Мавзу: Томатдош сабзавотлар навлари тавсифи Томатдош сабавотлар


Зараркунанда ва касалликларга қарши кўраш



Download 38,4 Kb.
bet4/5
Sana02.07.2022
Hajmi38,4 Kb.
#731107
1   2   3   4   5
Зараркунанда ва касалликларга қарши кўраш. Ўрта Осиёда помидор ўсимлигининг вирусли касалликлари, айниқса кўп тарқалган; столбур гул ва баргларнинг шаклини ўзгартириб мева тўқималарининг айрим жойларини қотириб қўяди; стрик-бу касалликка чалинган ўсимлик баргларидан аввал штрихлар (ўзуқ-ўзуқ йўллар) пайдо бўлиб кейин, айрим ҳолларда эса мевалар чирийди. Мозаика ўсимлик барглари рангининг мозаика тусига кириши ва уларнинг шаклини ўзгариши бу касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади. Вирусли касалликларга қарши кўраш чоралари; уруғни фақат соғлом ўсимликлардан олиш; уруғларни 10% ли калий перманганат эритмасида дезинфектсия қилиш ёки экиш олдидан термик ишлаш. Каронтин объэкт ҳисобланган, бактериал ракка (БРТ) қарши уруғларни ТМТД препарати билан (1 кг уруғга 6-8 г ҳисобидан) дорилаш ва касалланган ўсимликларни юлиб олиб даладан ташқарига чиқариб ташлаш зарур.
Помидорни кўчатсиз етириш. Помидорни далага бевосита уруғини экиб ўстириш ҳам мумкинми? Бунда уларни етиштиришга қилинадиган ҳаражатлар анча камаяди. Далага бевосита уруғи экилган помидор ўсимлигининг совуққа, қурғоқчиликка ҳамда столбур касаллигига чидамлилиги бир оз ошади. Помидор уруғини мартда ва апрелнинг бошларида чигит ёки сабзавот сеялкасида (СКОН-4,2,СО-4,2), (СОН-2,8;СКЎП-4,2 ва СПУ-6) гектарига 2-3 кг нормада экилади. Уруғни оддий усулда қаторлаб ёки квадрат уялаб экиш мумкин.
Ҳосилни йиғиб-териб олиш. Помидор ҳосили, республикамиз минтақаси см етиштирилаётган навларига қараб, май охири - июн бошида кузги бирламчи қора совуқларгача 7-12 мартгача териб борилади. Кўпинча истеъмол учун тўлиқ етилган, узоқ масофага жўнатиш, тузлашлар учун оқиш-нимқизил мевалари терилади.
Дастлабки кузги қора совуқлар тушиши олдидан помидорларнинг ҳаммаси териб олинади, чунки совуқ урган мевалар сақлаш ва тузлаш учун ярамайди. Териб олинган помидор меваларнинг пишганлари ҳамда димлаб етилтиришга ва тузлашга ярайдиганлари сараланиб ажратилади, брак қилинган (майда, касал теккан)лари молларга берилади. Помидор теришда ҳар хил типдаги тиркалма (ТТ-12,ПСУ-2) ёки ўрнатма (ПНОШ-12) платформалардан, шунингдек, УПКС-10 маркали ўзи туширадиган универсал платформа, Т-16 ёки ДВСШ-16 ва бошқа ўзи юрар шассилардан фойдаланишни қисман механизатсиялаштириш имконини беради.
Уруғлик. Уруғларни механизатсиялаштирилган усулда ажратиб олиш учун ВСТ-1,5 томат эзгич машинадан фойдаланилади. Бу машина 2,8 квт қувватга эга бўлган электродвигателдан ҳаракатга келади, у уруғни помидор пусти ва шарбатидан ажратади. Иш унуми соатига 1т помидорни эзиб уруғини ажаратади. Машинага 4 киши хизмат қилади. Помидор гектаридан 50-80 кг уруғ беради.
Қалампирлар: Аччиқ қалампирлар таркибида кўп миқдорда аччиқ модда-капсаитсин (С18Н2803) бўлиши, пўстининг юпқа меваларининг майдалиги билан фарқ қилади. Аччиқ қалампир қуруқ янчилган ҳолда овқатга ишлатилади, шунингдек, сабзавотларни сиркалашда, тузлашда ва консервалашда доривор сифатида фойдаланилади. Чучуқ қалампирнинг мевалари йирик, серет, таркибида бир оз капсаитсин моддаси бор, мазаси кўпинча чучуқ бўлади. Чучук қалампирлар овқатга шунингдек ундан турли хил консервалар тайёрлашда фойдаланилади.
Қалампирнинг навлари морфологик белгилардан ташқари тезпишарлиги, серҳосиллиги, хуш-таъмлиги, таркибидаги шакар ва витаминларнинг миқдори жихатидан ҳам фарқ қилади. Ўзбекистонда аччиқ ва чучуқ қалампирларнинг қуйидаги навлари туманлаштирилган:
Марғилон 330 кечпишар, аччиқ Пикантнўй-ярим аччиқ, Ласточка тезпишар, Дар Ташкента ва Заря Востока - ўртапишар, Зумрад-кечпишар.
Бақлажон. Бақлажон озиқ моддалар ва витаминлар унчалик эмас. Мевасининг таркибида 6-11 қуруқ моддалар, 2,5-4 шакар; 0,6-1,4 оқсил ва 0,2-0,4 ёғлар бўлади. Ундаги витамин С нинг миқдори 1,5-7 мг % атрофида ўзгариб туради. Бақлажоннинг барра меваси овқатга ишлатилади ва консерва саноатида кенг миқёсда фойдаланилади. Тўлиқ етилган меваларида соланинг М (молонген) деб аталувчи тахир модда тўпланиб улар истеъмолга яроқсизланади.

Download 38,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish