Саноат холдинглари ишлаб чикариш фаолияти билан шуғулланмайдилар. Улар ўзларига кирувчи корхоналар фаолияти устидан назоратни амалга оширадилар. Холдингга кируви компаниялар юридик ва хўжалик мастақиллигини сақлаб қоладилар ва ўз номларидан тижорат битимларини тузадилар.
Молия-саноат гуруҳлари (МСГ) ўз таркибига саноат корхоналари, тадқиқот ташкилотлари, савдо фирмалари, банклар, инвестицион фондлар ва суғурта компанияларини бирлаштирадилар.
Гуруҳнинг бошида бир ёки бир неча банклар туради, улар унга кирувчи компанияларнинг пул сармояларини бошқарадилар, ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқдаштирадилар. Бошқа бирлашмаларга нисбатан молия- саноат гуруҳи ташкилий расмиятчиликни камайтириши билан фарқланади.
Тадбиркорлар уюшмалари ҳар хил ўлчамлар ва мулкчилик шакл- ларидаги компанияларни бирлаштирувчи ихтиёрий кооперацион битимлар асосида ташкил қилинадилар. Бу етарлича эгилувчан тузилма бўлиб, унга кирувчи ташкилотларга ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш, янги шерикларни жалб қилиш, ҳатто бир бирлари билан рақобат қилиш имкониятини беради.
Давлат бошқаруви идоралари(ДБИ) бир неча даражалар билан бериладилар:
марказий ҳукумат- сиёсий жараёнлар натижасида ташкил қилинган юридик шахс, у қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятига эга бўлади;
ҳокимият идоралари ва минтақалар бошқаруви;
ҳокимиятнинг маҳаллий ижроия идоралари.
Марказий ҳукумат даромадларининг куйидаги турларини олади: солиқлар, божлар, қарз маблағлари, хусусийлаштириш, ҳар хил жамғармалар ва бошқалардан олинадиган маблағлар.
Ташкилотни стратегик бошқариш
Стратегик бошқарув- бу стратегияни, яъни ташкилотни ривожланишининг маълум бош йуналишини сифатли ишлаб чиқиш ва уни ресурсларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, истиқболдаги рақобот афзалликларини таъминлаш ва мақсадларга эришиш учун ташқи муҳит ўзгаришларига адекват жавоб қайтариш асосида амалга ошириш бўйича фаолиятдир.
Яна бошқа, О.Н.Жучкевич томонидан берилган ғоятда муваффақиятли таърифни ҳам келтириш мумкин: стратегик ресурсларни мувофиқлаштириш ва тақсимлаш, ҳисобга олиш ва узоқ муддатли истиқболда рақобот афзалликларига эришиш мақсадида ташқи муҳит омиллари ўзгаришига адекват жавоб қайтариш асосидаги корхона (фирма)ни ривожланишининг сифатан белгиланган йўналишидан иборат бўлади.
Стратегик бошқарувни динамик тизим, бешта ўзаро боғланган бошқарув жараёнларининг мажмуаси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу жараёнлар мантиқан бир бирларидан келиб чиқадилар (ёки кейин келадилар), бунда барқарор тескари алоқа ва ҳар бир жараённи қолганларига ва уларнинг мажмуасига таъсири мавжуд бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |