Жамғарма(фонд) - аъзоликка эга бўлмаган нотижорат ташкилоти, у фуқоралар ва(ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар асосида таъсис этилади ва ижтимоий, ҳайрия, маданий, таълим ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайди.
Жамғармага унинг таъсисчилари(таъсисчиси) томонидан топширилган мулк жамғарманинг мулки бўлади. Таъсисчилар ўзлари томонидан ташкил этилган жамғарманинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, жамғарма эса ўз таъсисчиларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Муассаса -мулк эгаси томонидан бошқарув, ижтимоий-маданий ёки бошқа нотижорат характеридаги вазифаларни амалга ошириш учун ташкил қилинган ва у томонидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган ташкилотдир.
Давлатга қарашли бошқа муасасалар айрим турларининг ҳуқуқий ҳолати хусусиятлари қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар томонидан белгилаб берилади.
Юридик шахслар бирлашмалари (ассоцияциялар, уюшмалар). Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, ҳамда умумий мулкий манфаатларини тақдим этиш ва ҳимоялаш мақсадида ўзаро шартнома бўйича нотижорат ташкилотлари бўлган ассоцияциялар ёки уюшмалар кўринишидаги бирлашмаларни ташкил қилишлари мумкин. Бунда қандайдир вазифаларни биргаликда бажаришдаги ташкилотларни мувофиқдашуви ва мувофиқ ўзаро ҳаракати ва ташкилотлар фаолиятини тақсимланиши таъминланиши керак.
Ижтимоий ва бошқа тижорат ташкилотлар, шу жумладан муассасалар, ихтиёрий равишда бу ташкилотларнинг нотижорат ассоциациялари (уюшмалари)га бирлашишлари мумкин.
Ассоциация (уюшма) аъзолари ўзларининг мустақилликлари ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар Ассоциация аъзолари унинг мажбурият- лари бўйича ассоцияциянинг таъсис ҳужжатларида кўзга тутилган миқдор ва тартибда субсидияли жавобгарликка эгалар.
Картель - бу, қоидага кўра, битта соҳа фирмаларини бирлашиши , улар кўпроқ биргаликдаги тижорат фаолияти- сотишни тартибга солишга тегишли бўлган битимга кирадилар. Амалда картель одатда товарларнинг навлари, уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини белгилаган ҳолда, бу фаолият доирасидан ташқарига чиқади. Картель учун иштирокчиларнинг ўз ташкилотларидаги мулкчилик ҳуқуқларини сақланиб қолиши ва шунинг билан таъминланадиган хўжалик ва юридик мустақиллик, маҳсулотларни сотиш бўйича биргаликдаги фаолият хосдир, кейингиси уларнинг ишлаб чиқаришларига ҳам чекланган даражада тарқалиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |