Чўл минтақасининг суғориладиган қумли чўл тупроқлари.
Қумли чўл тупроқлари чўл минтақасида тарқалган бўлиб, улар автоморф
тупроқлар ҳисобланади, ер ости сувлари жуда чуқур жойлашган бўлади.
Қумли чўл тупроқлар субареал дарёларнинг делталарида Уърта Осиёда
Қорақум ва Қизилқумда тарқалган бўлиб, қадимги аллювиал ва денгиз
ётқизиқлари она жинс бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари бу тупроқларни
ҳосил қилувчи неоген-палеоген даврида шаклланган бўр, оҳактош, қумтош,
лой, сланес каби тоғ жинсларининг делювий, пролювийда, қадимий дарё
террасасининг аллювийида ва замонавий эол қумлари хизмат қилади.
Узбекистонда бу тупроқлар Фарғона, Қизилқум, Қарши, Шеробод, Хоразм
ва Орол бўйи ҳудудларида кенг тарқалган. Уларнинг майдони 960 минг
гектар бўлиб, 3,18 % ни ташкил қилади. Бу тупроқлар тарқалган жойларда
шамол тезлиги 17-20 м/сек бўлиб, шамол ерозиясининг ривожланишига олиб
келади. Қумли чўл тупроқларининг механик таркиби енгил қумли ва
қумоқлидир. Уларнинг бу хусусияти тупроқ ҳажми, солиштирма оғирлиги,
намлиги, юмшоқлиги, ғоваклиги, физик-механик, кимёвий ва минерал
таркибида ўз ифодасини топади. Бу тупроқларда гумус 0,24-0,36 %, азот
0,023-0,027 %, фосфор 0,10 %, калий 1,9 %. Ҳаракатчан фосфор чим
қатламида 26,0 мг/кг, калий эса 241,0 мг/кг ни ташкил қилади. Бу тупроқлар
шўрланмаган. Қумли чўл тупроқларининг профили бир неча генетик
қатламлардан иборат. А 0-4см, Аи 4-10 см, В 10-25 см, БC 25-120 см. Қалин
бўлмаган, бир-йиллик илдизлар ривожланган қатлам (А), чим ости қатлам
(Аи), зичлашган, гъовакликлар кам, ўсимлик илдизлари ярим чириган ҳолда
бўлган (Б), сурилган қумдан иборат бўлган қатлам (БC) ташкил қилади.
Қумли чўл тупроқлари қуйи Амударё, Хоразм, Бухоро ва Сурхондарё ва
бошқа вилоятларда суғорма деҳқончиликда фойдаланииади. Қумли
тупроқларни ҳайдаш ва суғориш натижасида юза чим қатлам сув
таркибидаги келтирилмалар билан аралашиб, 30 см гумус аккумулятив
қатламни ҳосил қилади. Қумли чўл янги ўзлаштирилган тупроқларда пахта,
ғалла, маккажўхори, беда ва бошқа экинлар етиштирилади. Бу тупроқлар
профилининг пастки қисми деярли ўзгармайди, фақат ерости сувларининг
юзага кўтарилиши натижасида глейланиш жараёнлари ривожланади.Чўл
минтақасида қумли тупроқлардан кейинги ўринни тақирли тупроқлар
эгаллайди.Чўл минтақасида-йилнинг қуруқ даврида юза қисм, ҳароратнинг
кўтарилиши ва тупроқнинг зичлашуви натижасида кўп миқдорда полигонал
ёриқликларга бойиган лойли тупроқлар тақирлар дейилади .
Сурхондарёнинг чўл минтақаси тупроқларида шўрхокланиш жараёнлари
юқорида кўрсатилган табиий- антропоген шароитлар таъсирида ривожланиб,
ўзларининг морфологик тузилиши, тузлар таркиби, туз тўпланиш белгилари
ва аломатлари билан водийларда ва тоғолди ҳудудларида тарқалган
шўрхокларнинг тузилиши ва таркибидан фарқ қилади. Шунинг учун биздаги
тупроқлар таснифи бўйича шўрхоклар типии қуйидаги типчаларга
ажратилади: 1) оддий аллювиал шўрхоклар; 2) ўтлоқи шўрхоклар ва 3)
ботқоқли шўрхоклар. Ундан ташқари шўрланган тупроқлар ва шўрхоклар
бир-биридан тузларининг кимёвий таркиби билан ҳам фарқланади. Масалан:
Cл:СО4, ҲCОй.Cл ва ҲCО3.СО4 ионларнинг нисбий кўрсаткичларининг
миқдорига кўра (>]; 0.2- 1; <0.2; < 1 ва бошқалар) шўрхоклар хлоридли,
сулфатлихлоридли, хлоридли-сулфатли, сулфатли, содали-хлоридли ва
бошқа гуруҳларга ажратилади. Шунингдек шўрхоклар шўрланиш манбаига
қараб қолдиқ жинсли (литоген), қадимий гидроморфли ва биологик биоген
авлодларга бўлинади. Ташқи кўринишларига қараб эса шўрхоклар
қуйидагиларга бўлинади: юмшоқ-буғсимон, тақирлашган, қорарангли,
қатқалоқли ва бошқалар. Чўл минтақасининг ўтлоқи тупроқлари. Аллювиал
оқизмаларида ривожланганлиги учун ўтлоқи қайир-аллювиал тупроқлар чўл
минтақасининг энг ёш тупроқлари ҳисобланади. Уларнинг схемаси
қуйидагича босқичлардан иборат:Қумли озиқаларда ривожланган ўтлоқи
тупроқлар қуйидаги эволуцион ўзгаришни бошидан кечиради: ўтлоқи-
чўлли>чўллиқумли. Агар бу тупроқлар ҳосил бўлган нишаб ерларда сизот
сувлари йиғилиб қоладиган тақдирда ўтлоқи тупроқлар шўрхок тупроқлар
томон ўзгаради. Агротехник тадбирлар ерни ҳайдаш, ўғитлаш, суғориш бу
қатламнинг ривожланишига олиб келади. Масалан, таркибида суғориш
мобайнида майдақум, чанг ва лой заррачаларининг тўпланишига сабаб
бўлади. Гидротехник шароитнинг ўзгариши билан ботқоқланиш, шўрланиш
ва глейланиш жараёнлари вужудга келади.
Бу тупроқларда гумус 1,02 %, азот 0,06 %, фосфор 0,11 %, калий эса 2,0 % ни
ташкил қилади. Тупроқнинг сингдириш сиғими 7,5 мг/екв 100 тупроқда,
унинг асосини калсий, магний, калий ва натрий ташкил қилади.
Суғориладиган аллювиал ўтлоқи тупроқлар турли даражада шўрланган.
Муҳити кам ишқорли, карбонатлар 9-10%, гипс ҳайдалма ости қатламда
тўпланади. Очтусли бўз тупроқлар минтақанинг анча қуруқ қисмида
тарқалган типча бўлиб, чўл минтақаси билан туташган қуйи қисмда, одатда
денгиз сатҳидан 300-400 дан 500-600 мгача боиган баландликда жойлашган.
Қумли ётқизиқларда ривожланган ўтлоқи тупроқларда эса қуйидаги
эволуцион ўзгариш содир бўлади: ўтлоқи-чўл, тупроғи-чўл қумли тупроқ
ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |