С. анча лойқа дарёдир. Бекобод ш. яқинида унинг ҳар 1 м³ сувида ўрта ҳисобда 2,17 кг лойқа оқизиқ бўлади (оқизиқларнинг йиллик миқдори қарийб 37 млн. т). Бу оқизиқларнинг 72,3% март — июн ойларида, 20,3% июл — сентабр ва қолган 7,4% октабр — феврал ойларида оқиб ўтади. Фарғона водийсида С. деярли музламайди. Дарёнинг бу қисмида музлаш ҳодисалари, асосан, шовуш оқимидан иборат бўлиб, бу ҳодиса ўрта ҳисоб билан 10—15 кун давом етади. Фарғона водийсидан чиқиб, шим.га томон борган сари С.нинг оқиш тезлиги сусайиб, сувнинг ёппасига музлаши камданкам содир бўлса, етак қисмида (Ғазали ш. ёнида) дарё 80—140 кун давомида қалин муз билан қопланиб ётади. С. ва унинг кўпчилик ирмоғида қурилиб ишга туширилган гидротехник иншоотлар, айниқса, йирик тўғонлар, сув омборлари, каттакатта каналлар ва коллекторлар таъсири натижасида С.нинг оқим миқдори ва гидрологик режими анча ўзгарди. Маc, кейинги йиллардаги кузатиш маълумотларига қараганда, С.нинг ўртача йиллик сув миқдори Хўжанд яқинида 476 м³/ сек. га, дарёнинг етак қисмида (Ғазали ш. ёнида) еса 158 м³/ сек.га, тушиб қолган. Исте`мол С. ҳавзасида обикор деҳқончилик жуда қадимдан мавжуд бўлган. Лекин, 20-асрнинг 2ўн йиллигигача ўзлаштирилган йерлар, асосан, Фарғона водийси билан Тошкент воҳасида бўлган. Бу йерлар С.нинг Фарғона водийсидаги ирмок/шридан сув оладиган Aндижонсой, Шақрихонсой, Қувасой. Марғилонсой, Олтиариқсой ҳамда Чирчиқ ва Оқангарон дарёларидан чиқарилган Заҳариқ, Қорасув, Бўзсув, Таначибуқа ва Ёрдон каби қад. канал ва ариқлар орқали сув олган. 1920 йилда С. ҳавзасида ҳаммаси бўлиб 1200 минг га чамасида йер суғорилган. Суғориладиган йерлар майдонини кенгайтириш ва уларнинг сув таъминотини яхшилаш борасида кейинги 60 йил давомида катта сув хўжалик қурилиш ишлари амалга оширилди: Aндижонсой, Шаҳрихонсой, Қорасув ва Бўзсув сингари қад. каналларни янгилаш ва кенгайтириш билан бирга С. ҳавзасида мураккаб гидротехник иншоотлар системасига ега бўлган Катта Фарғона, Шим. Фарғона, Жан. Фарғона, Катта Aндижон каналлари, Охунбобойев номли канал каби ўнлаб йирик ва юзлаб кичироқ ариқканаллар қазилди. Натижада С. ҳавзасидаги ариқканалларнинг умумий уз. қарийб 65 минг км га йетди. Бу каналларга муттасил сув бериб туриш учун Сирдарё ва унинг ирмокларида жуда кўп тўғон ва гидротугунлар қурилган. Норин дарёсидаги Учқўрғон, Қорадарёдаги Кампирравот, Тешиктош, Куйганёр, С.даги Фарҳод Қизилўрда ва Ғазали гидроузеллари шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |