Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet58/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

3.Ишлаб чиқаришдаги маблағлар
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда (асосий фондлар) ва ишчи кучидан ташқари айланма маблағларга ҳам эга бўлишлари зарур. Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар қоидага кўра корхонанинг хисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. Ҳар бир корхонанинг айланма маблағлари асосий фондларнинг техник холати ва маҳсулот ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ. Корхона қанчалик катта ва унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари турлари кўп бўлса айланма маблағлар шунчалик кўп талаб қилинади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси хисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналарнинг айланма маблағларига етарли тарзда эга бўлиши уларнинг меъёрий фаолият юритиши. Шуни ҳам унутмаслик зарурки ишлаб чиқараётган маҳсулот бирлигига сарфланувчи хомашё материал ёқилғи ва энергия миқдори маҳсулот сифатига таъсир кўрсатмаган холда қанчалик кам бўлса маҳсулот шунчалик арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ сарфланиб улардан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади.
Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала фондларига тақсимланади. Бундай тақсимлаш уларнинг моддий-буюмлашган тузулишидан ташқари ишлаб чиқариш жараёни ва умуман корхонанинг иктисодий фаолиятидаги иштироки асосида амалга оширилади. Бундан ташқари тақсимлаш ружалаштиришни ташкил қилишда ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сохаларида айланма маблағларга бўлган эхтиёжини аниқлашда катта рўл ўйнайди .
Айланма ишлаб чиқариш фондлари – корхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб ўз қийматини тўлиғича тайёр маҳсулот таннархига ўтказади . Шу сабабли айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ва ишлаб чиқариш ҳаражатларининг асосий қисми хисобланади.
Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари қаторига хом ашё ва материаллар захираси ярим тайёр маҳсулотлар ёқилғи ва энергетика ресурслари қадоқлаш ва ўров материаллари эхтиёт қисмлар тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келажакдаги ҳаражатларни киритиш мумкин. Режалаштириш тизимли хисоб ва хисоботни ташкил қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида айланма ишлаб фондлари уч гурухга бўлинади:
1. Ишлаб чиқариш захиралари:
2. Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар:
3. Келгуси давр ҳаражатлари:
Муомала фондлари корхонанинг тайёр маҳсулот захирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағларидан иборат бўлади. Муомала фондлари ва айланма ишлаб чиқариш фондлари мажмуаси корхонанинг айланма маблағларини ташкил қилади .
Ишлаб чиқаришда банд бўлган айланма маблағлар катталигини белгиловчи асосий омиллар маҳсулот тайёрлашнинг ишлаб чиқариш цикли узунлиги меҳнатни ташкил қилиш техника ва техналогиянинг ривожланиш даражаси меҳнат предметлари ва қуролларидан фойдаланиш меъёрларидир . Айланма маблағлар катталиги шунингдек маҳсулотларни сотиш шароитлари таъминот ва маҳсулотни сотиш тизимини ташкил даражаси билан ҳам боғлиқ бўлади.
Юқорида келтирилган холатлардан келиб чиққан холда шуни айтиш лозимки, айланма маблағлардан қуйидаги холларда фойдаланилади
- хом ашё материал эхтиёт қисмлар ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишда зарур бўлган бошқа меҳнат предметлар;
- ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинувчи электрэнергияси ёқилғи каби ресурслар учун хақ тўлаш ;
- корхонани ташкил этиш ва фаолият юритиш даврида ойлик иш хақи тўланиши ;
- солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш .
Бозор муносабатлари ва деярли барча ресурслар тақчиллиги шароитларида айланма маблағлар биринчи ўринда моддий ресурслардан рационал фойдаланиш ва уларни шакллантириш захираларни излаб топиш ҳар бир корхона олдида турган мухим вазифа ҳисобланади. Бунда захира деганда моддий ва пул ресурслардан яхшилашнинг юзага келган ёки юзага келаётган лекин хали фойдаланилмаган (тўлиқ ёки қисман) имкониятларини тушуниш лозим.
Бу захиралар келиб чиқиши ва фойдаланилишига кўра халқ хўжалигига ва тармоқларга тегишли ёки тармоқлараро ишлаб чиқариш ичидаги (завод цех ва хоказо) турларига бўлинади .Корхона иқтисодиётида ички ишлаб чиқариш захиралари ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ҳамда техника ва технологияни такомиллаштириш маҳсулотларнинг янги ва янада мукаммал турларини ўзлаштириш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш билан бувосита боғлиқ бўлган моддий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш имкониятлари катта аҳамият касб этади. Захиралар шунингдек моддий ресурсларни сарфлашни меъёрлаштириш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг меҳнат сиғимини камайтириш меҳнатни ташкил қилишнинг рационал усулларини қўллаш натижасида ҳам аниқланади.
Ресурслардан самарали фойдалашнинг техник – ишлаб чиқариш йўналишлари қаторига бирламчи хом ашёни ишлаб чиқаришда фойдаланишга сифатли равишда тайёрлаш машина ва ускуналар конструкциясини такомиллаштириш хом ашё материал ёқилғиларнинг тежамкор турларидан фойдаланиш ишлаб чиқариш чиқитларини камайтирувчи ҳамда иккиламчи ресурслардан максимал даражада фойдаланиш ва барча турдаги йўқотишларнинг олдини олишни таминловчи янги техника ва технологияларни жорий қилишни киритиш мумкин.
Айланма маблағлар ва уларнинг таркибий қисмлардан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари иш жойларида бита миқдордаги хомашё ва материаллардан тайёрланувчи якуний маҳсулотларни кўпайтиришдадир.
Айланма фондлар тузилмаси нафақат саноатнинг турли тармоқларида хаттоки бир тармоқ ва бир корхонанинг ўзида ҳам фарқланади. Бундай фарқланишга турли хилдаги хомашё ва материаллар ишлаб чиқариш технологияси ва техникасидаги фарқлар корхоналарнинг географик жойлашуви ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши ва меҳнат тақсимоти моддий техника таминоти сабаб бўлиши мумкин.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар – ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишга топширилган ҳамда ишлов бериш ва йиғув жараёнида бўлган лекин ишлаб чиқариш жараёнида бўлган лекин ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ тугалланмаган ҳамда ушбу корхонада кейинчалик ишлов берилиши лозим бўлган меҳнат предметлари ;
Корхоналар айланма маблағлари таркиби ва тузилмасига хўжалик юритиш қобилияти ва унинг самарадорлигига риоя қилиш қоидалари катта таъсир кўрсатади. Яъни корхона ишлаб чтқариш захираларини ва айланма маблағларнинг таъминланганлигини ҳаддан ташқари оширишга интилмаслиги зарур. Амалиётнинг гувоҳлик беришича бу ресурсларнинг ҳалок бўлишига ва сунъий танқисликнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Умуман ишлаб чиқаришдаги чиқим маҳсулот тайёрлаш жараёнидаги баҳони ифодалайди, бунга табиий ресурслар, хом ашёлар, материаллар, ёнилғи, энергия, асосий фонд, меҳнат ресурслари ва бошқа ҳаражатлар киради.
Ишлаб чиқаришдаги чиқим қуйидаги ҳаражатлар билан боғланган:

  • маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унинг технологияси;

  • табиий хом ашёдан фойдаланиш;

  • ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш, уни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унинг технологиясини такомиллаштириш, шунингдек, маҳсулот сифатини яхшилаш, унинг ишончлилиги, узоққа чидамлилигини ва бошқа хусусиятларини яхшилаш;

  • янгилик учун тажрибалар ўтказиш;

  • ишлаб чиқариш жараёнига хизмат қилиш (ишлаб чиқаришни хом ашё, ёқилғи, энергия, асбоб – ускуналар ва бошқа меҳнат воситалари билан таъминлаш);

  • нормал иш шароитини ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;

  • ишлаб чиқаришни бошқариш;

  • кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш;

  • суғурта ва нафақа жамғармаларига маблағ ажратиш;

  • тиббиёт суғурталарига маблағ ажратиш ва бошқалар.

Албатта, корхона фаолияти натижасида маҳсулотларни сотади ва даромад топади ва юқорида келтирилган жараёнлар учун сарфлайди.
Шунингдек, ишлаб чиқаришда айланма маблағ ва айланма даромад тушунчалари мавжуд.
Айланма маблағ бу корхона ишлаб чиқариш натижасини ифодалайди (меҳнатга ҳақ тўлашдан ташқари).
Айланма даромад бу корхонанинг ишлаб чиқаришдаги ҳамма сарф ҳаражатлардан ташқари олинган соф даромаддир.
Айланма фойда корхонанинг, фирманинг айланма даромаднинг бир қисми бўлиб, барча мажбурий сарф ҳаражатлар олиб ташлангандан қолган қисмини ифодалайди.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish