ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАР
"МЕНЮ"
Якка тартидда ёки кичик гурухлар билан иш олиб боришни ҳоҳлаган ижодкор ўқитувчига "Меню" методидан фойдаланиш тавсия этилади. Бунда кичик гуруҳ (ўқувчи) га аниқ топшириқ берилади. Мисол, "Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари" таснифи хилма-хил. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ учун алоҳида топшириқ тайёрлайди.
Г.Конституциявий хуқуқлар
П.Маъмурий ҳуқуқ асослари
Ш.Фуқаролик ҳуқуқлари асослари
Р/.Меҳнат ҳуқуқлари асослари '
У.Экология ҳуқуклари асослари
Ҳар бир гурух топшириқ олади ва 3 минут давомида муҳокама килишади, сўнгра ҳар гуруҳлардан биттадан вакил ўқитувчи столига келишади ва тайёр "Меню"ни олиб қайтишади, Бу узун қирқилган қоғозлар -"Тиллар" бўлиб, уларда хюша-хил ҳуқуқ нормалари баён қилинган бўлади. Гуруҳ вакили тиллардан танлаб олади ва ўз гуруҳига олиб келади, кейин бошка ўқувчи шу ишни бажаради ва зарурий материаллар йиғилгунча бу ҳолат давом этади. 10 минут давомида топшириқ муҳокама қилинади ва расмийлаштирилади. Бу жадвал қўлда тайёрланиши хам мумкин ёки жавоблар оғзаки ҳам бўлиши мумкин. Бошқа гурух вакиллари саволлар беришади, ўкитувчи эса гуруҳ ишларини, сардор фаолиятини баҳолаб беради.
"Кичйк гуруҳларда босма материаллар билан ишлаш".
Кичгас гуруҳларда ишлашнинг яна бир самарали методи - бу нашр қилинган материаллар билан ишлаш ҳисобланади. Ўқувчиларнинг зарурий ахборотларни излаб топишлари, назарйй билимларни мустаҳкамлаш ёки таснифлашлари, назарий материалларни чуқур англаб олишлари учун бу методдан фойдаланшн яхши самара беради. Ўқувчилар 4-5 кишидан иборат кичик гуруҳларга бўлинади. Гуруҳлар бир хил ёки турлича мазмундаги топшириқлар, газеталар, журналлар, фотоальбомлар олишади.
Зарурий материаллар: А -1 Форматли оқ қоғоз, қайчи, елим.
Топшириклар:
А) Газеталардан инсон ҳуқуклари тўғрисидаги ахборотларни топинг ва қуйидаги тартибда уларни жойлаштиринг.
Фуқаролик ҳуқуклари
Сиёсий ҳуқуқлар
Иктисодий хуқуқяар
Ижтимоий хуқуқлар
Маданий хуқуклар
Б) Инсон ҳуқукларини жорий этиш шаклларини намойиш этннг. Жорий этишнинг 4 гуруҳи мавжуд:
риоя килиш;
бажариш;
фойдаланиш;
қўллаш.
Ҳар бир гуруҳ (улар 4 та) топшириқ олади, газетадан керакли материалларни топали, мақолаларни, суратларни қирқиб олади ва плакатга елимлайди, зарурий матнни шарҳлайди. Ҳар бир гуруҳ ўз сардорини аниқлайди ва улар иш якуни тўғрисида ҳисобот берадилар. Бошқа гуруҳ ўқувчилари саволлар беришади ва ишни баҳолашади.
Бу методни қўллаш давомида ўқувчилардан барча материаллар йиғиб олинади, аксинча ўкувчилар газеталардаги бошқа қизиқарли мақолаларни ўқишга киришиб кетадилар ва сардорлар фикрларига қулоқ солмайдилар. Ўқувчилардан эҳтиёт бўлиб ишлаш талаб этилади, ортиқча қоғоз қирқиш, елимлаш, хонани ифяослантиришга йўл қўйилмайди.
"ДЕБАТЛАР"
Дебатлар асосида дарсларни ташкил этишдан кўзда тутилган асосий мақсад муаммонинг ечимини топишда ўқувчи ўзгаларни ўз ёндашувининг тўғрилигига ишонтиришдир. Ўз фикрини аниқ ва мантиқий баён этиш, бунинг учун эса ишонарли далиллар ва хулосалар топиш кўникмаларини шакллантиришда дебатлар ўтказиш самарали метод ҳисобланади. Улар ўқувчиларда ижтимоий фикрни ўзгартиришга таъсир этиш қобилияти мавжудлигига ишонч туйғуларини ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |