Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet56/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

2. Корхона ҳаражатлари
Корхона ўз фаолияти давомида асосий фондлар ва айланма воситаларни кенгайтириш маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш, ўз меҳнат жамоасини ижтимоий ривожлантириш учун моддий ва молиявий ҳаражатлар.
Корхона ҳаражатларини энг кўп қисмини маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлар ташкил этади. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари йиғиндиси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушаётганлигини кўрсатади, яъни маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини белгилайди. Корхоналар шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун ҳаражат қиладилар, яъни ишлаб чиқаришдан ташқари, тижорат ҳаражатларини ҳам амалга оширадилар (жўнатиш, жойлаш, сақлаш).
Маҳсулот таннархи – маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида табиий ресурслар, хом ашё, материал, ёнилғи, энергия, асосий фондлар, меҳнат ресурслар, шунингдек, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларидан иборат.
Маҳсулот таннархини ташкил этувчи ҳаражатлар уларнинг иқтисодий таркибидан келиб чиқиб, қуйидагича гуруҳланади:

    • моддий ҳаражатлар;

    • меҳнат (иш) ҳақи ҳаражатлари;

    • ижтимоий эҳтиёжтарга ажратмалар;

    • асосий фондлар амортизацияси;

    • бошқа ҳаражатлар.

Айрим турдаги маҳсулотларнинг таннархини аниқлашда маҳсулот бирлигига ҳаражатлар гуруҳидан фойдаланилади, бу нархларни шакллантириш жараёнида зарур.
Гуруҳлаш сифатида қуйидаги туркумларидан фойдаланилади:

  1. Хом ашё ва материаллар.

  2. сотиб олтнадиган ярим фабрикатлар, корхона хизматлари.

  3. Технологик мақсадлар ёнилғи ва энгергия.

  4. Ишлаб чиқариш асосий ишчиларнинг иш ҳақи.

  5. Ишлаб чиқариш ишчиларининг қўшимча иш ҳақи.

  6. Ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш ҳаражатлари.

  7. Ижтимоий суғурта ажратмалари.

  8. Муайян мақсадга йўналтирилган асбоб ва ускуналарнинг ейилиши ва бошқа ижтимоий ҳаражатлар.

  9. Жиҳозларни сақлаш ва ишлатиш ҳаражатлари.

  10. Цех ҳаражатлари.

  11. Умум завод ҳаражатлари.

  12. Яроқсиз йўқотишлар.

  13. Бошқа ишлаб чиқариш ҳаражатлари.

  14. Ишлаб чиқаришдан ташқари ҳаражатлар.

3. Фойда
Корхоналар ўз маҳсулотларини истеъмолчиларга сотади ва бунинг учун пул маблағлари оладилар. Лекин бу ҳам ҳали фойда олишни билдирмайди. Молиявий натижага эга бўлиш учун тушумни маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлар, яъни таннарх билан солиштириб кўриш керак. Агар тушум таннархдан кўп бўлса, корхона фойдага эга бўлади; агар тушум таннархга тенг бўлса, у ҳолда корхона фақатгина қилган ҳаражатларини қоплаган бўлади ва фойда бўлмайди, агар ҳаражатлар тушумдан кўп бўлса, у ҳолда корхона зарар кўради, яъни салбий молиявий натижага эга бўлади, бу корхонани қийин молиявий аҳволга солиб қўяди ва инқирозга учратиши ҳам мумкин.
Фойда ялпи даромад олиш билан боғлиқ бўлган корхона молиявий ресурсларининг асосий манбаси. Корхонанинг ялпи даромади моддий ҳаражатлар чиқариб ташлангандан сўнг иш ҳақи ва фойдани ўз ичига олган маҳсулот сотишдан тушган тушум.
Ички омиллар ишлаб чиқаришга боғлиқ ва ишлаб чиқаришдан ташқари омилларга бўлинади. Ишлаб чиқариш омиллари меҳнат предметларининг мавжудлигини ва ўз навбатида экстенсив ва интенсив бўлиши мумкин.
Экстенсив омиллар фойда олиш жараёнига миқдорий ўзгаришлар; меҳнат предметлари ва ҳажмлари, молиявий ресурслар, қурилмаларнинг ишлаш вақтлари, ходимлар сони, иш вақти фонди ва бошқалар орқали таъсир кўрсатади. Интенсив омиллар фойда олиш жараёнига сифат ўзгаришлари орқали: қурилмалар сифати ва унумдорлигини ошиши, технологияларнинг мукаммалашуви, айланма воситалар айланиш суръатининг жадаллаштирилиши, меҳнат ва материал сиғимининг камайиши, меҳнатни ташкил этишнинг такомиллашуви ва молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши орқали таъсир кўрсатади.




  1. Download 0,59 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish