Мавзу: Ташкилотлар ва уларни бошқариш



Download 116,3 Kb.
bet16/16
Sana21.02.2022
Hajmi116,3 Kb.
#29142
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Н2222

Ташкилотлараро келишув. У одамларга уларнинг ҳулқини тартибга солувчи ёки чекловчи маълум мажбуриятларни юклайди. Масалан, ҳар қандай ташкилот етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва ҳ.к. билан кўп миқдордаги шартномаларга эга. Бошқа мисол -бу касаба уюшмалари билан келишув. Жаҳоннинг хўжалик амалиётида касаба уюшмалари кўпинча менежмент томонидан ўтказиладиган ўзгаришларга тўсиқ бўладилар.
Ўзгаришларга қаршиликни енгиш. Шуни таъқидлаш керакки, ўзгаришларга қаршилик қилишни бутунлай бартараф қилиб бўлмайди. Аммо бундай қаршиликларнинг салбий оқибатларнинг камайтиришга имкон берувчи ёндошувлар бор.
Бошқарувнинг самарадорлиги
Ташкилотни бошқаришни амалга ошириш ва такомиллаштириш ушбу фаолиятнинг натижавийлигини белгилаш, бунда ўзига хос ўлчовлардан фойдаланиш зарурлигини келтириб чиқаради. Шунинг муносабати билан “бошқарувнинг самарадорлиги” тушунчасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бошқарувнинг самарадорлиги - бу бошқарув фаолиятининг натижалари ва бунда амалга оширилган харажатлар(моддий, молиявий, меҳнат ва бошқа ресурсларни фойдаланиш)нинг ўзаро муносабати ва ўзаро ҳамкорлигини акс этувчи мураккаб категориядир. Бошқарув жараёнининг вазифавий роли - уни ривожланишининг даражаси ва динамикасини, бошқарув жараёнининг сифатли ва миқдорли томонларини акс эттиришдир.
Менежментнинг самарадорлиги- кўп қиррали категориядир. У иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради.
Бошқарувнинг самарадорлиги бир қатор омилларнинг таъсири остида шаклланади, уларни қуйидаги аломатлар бўйича таснифлаш мумкин.
Мазмуни бўйича ташкилий, иқтисодий , ижтимоий-психологик, техник, физиологик омиллар ажратиладилар.
Таъсир кўрсатиш шакли бўйича тўғридан тўғри ва воситали омиллар фарқланадилар. Биринчилар бошқарувнинг самарадорлигига бевосита, иккинчилар- воситали таъсир кўрсатадилар.
Таъсирнинг давомийлиги бўйича таъсири узоқ вақт давом этмайдиган омиллар ва таъсири узоқ вақт давом этадиган омиллар ажратилади. Бунда бир хил омиллар менежментнинг самарадорлиги билан тўғридан тўғри, бошқалари- тескари боғланиш билан боғлангандирлар.
Таъсир кўрсатишнинг характери бўйича интенсив ва экстенсив омиллар ажратилади. Биринчилар ички ресурслар, яъни бошқарув ходимлари меҳнатини ташкил қилишни такомиллаштириш ва унинг шароитларини яхшилаш, бошқарув ходимларини малакасини оширишни сафарбар қилиш ҳисобига менежментнинг самарадорлигини ошишини таъминлайдилар. Иккинчилар кўшимча ресурсларни жалб қилиш, бошқарув ходимларининг сонини оширишни кўзда тутадилар.
Санаб ўтилган омилларнинг ҳар бири бошқарув тизимига ўзича алоҳида, ҳамда бошқалар билан биргаликда таъсир кўрсатиши мумкин. Биргаликдаги ижобий таъсир кўрсатишда улар менежментнинг самарадорлигини анча ўсишини таъминлайдилар(синергетик самара ҳисо- бига), салбийда эса уни пасайтирадилар. Менежментнинг роли кўрсатиб ўтилган омилларга режали таъсир кўрсатишдан иборатдир. Самарадорликни ўсиши ташкилотнинг барча даражаларидаги доимий бошқарув фаолиятнинг объекти бўлиши керак.
Ташкилотнинг бошқарув тизимини самарали фаолият юритиш унинг ҳар бир элементи(ташкилий тузилма, ходимлар, бошқарув усуллари ва жараёнлари, ҳужжатлар айланиши ва ҳ.к.) унинг олдига қўйилган ўзига хос талабларга жавоб беришини кўзда тутади. Бундай ташқари, у умуман бошқарув тизими, унинг мақсадлари ва вазифаларига , ҳамда тизимнинг у бевосита боғлиқликда бўлган элементларига мос келади.
Бундан ташқари ҳозирги шароитларда ташкилотларни , айниқса тижорат ташкилотларини бошқаришнинг самарадорлигига уларнинг ташқи муҳитининг ҳолати муҳим ва борган сари ўсиб борувчи таъсир кўрсатади.
ХУЛОСА
Шундай қилиб, бошқарув фаолиятининг натижалари фақат воситали равишда ташкилот, бўлинма фаолияти натижаларида намоён бўладилар. Бунда ана шундайлар сифатида фаолиятнинг якуний кўрсаткичлари ёки ташкилот фаолияти иқтисодий самарадорлигининг кўрсаткичлари: ялпи даромад, фойда, рентабиллик даражаси, ишлаб чиқаришнинг ҳажми, товар айланиши ва бошқалар кўриб чиқилиши мумкин. Бунда фойдани ташкилот фаолиятининг якуний натижасини акс эттирувчи сифатида илгари сурилиши, қолган натижаларни автоматик равишда иккинчи ўринга суради. Кўрсатиб ўтилган натижаларни оширишга йўналтирилган бошқарув фаолияти бошқарув тизимининг иқтисодий самарадорлигини яхшилашга ёрдам беради.
Бошқарувга харажатлар объектив равишда у ёки бу аниқ субъект томонидан амалга ошириладиган бошқарув вазифаларининг мазмуни, ҳажми, кўлами, бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилинганлиги даражаси, бошқарув жараёнларини амалга ошириш технологияси, хўжалик раҳбарларининг маҳорати ва бошқалар билан белгиланадилар.Улар ташкилот фаолиятининг натижаларига катта таъсир кўрсатадилар.
Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичларидан фойдаланиш бошқарув тизимига ташхис қўйиш, уни фаолият юритишида вужудга келадиган четга чиқишларнинг олдини олиш, самарасиз бошқарувнинг сабабларини очиб бериш, бошқарув идоралари фаолиятида илмий асосланган мақсадни кўзлашини амалга ошириш, уларнинг бундай кейинги ишларига тузатишлар киритишга имкон беради.
Бундан ташқари, у бошқарув ходимларининг мотивация тизимини яратиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни бошқарув бўйича фаолият самара- дорлигига берилган боғлиқликка қўйишга имкон беради.
АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2014.


2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий


жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
номдаги китоби. - Тошкент: ”Ўзбекистон”, 2017.

3. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг


бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси // Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли
Фармонига 1-илова.

4. Йўлдошев Н.Қ., Набоков В.И. Менежмент назарияси. Дарслик. –Т.:


ТДИУ, 2013. - 433 б.

5. Йўлдошев Н.Қ. Стратегик менежмент. Дарслик. –Т.: ТДИУ, 2013.


-230 б.

6. Йўлдошев Н.Қ., Азларова М.М., Ходжамуратова Г.Ю. Менежмент ва


маркетинг асослари. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2012.-258 б.

7. Қосимова Д.С. Менежмент назарияси. Дарслик. –Т.: Тафаккур бўстони,


2011.-335 б.


8. Хожиахмедов Ғ., Умаров Х., Яхъяева И.Н. Сифат менежменти. –Т.:
Download 116,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish