Мавзу: Ўзбек халқи маънавиятининг тарихий илдизлари Режа



Download 30,21 Kb.
Sana23.03.2022
Hajmi30,21 Kb.
#506159
Bog'liq
Ўзбек халқи маънавиятининг тарихий илдизлари

Мавзу: Ўзбек халқи маънавиятининг тарихий илдизлари Режа:


1.Маънавиятнинг ривожланиш босқичлари.
2.Авестода маънавият масалалари.
3.Монийлик ва маздакизм таълимотларида маънавият масалалари.


1.Миллий маънавият аввало тарихий ҳодисадир. Миллий маънавий ривожланиш миллатнинг бутун тарихи давомида юз беради, баъзан у шиддат билан юксалиб борса, баъзан эса маълум даражада таназзулга юз тутиши мумкин. Миллатнинг аксарияти маънавий таназзулга юз тутган фожеали шароитлардан ҳам миллий маънавият йўқолмайди, бунинг учун аждодлар яратган барча маънавий меросни мавҳ қилиш, инсонлар хотирасини тамомила ўчириб ташлаш ва ҳатто ирсин хотирани ҳам барбод қилиш керак бўлади.
Халқимиз маданий тараққиёти ўта мураккаб тарихий ҳодисалар мажмуини ташкил этиб ўз ичига бир неча минг йилликларни қамраб олади. Ушбу мураккаб ва кўп минг йиллик маънавий ривожланишимиз жараёнларидан асосий бўғинларни ажратиб олиш лозим. Бусиз миллий маънавиятимиз ривожланиш босқичлари ҳақида фикир юритиб бўлмайди. Миллий маънавиятимизнинг бир неча минг йиллик тарихини уч йирик даврга ажратиш мумкин:
1.Исломгача бўлган давр.
2.Ислом даври.
3.Янги жахон маданиятида миллий маънавиятимиз ривожи.
Ушбу даврлар ўз ичига олган муддатларига кўра асло тенг эмас. Биринчи давр ўз ичига бир неча минг йилликларни қамраб олса, иккинчи давр 11-12 асрни, учинчи давр эса 1-1,5 асрни олади.
Исломгача бўлган миллий маънавиятимиз ва унинг ривожланиши ҳақидаги манбаларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:
1.Авесто ва туркий тошбитиклар
2.Қадимги Шумер, Ашшур, Бобил, Миср, Юнон, Хинд, Хитой манбалари ва Эрон шоҳларининг тошбитиклари.
3.Археологик ёдгорликлар яъни Самарқанддаги Сиёвуш қалъаси, кадимги Хоразм, Бухоро эски шаҳарлари харобаларидан топилган ашёлар ва иншоотлар.
4.Халқ оғзаки ва ёзма адабиёти намуналари, урф-одат ва маросимлар, ўйинлар ва байрамлар.
Энг қадимги маънавият инсон асосан тош қуроллардан фойдаланган илк ибтидоий жамоа даври бўлиб – бу давр инсоннинг ривожида муҳим босқич ҳисобланади. Бу даврда инсон онгида жуда муҳим бўлган табиатга меҳр, ер, сув, оловни эъзозлаш, меҳнатни улуғлаш каби маънавий фазилатларни шаклланиши кузатилади. Аждодларимиз ҳақидаги энг қадимий маълумотлар афсоналар, достонлар ва тошбитиклар шаклида ҳозирги кунгача сақланиб келмоқда.

Ислом даври маънавияти асосан минтақага ислом динининг кириб келиши билан бошланади. Ўрта Осиёдаги биринчи ва иккинчи уйғониш даврлари айнан ушбу даврга тўғри келади. Гарчанд ислом дини Арабистонда вужудга келган бўлсада, унинг ривожланишида Ўрта Осиёдан етишиб чиққан мутаффаккирларнинг аҳамияти беқиёс. Айнан ислом даврида Ўрта Осиё халқлари ўзларининг маънавий камолотининг энг юксак чўққиларига эришганлар.


Маънавият ривожининг учинчи даври асосан миллий озодлик кураши натижасида шаклланган жадидчилик ҳаракатининг вужудга келиши ва ривожланиши билан бевосита алоқадор. Маълумки жадидчилик ҳаракатининг аксарият тарафдорлари Чор Россияси, кейинчалик қизил империя томонидан йўқ қилинди. Жадидларнинг аксарияти айниқса иттифоқ даврида кучли таъқиб остига олинди, улар ҳақидаги айрим маълумотлар умуман йўқ қилиб юборилган.


2.Зардуштийлик Қадимги Ўрта Осиё, Хуросон, Эрон, Озарбайжон, Шимилой Ҳиндистон ва бошқа халқларнинг дини бўлиб ҳисобланган. Авесто китоби кўпгина халқларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини, олам ҳақидаги тасаввурларини ва диний қарашларини ўзида акс эттирган қомусий (энциклопедик), диний асардир. Маълумотларга кўра Авесто китоби – Яштлар, Ясна, Виспарад, Вендидот ва кичик Авесто каби бўлаклардан ташкил топган. Унинг Вендидот қисмида Ахурамазда барча мавжудотнинг яратувчиси эканлиги баён этилади. Виспарад ибодат қўшиқларидан иборат. Ясна маросим ва қурбонлик вақтида куйланадиган қўшиқлардан, Яшт қисмида эса диннинг маъбудалари мадҳ этилган. Кичик Авестода қуёш, ой ва бошқа маъбудлар шарафига битилган ибодат матнларидан иборат. Дастлаб зардуштийлик таълимоти бошқа динлар сингари оғиздан-оғизга кўчиб юрган, қохинлар томонидан ёд олинган, кейинчалик эса китоб ҳолига келтирилган. Унинг бўйи 120 см.ни, эни эса 70 см.ни ташкил қилган.
Баъзи /арб олимлари бу динни қадимги Парфияда (ҳозирги Туркманистоннинг жануби-ғарбий қисми), баъзилари эса Мидияда (ҳозирги Эроннинг Хамадон шаҳри атрофи), баъзилари эса Бақтрияда (ҳозирги Жан. Сурхондарё ва Шим. Афғонистон ҳудудлари) пайдо бўлган фикрни айтганлар. Қолган кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрича зардуштийлик дини дастлаб Хоразмда вужудга келган. Авестода диннинг вужудга келиши тўғрисидаги маълумотларнинг аксариятида Хоразм воҳасининг табиатига мос келувчи жойлар тўғрисида фикр юритиш мумкин.
Авесто китоби узоқ вақт мобайнида яъни милоддан аввалги 2-мингинчи йилликларнинг бошларида шакллана бошлаган. Авестони Зардушт диний асар сифатида бир тизимга солган. Зардушт милоддан аввалги 660-йилда Хоразмда дунёга келган. Зардушт 20 ёшидан бошлаб якка худоликни тарғиб қила бошлаган. Орадан 8 йил ўтиб у халқ оммаси ичида катта шуҳрат қозонади. Унинг таълимотлари қабила бошлиқлари ва маҳаллий ҳукмдорларга ёқмаганлиги сабабли осишга маҳкум этадилар. Шунда у 300 нафар сафдошларини олиб Эронга йўл олади. Эрон шоҳи унинг янги динини қабул қилиб зардуштийликни давлат дини даражасига кўтаради. Айнан шундан сўнг бу дин кенг тарқала бошлайди.
Авестонинг дастлабки нусхаси 12 минг қорамол терисига битилган ва Эрон шоҳи Кир бунёд этган Персопол шаҳрида сақланган.
Берунийнинг ёзишича Искандар мил. авв. 330-йилда Эронни босиб олганда, у Авестодаги тиббиёт, фалсафа ва коинот илмига оид қисмларини таржима қилдириб, қолган қисмини ёқиб юборган. Айнан шунда китобнинг 3/5 қисми йўқ бўлиб кетган.
Авесто китобида ўрганилиши зарур бўлган коинот ва замин, инсон ва ҳаёт, ўлим ва абадият сингари бутун инсониятга тааллуқли қимматбаҳо жавоблар, жумбоқлар хусусида ёзилган. Унда дунёнинг яратилиши, инсоннинг халқ бўлиб камол топиши, эзгулик учун кураш, ижодкорлик, бунёдкорлик йўлидаги орзулар ўз ифодасини топган.
Авесто китобида икки қарама-қарши куч яъни яхшилик ва эзгулик худоси Ахурамазда ва ёмонлик худоси Ахриманлар орқали, дунёда яшашдан мақсад конфликтологик ҳолда тасвирланган.
Авестодаги асосий диний ғоялари кўпхудоликка ва қоҳинликка ҳамда одамлар ва ҳайвонлардан қон чиқариб қурбонлик қилишга қаршидир. Ундаги таълимотга кўра инсон яшашга ҳақли, унинг ҳуқуқини поймол қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Инсон табиатга, ҳайвонот ва барча жонзонларга меҳр кўзи билан қараши кераклиги таъкидланади.
Зардуштийлик таълимотига кўра инсондаги жон абадийдир. Унда жаннат, фаришталар, рухлар, дўзах ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Зардуштийликда тўрт унсур яъни ер, сув, ҳаво ва олов улуғланади. Айниқса олов гуноҳлардан тозаловчи сеҳрли куч деб ҳисобланган ва ибодатхонада мангу олов ёниб турган. Ушбу динний китобнинг бизгача етиб келган энг қадимий нусхаси ҳозирда Копенгаген шаҳрида сақланади.
Зардуштийлик динига ҳозирги кунда ўрта ҳисобда 200-300 минг одам эътиқод қилади. Улар асосан Эроннинг тоғли ҳудуларида ва Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида яшовчи халқлардир.
Авесто яратилганлигини 2700 йиллигини дунё миқёсида нишонлаш 2001 йилнинг октябр ойида БМТнинг маориф, фан ва маданият ишлари билан шуғулланувчи ЮНЕСКО ташкилоти томонидан илгари сурилди.


3.Монийлик дини милодий III асрда Эронда вужудга келган дин бўлиб унинг асосчиси ва тарғиботчиси Монийдир. Монийлик дини жуда кўп мамлакатларга Рим империясидан тортиб Хитойгача тарқалган эди, хусусан Ўрта Осиё халқлари орасида ҳам. Моний 216 йилда туғилган. Монийнинг маънавий-ахлоқий қарашлари унинг «Сир ул асрор», «Китоб ул худо вост-тадбир» (Раҳбарлик ва бошқарув китоби), «Шабуркан» ва бошқа асарларида баён этилган. Монийлик дини христианлик ва зардуштийлик динларини айрим таълимотларини ўзида мужассам этган янги диндир.
Моний ибн Фатак табиб ва файласуф бўлиб, у ўз диний қарашларини 242 йилда Эрон шоҳи Шопур 1-га баён қилади. Унинг таълимотларида урушмаслик ва мол-дунё йиғмаслик муҳим ўрин тутади. Зардушт қоҳинлари Монийнинг ваъзига кескин қарши чиқадилар.
Монийликнинг асосий ғояси: борликнинг асосий икки субстанция яъни биринчиси - ёруғлик, яхшилик ва руҳ олами, иккинчиси зулмат, ёвузлик моддият оламининг ўзаро курашувидан иборат. Биринчи оламда худо, иккинчисида шайтон, иблис ҳукмронлик қилади. Ушбу икки олам кураши фалокат билан тугайди, натижада борлиқ (материя) ҳалокатга учраб руҳ озодликка чиқади. Монийлик динига кўра бу дуён ёвузлик дунёсидир.
Монийнинг аксарият қарашлари ҳукмрон доиралар манфаатларига зид бўлган ва 277 йилда Эрон шоҳи Бахром 1-томонидан қатл этилган ва таълимоти таъқиқланган. Хусусан Рим императори Диоклетиан томонидан ҳам монийликка қарши махсус фармон эълон қилинган.
Маздакийлик ҳам диний-фалсафий таълимот бўлиб, асосчиси Маздак ҳисобланади. Маздакийлик динига Монийликнинг таъсири катта бўлган. Бу таълимот нафақат Эронда балки Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқалган бўлган. Маздак 470 йили Эроннинг Нишопур шаҳрида дунёга келган.
Маздакийлик таълимотига кўра оламда бўладиган ишлар онгли ва бирон мақсадни кўзлаб ҳаракат қилувчи куч эзгулик билан кўр-кўрона ва тасодифий ҳаракатланувчи жоҳиллик ўртасидаги курашдан иборат. Бу орқали Маздак ижтимоий тенгсизликни йўқотиш учун курашга даъват этади. Маздак халқни зардушт қоҳинлари ва бойларга қарши курашга бошлаган. Бу ҳаракатни сусайтириш мақсадида Эрон шоҳи Кубод-1 Маздакни қўллаб-қувватлаган ва уни Эрон бўйича бош қоҳин қилиб тайинлаган. Маздак таълимоти тарафдорлари кейинги асрлар давомида Эрон, Ўрта Осиё ва Озарбайжонда ҳукмрон доираларга қарши кураш олиб борганлар. Ислом дини тарқалгач унинг тарафдорлари Муқанна, Бобак раҳбарлигида кураш олиб борганлар. Отасидан кейин тахтга ўтирган энг одил шоҳ Хусрав-1 ёки Ануширвони одил 529 йили маздакийлар ҳаракатини бостиради ва Маздакнинг динини ман қилиб, ўзини қатл эттиради.

Адабиётлар.


1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тарақиёт йўли. Т: Ўзбекистон, 1992йил
2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура Т: Ўзбекистон, 1993 йил.
3. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т: Шарқ, 1998 йил.
4. Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. Т: Ўзбекистон, 1994 йил.
Download 30,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish