зарур. Халқимизда “таълим ва тарбия
бешикдан бошланади” деган бир хикматли сўз бор. Фақат маърифат инсонни
камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди. Шу сабабли, таълим соҳасидаги
давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, яъни, таълим
боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозим”.
2
Таълим тизими аҳолининг катта қисмини жалб қилади. Умумий ўрта
таълим узлуксиз таълим тизимидаги асосий бўғин бўлиб, у билимларни зарур
хажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий
тажриба кўрикмаларини ривожлантиради.
1997 йилда Ўзбекистонда 59 та олий ўқув юрти, 258 та ўрта махсус ўқув
юрти, 75 та коллеж фаолият юритди.
1998-2000 йилларда мамлакатда 160 минг ўқувчига мўлжалланган 47 та
академик лицей ва 260 та касб-хунар коллежлари қурилиб фойдаланишга
топширилди. Шу мақсадлар учун 135 млр.сўм сарфланди.
2000 йил бошига келиб, мамлакатимизда 61 та олий, 25 та ўрта махсус
ўқув юртлари, шу жумладан, 75 та коллежларда 360 мингдан ошиқ талаба
таҳсил олди.
Ўзбекистонда 2006 йилда 9748 та мактаб бўлиб, уларда 5 млн 926860 та
ўқувчилар таълим олади. Улар учун 451567 та ўқитувчилар фаолият юритиб
463 номда 16,8 млн нусха дарслик нашр этилади.
Таълим тизимининг энг масъулиятли бўғинларидан бири бўлган олий
таълимни тубдан ўзгартирилиши мустақил Ўзбекистонда ислоҳатларнинг
таркибий қисми бўлди. Мамлакат келажаги ва тараққиёти бевосита ёшларнинг
миллий истиқлол ғояси руҳида тарбияланганлиги билан белгиланади. Бу
мураккаб вазифа эса замонавий таълим ва тарбия тизимини вужудга келтириш
орқали амалга оширилади. Шу боис таълим тизимида маънавий-маърифий
ишларни замон талаблари даражасида ривожлантириш устивор вазифа
сифатида белгиланган. Ёшларнинг тегишли мутахассислик, ҳунар ва
касбларини чуқур эгаллашлари Ватан ва миллат манфаатлари йўлида
фидойилик кўрсата оладиган баркамол шахсни тарбиялаш ҳам олий таълим
зиммасидаги асосий вазифа эканлиги белгиланган.
2020 йил 20 июлда республика бўйича жами 1 452 789 нафар (жорий
йилги битирувчилар 530 496 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтганлиги ўзи
мамлактимиз фуқароларининг олий таълимдаги ўзгаришларни чуқур
англаётганлиги ва юртимиз келажагида олий таълимнинг катта ўрни
борлигини англаётганлигидан далолатдир.
Олий таълимдаги катта ислохотлар ижтимоий адолатни барқарор
бўлиши билан хамоханг кечди. Болаларнинг мажбурий мехнатига чек
қўйилди. Пахта “умумиллий харакати” ислох этилди. Ўқитувчи ва соғлиқни
сақлаш ходимлари, талабалар хамда ва бошқа давлат ташкилотлари
ходимларининг беминнат хизматидан фойдаланиши амалиёти деярли
тугатилди.
Олий таълим тизимидаги мавжуд муаммолар тан олинмоқда ва очиқ
муносабат билдирилмоқда. Олий таълим тизимининг шаффофлиги, мобил
тезлиги ошириб борилмоқда. Таълим ва соғлиқни тизимидаги муаммолар
2
Мирзиёев Ш. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. Тошкент,
“Ўзбекистон, 2019, 29-б.
эътироф этилди. Уларнинг ечимига қаратилган ислоҳатлар хаётга тадбиқ
этилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг,
нуфузли университетлар ректорининг, таниқли профессор-ўқитувчиларнинг
олимларнинг пресс-клублардаги очиқ мулоқотда иштирок этишлари
муаммолар юзасидан очиқ, бевосита фикр билдиришлари хам бу сохадаги
жамоатчилик билан алоқа йўлга қўйилишида мухим қадам бўлди.
Мактаб ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақларини ошириш юзасидан
амалий харакатлар қилинди. Педагог ходимларни намунавий арзон уй-жойлар,
автотранспорт билан таъминлаш мақсадида узоқ муддатли имтиёзли
кредитлар беприш, уларнинг оила аъзоларига тадбиркорлик фаолияти учун
имтиёзли кредитлар ажратиш тизими йўлга қўйилди.
3
2019 йилда бошлаб
мутахассис ўқитувчиларнинг оширилган ҳақи миқдори 54 фоизга олий
тоифали педогогкларнинг эса 64 фоизга етказилди. Ушбу саъий харакатлар
натижасида 2018 йилда умумий ўрта таълим мактаблари 16 минг нафар олий
маълумотли ёш кадрлар билан тўлдирилди. Қарийиб 13 минг нафар эркак
ўқитувчилар мактабларга қайтишди. Профессор-ўқитувчилар ойлиги ва
мавқиени ошириш сиёсати тизимли давом эттирилмоқда. Ўқитувчиларинг
бошқа мажбурий меҳнат ва жамоат ишларига жалб этиш амалиётига чек
қўйилди.
4
Ойлик моашлари бир неча баробар оширилди. Илғор ўқитиш
тизимини кенгроқ жорий этиш, илмий тадқиқот ишларига рағбатлантириш
мақсадида 20 фоизда 60 фоизгача устама хақ тўлаш албатта ўз натижаси
кўрсатади.
Халқимиз азалдан илм ва маърифатга интилиб келган. Истиқлол
йилларида ушбу соҳа давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қаторидан
ўрин олди. Буни олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар яққол
тасдиқлайди.Бу жараёнда жисмонан соғлом, маънавий етук баркамол ёшларни
тарбиялаш ва уларнинг билим олиши бўйича бергиланган вазифаларнинг
амалга оширилиши мамлакатимизда фаровон ҳаётни таъминлашнинг муҳим
омили бўлиб хизмат қилади. Шунингдек устоз ва шогирдларнинг
биргаликдаги саъи-харакатлари, олимларнинг фидокорона меҳнатлари
туфайли масафавий таълим ва он-лайн дарс беришда хам ижобий тажрибалар
тупланди. Эндиликдак узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, малакли
кадрлар сиёсатини ривожлантиришни хамда унинг моддий техник базасини
мустахкамлаш борасида қилинаётган ишлар мухим ахамият касб этади.
Шунигдек, таълим ва ўқитиш сифатини бахолашнинг халқаро стандартларига
ўтишда олий таълим муассасалари фаолияти ва самарадорлигини ошириш
тақазо этилмоқда.
Фан-техника таррақиёти ва таълим тизимини рақобат бардош соҳага
айлантириш Ўзбекистон учун хаётий масала эканлиги халқимиз онгу-
шууридан мустахкам ўрин олди. Илмсевар, маърифатга эҳтиром билан
қаровчи Ўзбекистон халқининг ушбу соҳадаги орзу- истаклари амалга
3
Мирзиёев Ш. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. Тошкент,
“Ўзбекистон, 2019, 355-б.
4
“Ниятингиз холис бўлса фикрингиз асосини келтиринг”. Kun.uz/news/2020/08/12
оширишда барча куч ғайрат сарфланмоқда. Бу тизим юксак маънавият
заминида қурилиб, давлат таълим стандартлари ва тегишли таълим дастурлари
билан таъминланди.
Олий таълим сифатини, университетларнинг жахоннинг нуфузли
университетлари қаторидан жой олиш Ўзбекистондаги олий таълим олдига
қўйилган бирламчи талаблардан бўлиб қолмоқда. Илм-фан тараққиётининг
янги босқичи, янги фан, илм тадқиқот, инновацион ютуқларнинг
рағбатлантирш ва уларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизми
яратилмоқда. Умуман айтганда, мустақиллик йилларда мамлакатимизда
узлуксиз таълим тизимини жахон талаблари даражасига кўтариш доимо кун
тартибида турди
Таълим тузилишини модернизациялаш, уни демократлаштириш,
компьютерлаштириш ва инсонпарварлаштириш, таълим дастурини эркин
танлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш тобора кучайиб бормоқда.
Таълимни фундаменталлаштириш, маънавий масъул шахсни шакллантириш,
билишни эмас, балки фикрлашни ўргатиш зарурлиги яққол кўзга
ташланмоқда. Зеро, ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши учун замон
руҳига мос янгидан-янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни
амалиётга тадбиқ этиш бўйича инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш, таълим
тизимининг барча босқичларида сифат ўзгаришларига эришиш бўйича аниқ
чора-тадбирлар янада кучайтирилмоқда..
Do'stlaringiz bilan baham: |