Мавзу: Ташкилотлар ва уларни бошқариш


Ташкилотлар тушунчаси ва таснифи



Download 116,3 Kb.
bet2/16
Sana21.02.2022
Hajmi116,3 Kb.
#29142
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Н2222

Ташкилотлар тушунчаси ва таснифи
Ташкилотни бошқариш асосан у амалга оширишга қаратилган белгиланиш билан белгиланади. Ички ташкилий ҳаётда бошқарув ташкилот ресурсларини у ўз мақсадларига эришиши учун шакллантирувчи ва ҳара- катга келтирувчи мувофиқлаштирувчи бошланиш ролини ўйнайди. Бошқарув ташкилотнинг ички муҳитини ва ҳаммадан аввал унинг тузилишини шакллантиради ва, керак бўлганда, уни ўзгартиради. Бошқарув ташкилотда ўтаётган вазифавий жараёнларга раҳбарликни амалга оширади.
Гап шундаки, ҳар қандай ташкилотнинг фаолияти кўп сонли ҳар хил жараёнлар ва жараёнчалардан ташкил топади. Бунда жараёнлар ва жараёнчаларнинг ҳар бир гуруҳига раҳбарликни умуман ташкилотни бошқариш бўйича ишнинг алоҳида тури сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу ишнинг нисбатан мустақил участкалари бўлиб, улар бошқарувдаги меҳнат тақсимотида объектив характерга эга бўлган жараён сифатида ажралиб турадилар.
ХХ аср менежменти соҳасидаги йирик мутахассислардан бири Ч.Бернарднинг фикрига кўра, одамларни ташкилотларга бирлашиш ва улар доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга ҳар бир кишига алоҳида ҳолда хос бўлган жисмоний ва биологик чекланишлар ундайди. Ташкилотда одамлар бир бирларини тўлдирадилар, ўз қобилиятларнинг вужудга келтирадилар, бу уларни яшаб қолиш учун курашда кучли килади. Энг соддаси, чамаси, ибтидоий тўда бўлган, ташкилот бирлашмасдан одамзотни яшаб қолиши ва цивилизацияни яратиши мумкин бўлмаган.
Ташкилотни фаолият юритишнинг асосида қуйидагилардан ташкил топган синергетик (ҳамкорликдаги ҳаракатнинг) самараси ётади. Ташкилотнинг ягона бир бутун сифатидаги салоҳиятлари ва имкониятлари унинг алоҳида элементлари, салоҳиятлари ва ва имкониятлари суммасидан ошиб кетади, бу уларнинг ўзаро бир бирларини қўллаб қувватлашлари ва ўзаро тўлдиришлари билан асосланади. Шундай қилиб, ташкилотларга бирлашишдан унинг аъзолари учун ҳақиқий ютуқ мавжуд, у уларнинг мустақилликлари туфайли чекланишларидан йўқотишларни қоплайди.
Бунда синергетик самара ҳаммадан аввал қуйидагилар ҳисобга ташкил бўлади:

  • ходимлар ва бўлинмалар меҳнатини тақсимланиши ва ихтисослашиши;

  • ташкилий корпоратив маданиятни шаклланиши;

  • ходимлар томонидан касбий тажриба ва билимлар билан алмашиш, улардан яхшироқ фойдаланиш;

  • бирлаштирилган моддий ва молиявий ресурслардан яхшироқ фойдаланиш ва улар билан манерв қилиш;

  • ҳар билан киши учун унинг шахсий ва ишга доир сифатларига мос келувчи иш жойи ва лавозимни танлаб олиш, улардан ҳар бирининг билимлари ва касбий кўникмаларидан яхшироқ фойдаланиш;

  • ҳар хил одамларнниг тажрибаси, билимлари ва малакаларини битта ташкилот (бўлинма)да бирлаштириш ва ҳ.к.

Шунинг билан бирга одамларни ташкилотга бирлаштириш ҳамма вақт ҳам синергетик самарани олишни кафолатламайди, баъзида эса салбий самара беради. Ташкилий уюшмаганлик бунинг асосий сабаби бўлади.
Ташкилот, кунларнинг бирида вужудга келиб, уни ташкил қилган одамлар билан маълум муносабатларга кириб, кўпроқ даражада, баъзида эса бутунлай уларга боғлиқ бўлмаган мустақил ҳаёт билан яшай бошлайди. Унинг доира- сида одамлар ташкилотдан уни ташкил қилишдан мақсадга эришиш учун фойдаланадилар. Хусусан, улар ташкилот уларга шўъбаиқарли, муҳим, обрўли фаолият билан шуғулланиш имкониятини бериши, керакли ахборотлар билан таъминлаши, керакли ҳуқуқлар, мустақиллик, ҳукмронликни бериши, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимояланганликни кафолатлашига умид қиладилар.
Ташкилот ўз навбатида, ўз томонидан бирлаштирилган одамларнинг имкониятларидан ўзини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун фойдаланади. Шунинг учун ўз аъзоларидан маълум тажриба, билимлар, малакаларини мавжудлигини, ишларда фаол иштирок этишни, ижрочиликни, жавобгарликни, интизомлиликни, ўрнатилган қоидалар ва хулқ меъёрларига бўйсунишни, ўз мақсадлари ва бойликларини тақсимлашларини кутади.
Идеал ҳолда инсон ва ташкилот ўртасидаги ўзаро муносабатлар мувофиқлаштирилган бўлишлари керак, аммо мувозанат у ёки бу томонидан суиистеъмолликлар натижасида бузилиши мумкин, бунда ё ташкилот одамларни кичкина винтчалар даражасига тушуради ёки одамлар ташкилотдан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланадилар ва шунинг билан унинг салоҳияти ва обрўсига зиён етказадилар. Ушбу ва бошқа ҳолда ҳам натижа билан хил бўлади- ташкилот кучсизланади ва ўз вазифаларини нормал бажаришдан тўхтайди.
Ташкилот аъзолари эришишга ҳаракат қилувчи мақсаднинг мавжудлиги унинг муҳим аломати ҳисобланади. Мақсад уларни бирлаштиради ва жипслаштиради, ташкилотни мавжуд бўлишига маъно, унинг ҳаракатларига аникдик, аниқ йўналиш беради. Мақсадсиз ташкилот бўлмайди ва бўлиш ҳам мумкин эмас, чунки одамлар ўз фаолиятлари эркинлигини оддийгина йўқо - тишни ва ўзлари ичларидан рози бўлмаган умумий талабларга бўйсунишга рози бўлмайдилар. Шуни назарда тутиш керакки, ташкилотнинг мақсадларига фақат кучлари ва қобилиятларини бирлаштирилиши керакли ҳосилларни берувчи, иштирокчиларнинг баъзи бир “жиддий” сони мавжудлигидагина эришиш мумкин.
Ажралиб туришлик ташкилотнинг бошқа аломати бўлади, у ички жараёнларнинг баъзи бир ёпиқлигида акс эттиради, буни ташкилотни ташқи муҳитдан ажратиб турувчи чегараларни мавжудлиги таъминлайди. Бу чегаралар “шаффоф” ёки “ношаффоф” деворлар кўринишидаги материаллардан ёки у ёки бу ҳаракатларга нисбатан турли хилдаги ёзма буйруқлар ва чеклашларга асосланган “идеал” бўлишлари мумкин.
Ташкилот фаолиятини ўзини ўзи бошқариш тамойили асосида амалга ошириш унинг муҳим аломати бўлади, у қўйилган мақсадларга эришиш учун мавжуд қонунчилик доирасида ҳар қандай қарорларни мустақил қабул қилиш ва амалга ошириш имкониятини кўзда тутади.
Замонавий ташкилотлар катта турли-туманликлари билан таърифланадилар ва маълум аломатлар бўйича бўлинадилар.
Масалан, шакллантириш аломатлари асосида қуйидагиларга ажрати ладилар:

Download 116,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish