Мавзу: XVIII аср оxири XIX аср 70 йилларида Ироқ режа I боб. Ироқ Усмонийлар империяси таркибида



Download 47,92 Kb.
bet1/6
Sana27.11.2022
Hajmi47,92 Kb.
#873743
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Inoyatova Mohinur Мавзу XVIII аср оxири XIX аср 70 йилларида Ироқ


Мавзу: XVIII аср оxири XIX аср 70 йилларида Ироқ
РЕЖА
I БОБ. Ироқ Усмонийлар империяси таркибида
1.1. Ироқ Усмонийлар империяси таркибида
1.2 Аграр муносабатлар.
1.3 Ички сиёсий ҳолат.
II БОБ. XVIII аср оxири XIX аср 70 йилларида Ироқ

2.1 Ироқда феодал зодагонлар ўртасида xокимият учун кураш


2.2. Ироқ Танзимат йилларида

XУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙXАТИ
ИНТЕРНЕТ МАНЗИЛЛАР
I БОБ. Ироқ Усмонийлар империяси таркибида
1.1. Ироқ Усмонийлар империяси таркибида
1.2 Аграр муносабатлар.
1.3 Ички сиёсий ҳолат.

1.1.Ироқ Усмонийлар империяси таркибида
Ироқ турк-эрон истилочилик интилишларининг муҳим объект-ларидан саналарди. Форс қўлтиғига чиқишнинг қулай йўлларида жойлашган, Ғарб билан Шарқни боғловчи жаҳон савдо йўлининг муҳим қисми ҳисобланган Ироқ азалдан босқинчиларни ўзига жалб қилиб келган.
1467 йилдан XVI аср бошларигача Ироқ Оқ қуюнлилар давлати таркибига кирган. 1508 йили Сафавийлар Оқ қуюнлилар давлати таркибига кирувчи ерларни забт этиб, улар ҳукмронлигига хотима ясади.
Сафавийлар Ироқдаги мусулмон суннийларга ва христиан-ларга нисбатан ўта қаттиқўллик муносабатида бўлди, уларнинг муқаддас жойлари вайрон қилиниб, уламолар, сўфийлар ва христиан руҳонийлари қувғин қилинди.1
Сафавийларнинг маҳаллий аҳолини диний ва этник камситиш сиёсати аҳоли ўртасида ҳаққоний норозиликка олиб келди. 1514 йили баъзи курд қабилалари Усмонийлар ҳомийлигига ўтдилар ва ўзларинининг автоном ҳуқуқларини сақлаб қолдилар. 1515 йили Шимолий Месопотамияда Сафавийларга қарши қўзғолон кўтарилиб, унда курдлар билан бир қаторда оссуриялик христи-анлар ҳам фаол иштирок этишди. Қўзғолончилар қизилбошлардан қаторшаҳарларниозодқилдилар, лекинкучлартенгэмаслигисабаб-ли султон Салим I га ёрдам ва ҳомийлик сўраб мурожаат қилдилар. 1516 йили Порта Юқори Месопотамияни ҳомийликка олганлигини эълон қилди. Қўзғолончилар ғалабасидан сўнг бутун Шимолий Ме-сопотамия Усмонийлар қўл остига ўтди. 1529 йили қўзғолончилар Бағдодни эгаллашди.
1533 йили султон Сулаймон Қонунчи (1520 –1566) Сафавийларга қарши юриш бошлаб, 140 минг кишилик қўшин жўнатди. Ироқда аҳоли Сулаймон армиясини халоскор сифатида қарши олди. 1534 йил ёзида турклар Сафавийлар пойтахти Табриз шаҳрини эгаллади. Мамлакатда диний бағрикенглик тикланди. Шу йили Бағдод ва Мосул эйалетлари 2ташкил қилинди. Тез орада Ироқнинг қолган қисми ҳам Усмонийларга тобеликни тан олди. 1546 йили Жанубий Ироқ пойтахти Басра бўлган Усмоний эйалетига айлантирилди. Бу билан Усмонийлар империяси португалияликлар экспансиясига қарши ту-риш ва Басра божхонасидан яхшигина фойда олиш имкониятига эга бўлдилар.
Порта ҳокимияти Арабистон ярим оролининг шарқий қисмига ҳам жорий қилиниб, бу ерда ал-Хос эйалети ташкил қилинди.
Сафавийлар Усмонийларга қарши курашда португалияликлар ёрдамига таянди, лекин 1548 –1549 ва 1554 –1555 йиллари бўлиб ўтган турк-форс урушлари Усмонийлар фойдасига ҳал бўлди. Са-фавийлар ўзларининг даъволаридан воз кечиб, 1555 йил май ойида имзоланган Амасия сулҳига биноан Ироқнинг Усмонийлар импери-яси таркибига кирганлигини тан олишга мажбур бўлдилар. Умуман Усмонийлар билан Сафавийлар ўртасида бир асрдан кўпроқ давом этган кураш 1638 йили Усмонийларнинг ғалабаси билан якунланди. Ироқ Усмонийлар империяси таркибига кириши билан унда қуйидаги эйалетлар ташкил қилинди: Бағдод, Басра, Мосул, Шаҳризор. Эйалетларнинг ҳуқуқий ҳолати, уларни бошқариш ти-зими, ички тузилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари махсус қонун билан ўрнатилди. Эйалетлар санжакларга бўлинди. Ироқ эйалетларининг маъмурий-ҳуқуқий даражаси турлича бўлиб, бу Усмонийлар томонидан ўрнатилган эди.
Басра ва Шарқий Арабистон эйалетлари маълум автономияга эга бўлса-да, уларда султон қўшинлари жойлаштирилган. Бу эйалетлар-дан олинадиган йиллик даромад тўғридан-тўғри султон хазинасига тушарди.
Усмонийларнинг бошқарув тизими тарихан бир-бирига яқин ҳудудларнинг сиёсий бирлашувига йўл қўймасди ва айни пайт-да ҳар бирининг алоҳида-алоҳида бўлиб марказий ҳокимиятга бўйсинишини таъминларди.
Турклар Ироқда ўз ҳокимиятини ўрнатар эканлар, аввало аср-лар давомида шаклланган этно-конфессионал ҳолатни ҳисобга ол-ганлар. Ироқ аҳолиси ҳам этник, ҳам диний нуқтаи-назардан жуда хилма-хил эди. Бу ерда араблар, курдлар, форслар, турклар, оссури-яликлар, яҳудийлар ва арманлар асрлар давомида қўшни яшашган, ҳамкорлик қилишган, дўстлашган, баъзан жанжал ҳам қилишган. Улар диний жиҳатдан мусулмон сунналарга, мусулмон шиаларга, христианларга, яҳудийларга, иезидларга ва бошқа бир қанча дин ва мазҳабларга бўлинишган. Аҳолининг кўпчилиги учта-тўртта тилда бемалол сўзлашишган ва бу оддий ҳол ҳисобланган.
Ироқ шиалар учун алоҳида аҳамиятга эга эди, чунки бу ерда уларнинг муқаддас қадамжойлари, турли мамлакатлардан шиалар ҳаж зиёрати учун келадиган шаҳарлар – Нажаф ва Карбала жойлаш-ган.

Download 47,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish