Ишлаб чиқариш кооперативи (артели)- фуқароларнинг ўзларнинг шахсий маҳнатлари ва бошқа иштирокларига асосланган биргаликдаги ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик фаолияти (саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиш, ишларини бажариш, савдо, маиший хизматлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш) учун аъзолик ва унинг аъзолари(иштирокчилари)нинг мулкий пайли бадалларини бирлаш- тириш асосидаги ихтиёрий бирлашмасидир. Қонун ва ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатлари томонидан унинг фаолиятида юридик шахсларни ҳам иштироқ этиши кўзда тутилиши мумкин. Ишлаб чиқариш кооперативи тижорат ташкилоти бўлади.
Кооперативнинг фирма номи унинг номи ва “ишлаб чиқариш кооперативи” ёки “артели” сўзига эга бўлиши керак.
Кооперативнинг таъсис ҳужжати унинг аъзолари умумий мажлиси томонидан тасдиқланган низомидан иборат бўлади.
Кооператив аъзоларининг сони бештадан кам бўлмаслиги керак.
Кооператив бошқарувининг юқори идораси унинг аъзоларининг умумий мажлисидан иборат бўлади.
Эллик нафардан ортиқ аъзосига эга кооперативда хкузатув кенгаши ташкил қилиниши мумкин, у кооператив ижроия идоралари фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Бошқарув ва(ёки) унинг раиси кооперативнинг ижроия идоралари бўладилар. Улар кооператив фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширадилар ва кузатув кенгаши ва кооператив аъзоларининг умумий мажлисига ҳисобот берадилар.
Фақат кооператив аъзолари кооперативнинг кузатув кенгаши ва бошқарувининг аъзолари, ҳамда кооператив раиси бўлишлари мумкин. Кооператив аъзоси бир вақтда кузатув кенгаши аъзоси ва бошқарув аъзоси ёки кооператив раиси бўлиши мумкин эмас.
Матлубот кооперативи- фуқаролар ва юридик шахсларнинг аъзолик
асосда иштирокчиларнинг мулкий ва бошқа эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида, ўз аъзоларининг мулкий пайли бадалларини бирлаштириш йўли билан амалга ошириладиган ихтиёрий бирлашувидир.
Матлубот кооперативининг номи унинг фаолиятининг асосий мақсадини кўрсатилиши, ҳамда ёки “кооператив” сўзи ёки “матлубот иттифоқи” ёхуд “матлубот жамияти” сўзларига эга бўлиши керак.
Матлубот кооперативининг ўзи томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлари қонун ва низомга мувофик унинг аъзолари ўртасида тақсимланади.
Ижтимоий ва диний ташкилотлар (бирлашмалар) -фуқароларнинг маънавий ва бошқа номоддий эхтиёжларини қаноатлантириш учун уларнинг манфаатларнинг умумийлиги асосидаги ихтиёрий бирлашишидир.
Ижтимоий ва диний ташкилотлар нотижорат ташкилотлар бўладилар. Улар фақат ўзларини ташкил қилинганликлари мақсадларига эришиши ва ушбу мақсадларга мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эгалар.