Мавзу: Ўзбекистон Республикасида Ғазначилик тизимини ривожлантириш истиқболлари


Давлат бюджети харажатларини самарали бошқаришда ғазначилик тизимининг ҳозирги ҳолати



Download 300,12 Kb.
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi300,12 Kb.
#197069
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
G'aznachilikni rivojlantirish

3.Давлат бюджети харажатларини самарали бошқаришда ғазначилик тизимининг ҳозирги ҳолати.
Давлат буджетининг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим, бу борадаги буджет сиёсати ижтимоий аҳволни барқарорлаштириш учун кучли мувозанатлаштирилган ижтимоий сиёсатни олиб бориш, аҳолининг турмуш даражасини муттасил оширишга қаратилган.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсадли йўналишларидан бири – аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашдан иборат. Аҳолининг турмуш даражаси унинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда кишилар еҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси орқали намоён бўлади. Шу билан бирга, аҳоли турмуш даражасининг БМТ томонидан тавсия етилган кўрсаткичлари тизими ўз ичига қуйидаги гуруҳларни олади: туғилиш ва ўлиш даражаси ҳамда бошқа демографик кўрсаткичлар; ҳаёт кечиришнинг санитаргигиена жиҳатидан шароитлари; озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш даражаси; турар жой шароитлари; маълумот ва маданият; меҳнат қилиш ва бандлик шароитлари;
аҳолининг даромадлари ва харажатлари; ҳаёт кечириш қиймати ва истеъмол нархлари; транспорт воситалари; дам олишни ташкил етиш; ижтимоий таъминот.


4.Ўзбекистон республикасида Ғазначилик тизимини ривожланториш истиқболлари.
Коронавирус пандемияси туфайли дунё иқтисодиёти мисли кўрилмаган даражада зарар кўрди. Бизнинг иқтисодиётимизга, қолаверса, Давлат бюджети даромадларини шакллантиришга пандемия қандай таъсир кўрсатди?
Пандемия оқибатларини ҳисобга оллган ҳолда, халқаро молия институтларининг прогнозларига кўра, 2020-йилда жаҳон иқтисодиёти ўртача 4-4,5 фоиз атрофида қисқариши кутилмоқда. Пандемиянинг асоратларини Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди. Шунга қарамасдан 2020-йилнинг 9 ойлиги якунига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ўтган ййилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоизга ўсди. Йил якунига кутилаётга ўсиш даражаси бундан юқорирорқбўлишига йетарлича имкон бор. Бунга жорий йилнинг январ-сентабр ойларида қишлоқ хўжалиги (3,4 фоизга ўсиш), қурилиш ишлари(8,6 фоиз), истемол товарлари ишлаб чиқариш (2,3 фоиз) ва бошқа бир қанча соҳа ва ва тармоқлардаги ижодий динамика асос бўла олади.
Пандемиянинг салбий оқибатларига қарамасдан, жорий йилл 9 ойлик Давлат бюджети даромадлари
Пандемиянинг салбий оқибатларига қарамасдан, жорий йил 9 ойлик Давлат бюджети даромадлари 94 457,2 млрд. соʻмни ташкил етиб, аниқлаштирилган прогноз коʻрсаткичлари 102,9 фоизга бажарилганлигини коʻришимиз мумкин. Шунга коʻра, Давлат солиқ қоʻмитаси боʻйича белгиланган прогноз коʻрсаткичлари 1 966,5 млрд. соʻм ортигʻи билан (102,8 %) бажарилган.
Давлат бюджетининг 2020-йил 9 ойлик харажатлари давлат мақсадли жамгʻармаларини ҳисобга олмаган ҳолда 94,5 фоизга ижро етилган ёки бюджет харажатлари ЯИМ га нисбатан 25,0 фоизни ташкил етди. Бюджет ташкилотларининг қарийб 33,6 трлн. соʻмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тоʻловлари ҳамда 7,1 трлн. соʻмлик иш ҳақига нисбатан ажратмалари оʻз муддатларида тоʻлиқ молиялаштириб берилгани муҳим аҳамиятга ега.
Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 53 685,3 млрд. соʻм ёки умумий харажатларнинг 52,5 фоизи миқдорида маблагʻ сарфланган. Бу харажатлар ЯИМ га нисбатан 13,1 фоизни ташкил етди. Ушбу харажатларнинг 84,0 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қоʻллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тоʻгʻри келди. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қоʻллаб-қувватлаш харажатлари учун ажратилган маблагʻларнинг 29,1 трлн. соʻми ёки қарийб 64,5 фоизи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тоʻловларни молиялаштиришга ёʻналтирилди. Ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ташкил етган таʼлим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 21 638,8 млрд. соʻм маблагʻ ажратилган.
Бир соʻз билан айтганда, пандемия шароитида бюджет маблагʻлари ҳисобидан ижтимоий соҳаларни тоʻлақонли фаолиятини молиявий таʼминлаб бериш Президентимиз ташаббуси билан бундан 3-4 йил олдин бошланган кенг қамровли солиқ ва молия тизимини ислоҳ қилишнинг ижобий натижалари сифатида қараш мумкин.
Сизнингча, пандемия шароитида согʻлиқни сақлаш борасида қоʻйилган мақсадларга қай даражада еришилди?
Согʻлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ёʻналтирилган маблагʻлар миқдори 13 638,5 млрд. соʻм ёки оʻтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 069,7 млрд. соʻмга (29,0 фоиз) коʻп маблагʻлар ажратилган. Ёʻналтирилган маблагʻнинг жами Давлат бюджети харажатларидаги улуши 13,3 фоизни (2019-йилда 12,2 фоиз) ташкил етди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз Президенти ва Ҳукумат қарорларига асосан тасдиқланган согʻлиқни сақлаш соҳасига доир Давлат дастурлари ва марказлашган тадбирларга жорий йилнинг 9 ойлигида 431,1 млрд. соʻм ажратилиб, шундан 424,0 млрд. соʻм (98%) маблагʻ оʻзлаштирилган. Шунингдек, мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда коронавирус боʻйича епидемиологик вазият ёмонлашувининг олдини олишга қаратилган кечиктириб боʻлмайдиган зарурий тадбирлар олиб борилмоқда.
Согʻлиқни сақлаш соҳасига ҳозирда юзага келган пандемия шароитида тасдиқланган бюджет маблагʻларидан ташқари Инқирозга қарши курашиш жамгʻармаси ҳисобидан ҳам маблагʻлар ёʻналтирилган.
Жумладан, Санитария-епидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказларига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жами 2 440,3 млрд. соʻм маблагʻ ажратилган.
Албатта, пандемияга қарши коʻрилган комплекс чора-тадбирлар ва уларни оʻз вақтида молиявий маблагʻлар билан таʼминлаш йил бошида ушбу соҳани ривожлантириш, аҳоли согʻлигʻини сақлаш ҳамда согʻлом турмуш кечириши борасида қоʻйилган мақсад ва вазифаларга еришиш имконини беради.
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси ҳамда 2021-йилга Бюджетнома муҳокамасида депутатлик корпусининг ёндашуви қандай боʻлмоқда? Қандай масалаларга коʻпроқ еʼтибор қаратиляпти?
Юқорида айтганимдек, депутатларимизнинг коʻпроқ еʼтиборини тортадиган жиҳат — бу бюджет маблагʻларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масаласидир. Бу бежизга емас. Чунки Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020-йилнинг 9 ойлигида оʻтказилган назорат тадбирларида аниқланган 129,1 млрд. соʻм бюджет интизоми бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланган, шундан 96 млрд. соʻми (74%) бюджетга тикланиши таʼминланган.
Бундай ҳолатлар ҳисобот даврида енг коʻп Халқ таʼлими, Согʻлиқни сақлаш, Мактабгача таʼлим вазирликлари тизимида аниқланган.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда долзарб боʻлган Инқирозга қарши курашиш жамгʻармасидан ажратилган маблагʻларнинг сарфланишида коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб етилган тиббиёт муассасаларида 70,7 млрд. соʻмлик хато ва камчиликлар, амалдаги қоидаларга риоя етмаслик ҳолатларига ёʻл қоʻйилганлиги аниқланган.
Бюджетни шакллантириш ва ижросини таʼминлашда депутатлар коʻп еʼтибор бера бошлаган масалалардан яна бири бу — натижадорлик. Бу борада бюджет тизимида ендигина аниқ чора-тадбирлар коʻрила бошлади, десак тоʻгʻри боʻлади. Бунинг учун бюджет тизимида “Натижага ёʻналтирилган бюджет”ни шакллантириш ва ижросини таʼминлашда жиддий оʻзгаришлар қилиниши керак. Шуни ҳисобга олган ҳолда депутатларимизда Молия вазирлиги ва бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга коʻплаб саволлар боʻлиши, табиий.
Яна бир муҳим масалалардан бири бу — Давлат инвестиция дастурига ижтимоий соҳани ривожлантиришга ёʻналтирилган маблагʻлардир. Депутат — халқ вакили. Шу туфайли електоратни қийнайдиган газ, ичимлик суви, електр таʼминоти, ёʻллар, богʻча, мактаб ва согʻлиқни сақлаш масалалари 9 ой якунлари боʻйича ҳам, шунингдек, 2021-йил учун Давлат бюджети қонуни лойиҳасининг муҳокама марказида боʻлиши, табиий.
Бу муҳокамалардан пировард мақсад — фақат ютуқларни еʼтироф етиш емас, балки ёʻл қоʻйилган камчиликларни аниқлаш, уларни келтириб чиқараётган омилларнинг туб моҳиятига йетиш, булардан тоʻгʻри хулосалар чиқаришдир. Коʻриб, кузатаётганингиздек, муҳокамалар танқидий руҳда оʻтмоқда. Албатта, Давлат бюджетининг 9 ойлик якуни боʻйича депутатлар хулосалари Давлат бюджетининг янги лойиҳасини сифатли тайёрлашга замин боʻлишига шубҳа тугʻдирмайди.
Мамлакатимизда ғазначилик тизимини жорий етилиши буджет параметрларини яхҳсилаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар сирасига киради. Бугунги кунда мазкур соҳани янада токомиллаштириш лозимлиги ғазначилик тизимининг ташкилий ва ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш, унинг таррақий етишининг йўналишларини ўрганиш муҳимлигини келтириб чиқаради. О´збекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов та´кидлаганидек “Давлат буджетини бажаришга қаратилган ғазначилик хизмати институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш буджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини анча оширади. Бу борада Молия Вазирлиги ҳузурида янги ташкил етилган Ғазначилик тузилмасининг моддий-техник базасини барча поғоналарда мустаҳкамлаш, уни малакали кадрлар билан таъминлаш, халқ таълими ва соғлиғини сақлаш соҳасида буджет ташкилотларини молиялаш механизмини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш лозим” . Ғазначилик тизимининг жорий қилиниши натижасида кейинги йиллар давлат буджетини профисит билан ижро етилиши та´минланмоқда. Хусусан, 2019 йил якунларига кўра давлат буджетини, солиқ юки 20,5 фоиздан 20,0 фоизгача камайгани ва фойдадан олинадиган солиқ ставкаси 9 фоиздан 8 фоизгача пасайгани ҳолда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан ижро етилишига еришилди. Бунда ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий сиёсатнинг тўла ва изчил амалга оширилиши, иқтисодиётнинг муҳим устувор тармоқларининг белгилаб берилиши ҳамда уларни ривожлантириш бўйича имкониятларнинг сафарбар етилиши муҳим аҳамият касб етмоқда. Шундай бўлишига қарамасдан ғазначилик тизимини янада самарали фаолият юритиши ҳамда такомиллаштириш учун қуйида келтирилган йўналишларда амалий иш олиб боориш мақсадга мувофиқдир:  Республикамизда Ғазначилик тизимининг самарали фаолият юритиши учунмеъёрий–ҳуқуқиясосларнинг янада такомиллаштириш;  Мамлакатимиздағазначиликтизимидаилмийфаолиятолиббораётганиқтисодчиолимлар ҳамдасоҳагадоирилмиядабиётлар миқдорини ошириш;  Соҳада фаолият юритиб келаётган ходимларнинг ғазначилик бўйича тажриба, билим ҳамда кўникмаларини ошириш;  Республиканинг барча ҳудудларида замонавий ахборот технологиялари, алоқа тизимларидан фойдаланиш даражасини ошириш ва бошқа бир қатор муаммоларни келтиришимиз мумкин. Ғазначилик тизими — ёш молиявий структура бўлишига қарамасдан унинг ривожланиш даражаси жуда юқори. Давлат буджетини бошқаришда ғазначилик органлари зиммасига юклатилган вазифалар ва функсиялар йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Ғазначилик институти буджет даромадлари ва харажатларини тўғри режлаштириш ҳамда ижро қилиш имконини беради. Асосийси, келгуси йил лойиҳасини тайёрлаш учун прогноз маълумотларини шакллантирилишига хизмат қилади. Давлат буджети даромадлари ва харажатларининг барқарорлигини, мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг мувафаққиятини белгилаб беришда давлат буджети ғазна ижроси муҳим аҳамиятга ега. Бугунги кунга қадар давлат буджетининг ижросида кўпгина ўзгаришлар амалга оширилди. Республикамизда 2010–2014 йилларда қуйидаги йўналишлар бўйича ривожланиш кузатилди:  давлат буджети даромадлари ҳисобини буджет тизими бўғинларида тартибга солиш;  маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, республика солиқли ва солиқсиз даромадлари ҳисоби;  давлат ва маҳаллий буджетларнинг касса ижроси;  қуйи буджетларни поғонали молиялаштирилишига чек қўйилди;  буджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат кучайтирилди;  маҳаллий буджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш муддати қисқартирилди ва сифати янада яхшиланди. Давлат буджети ғазна ижросини бошқариш соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал етиш зарур бўлганда, ғазначилик органларининг фаолияти Давлат буджети ислоҳотларида ўзининг ижобий томонларини кўрсатмоқда. Давлат буджети касса ижросини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни тўғри амалга оширилишини назорат қилишга қаратилган “ички назорат” хизматини ривожлантириш ва такомиллаштириш буджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Бу борада ғазначилик органларида ташкил етилган ички назорат бўлимларининг моддий-техник базасини барча поғоналарда мустаҳкамлаш, уни малакали кадрлар билан таъминлаш каби кенг кўламли ишларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб етади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш стратегиясига кўра, Молия вазирлиги Ғазначилигида ички назорат тизимини ривожлантириш консепциясига мувофиқ Давлат молиясини бошқариш тизими устидан назоратни такомиллаштириш пировард мақсад қилиб белгиланди. Жаҳон стандартларига мувофиқ давлат молиясини бошқариш соҳасида ташкил етилган ички назорат ва аудит ривожланган жамиятга еришишнинг зарур қуроли деб баҳоланмоқда. Марказлашган буджет маблағларидан белгиланган мақсадда ишлатилишини назорат қилиш, маҳаллий буджетларни бажарилишида инвестиция ва капитал қўйилмаларга йўналтирилган харажатлар устидан назорат қилиш тартибини мукаммаллаштириш лозим. Шунингдек, ижтимоий-маданий тадбирларга ажратилган буджет маблағларидан фойдаланиш, дастур асосида аниқ рўйхатли бўлишини, буджетдан маблағ олувчиларни молиялаштириш механизмини соддалаштириш, буджет маблағларидан фойдаланиш ҳисобини юритишда кучли молиявий назоратини таъминлашни тақозо етади. Ўзбекистон Республикаси Ғазначилик тизимини янада такомиллаштиришнинг яна бир муҳим масалаларидан бири бу давлат харидлар тизими ҳисобланади. Давлат харидини бошқариш тизимини такомиллаштириш учун қуйидаги елементлардан фойдаланиш самарали йўналиш ҳисобланади: давлат хариди сиёсатини давлатнинг иқтисодий сиёсати мақсадларига мувофиқлаштириш; давлат хариди соҳасидаги амалга оширилаётган сиёсатни мониторинг ва баҳолашни татбиқ етиш. Давлат харидлар тизимини такомиллаштиришни муҳим стратегик масалаларидан бири — давлат харидини режалаштиришни қисқартиришдир. Давлат хариди фаолиятини режалаштиришнинг тамойили буджет маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини ва тежамкорлигини ошириш деб баҳоланиши керак. Республикамизда келгусида ғазначилик тизими фаолиятини янада такомиллаштириш учун доимий ғазначиликнинг Ягона ғазна ҳисобварағи мониторингини ўтказиш керак. Ҳозирги кунда буджет амалиётида ғазначилик такомиллаштириш ва давлатнинг молиявий ресурсларини самарали бошқариш учун Давлат буджети маблағларини прогнозлаштириш ва кассали режалаштиришни такомиллаштириш билан бирга, давлат буджети маблағларини ликвидлигини оширишга олиб келадиган Ғазначиликнинг Ягона ғазна ҳисобварағидаги операцияларни бошқариш механизмини такомиллаштириш зарур. Давлат буджетини бажаришга қаратилган ғазначилик хизмати институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш буджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини анча оширади . Буджет ташкилотлари харидини тўғри ва самарали ташкил қилиш учун маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш жараёнига комплекс ёндашиш зарур. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш босқичида буджетдан ташқари фондларнинг маблағларини оқилона сарфлашнинг енг мақбул механизмини шакллантиришимиз керак. Шу сабабли, келажакда Давлат буджети таркибидаги давлатнинг мақсадли пул жамғармалари фаолиятини такомиллаштиришни таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга ега. Бир қатор ривожланган давлатларда буджет ишлаб чиқиш жараёнида янада самарали услублардан фойдаланиш мақсадида янги “мақсадли-дастурли режалаштириш услуби” ёки “натижавийликка йўналтирилган буджетлаштириш” услуби қўлланилади. Буджет ислоҳотининг муҳим йўналишларидан бири — натижавийликка йўналтирилган буджетлаштиришни жорий етишдир. Натижавийликка йўналтирилган буджетлаштириш (НЙБ) — молиявий ресурсларни тақсимлаш ва фойдаланишнинг тиниқлиги, назорат остида бўлиши ва самарадорлигини оширишни кўзда тутади. Бунда чекланган молиявий ресурслар жамиятда кўзда тутилган аниқ мақсадга еришишига қараб ҳамда давлат буджети сиёсатининг устувор йўналишларига мувофиқ тақсимланади. Натижавийликка йўналтирилган буджетлаштиришдан фойдаланганимизда харажатларнинг алоҳида моддалари бўйича буджет ғазна ижросида мақсадли ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни бажаришга ўтилади. Дастурий-мақсадли услубда режалаштириш узоқ муддатли баҳолаш асосида, буджет харажатларини қисмларга ажратиш еса — мақсадлар ва дастурлардан келиб чиқиб амалга оширилади. Бунда буджет фақатгина харажатлар таснифининг “анъанавий” турлари ёрдамидагина емас, балки аниқ дастурлар бўйича ҳам ишлаб чиқилади. Дастур доирасидаги ҳар бир тадбирга харажатлар алоҳида кўрсатилади. Улар шу дастур доирасида молиялаштирилаётган объект ёки хизматнинг ҳолатини ва дастур якунланганда еришилиши режалаштирилаётган ҳолатини акс еттиради. НЙБ услуби ғазначиликда қуйидаги вазифаларни йечишга имкон беради:  аҳоли талабларига мос хизматларни тақдим етиш;  харажатларнинг нафақат қийматини, балки ижтимоий самарадорлигини аниқлаш;  буджет харажатларининг асослилиги ва тиниқлигини ошириш;  буджет таснифи бўйича ресурсларни харажат турлари бўйича емас, стратегик мақсадлар бўйича тақсимлаш. Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетини бошқаришни такомиллаштириш, буджет жараёнини тизимлаштириш, буджет таснифини мукаммаллаштириш бўйича назарий ишланмалар ва амалий асосларнинг сезиларли даражада замон талабидан ортда қолмаслиги учун буджет таснифи бўйича аниқ тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш зарур. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида давлат молиявий хавфсизлигини таъминлашда буджет жараёнларини самарали бошқариш янада мураккаблашади. Бу еса буджет маблағларини бошқариш, уларни буджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимлаш механизмини такомиллаштириш зарурлигини талаб етади. Давлат молиявий хавфсизлигини таъминлашда буджет ижросини самарали бошқариш муаммоси долзарблигича қолмоқда. Республикамизда амалга оширилган тадбирлар қаторида банк, молия, буджет, ғазначилик тизимини мустаҳкамлаш масаласига қаратилади. Шундай шароитда Давлат буджетидан самарали фойдаланиш миллий иқтисодиётни ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга мамлакат ичида ижтимоий-иқтисодий барқарорликни юзага келишини таъминлайди.

Хулоса
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дунёнинг кўплаб мамлакатларида давлат молиясини бошқариш тизимининг асосий бўғини сифатида –Ғазначилик ҳисобланади., лекин ҳар бир мамлактларда, уларнинг давлат тизимидан келиб чиққан ҳолда бу бўғъиннинг функсиялари турлича бўлади. Умумий айтадиган бўлсак давлат молиясини бошқариш ягона моделини ишлаб чиқиб бўлмайди, бу ҳар бир мамлакатнинг ички ва ташқи омилларига боғлиқдир.


Курс иши бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларимиз натижасида биз томонимиздан қуйидаги назарий асосланган хулосаларга келинди:
Биринчидан, таҳлил ва функсионал режалаштиришда:
-давлат операцияларининг мониторинг ва таҳлили, яъни ғазначилик тиизимидан олинган ахборотлар асосида давлат операцияларини таҳлил қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш.
- молиявий фаолиятни режалаштириш, шунингдек, ғазнага келиб тушган ва чиқиб кетган пул оқимини режалаштириш ва харажатларнинг умумий ойлик лимитини белгилаш, Марказий банк билан биргаликда пул операциялари ва пул қолдиқларини назорат қилиш.
-бюджет бажарилишини ва бюджет жараёнларини амалга оширилишини баҳолаш ҳамда мониторингини юритиш.
-бюджет ҳақидаги ўтган ва жорий ахборотларни таҳлил қилиш.
Иккинчидан, бюджетни бошқаришда:
-бюджет тайёрлаш ва унинг бажарилиши.
Ҳудудий ва аҳаллий бошқарув органлари, яъни қуйи турувчи бўғинларнинг операциялалрини назорат қилиш.
-бюджетдан ташқари мақсадли фонлар фаолиатини, мазкур фондлер ва бюджет орасидаги молиявий оқимларни бошқариш.
Бизнинг фикримизча, бюджетдан фондларнинг юзага келишига сабаб, бу бюджетдан фарқли ўлароқ паст даражадаги рискларни таъминлашга интилишдир. Шу сабабли, уларнинг алоҳида ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олиш, бюджетдан ташқари фондларни ғазначилик тизимига ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳолат Молия Вазирлигига бюджетдан ташқари фондларни самарали бошқаришга имкон беради. Шунингдек ғазначилик ҳисоб рақамида шаклланган ва сақланувчи ортиқча пул маблағларини бошқариш имкониятини вужудга келтиради.
Юқорида санаб ўтилган хусусиятлар бюджетнинг бажарилишида мазкур фондларнинг авттаномиясига путур йетказмайди. Аксинча, фондлер ғазначиликнинг информатион тизимида мавжуд бўлган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи механизмидан фойдаланиш имкониятига ега.


Download 300,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish