Битирув малакавий ишнинг тузилиши ва ҳажми.
Ушбу битирув малакавий иш кириш ,адабётлар таҳлили , 3- табоб , хулоса ,
таклифлар , фойдаланилган адабётлар рўйҳати ва иловалардан иборат.
Ушбу битирув малакавий ишнингасосий мазмуни ---- саҳифани ташкил
этади.
I .БОБ АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Тупроқ ҳақида тушунча ва унинг таърифи ҳақидаги энг биринчи
тушунчалар.Тупроқ ва унинг хоссалари ҳақидаги дастлабки тушунчалар ва
билимлар қадимги даврлардан бошлаб деҳқончилик талаблари асосида юзага
кела бошлади. Илмий фан сифатида тупроқшунослик фани Россияда ХХ
асрнинг охирларида рус олимлари В.В.Докучаев., П.А.Костичев.,
Н.М.Сибирсев., В.Р.Вилямс ғоялари ва асарлари туфайли шакллана бошлади
ва ривожланди. В.В.Докучаев биринчи бўлиб тупроқнинг пайдо бўлиш
омиллари ва жараёнлари ҳақидаги илмий назарияни яратди ҳамда
тупроқ тушунчасига қуйидагича таъриф берди: "Тупроқ деганда сув, ҳаво
ҳамда турли тирик ва ўлик организмлар таъсирида табиий равишда ўзгарган
тоғ жинсларининг (қайси хил бўлишидан қатъий назар) "юза" ёки ташқи
горизонтларига айтилади". Мамлакатимизнинг биринчи Президенти
И. Каримов «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида»
(Тошкент, «Ўзбекистон, 1995) асарида:Ер ўлкамизнинг энг асосий бойлиги.
У едиради, яшаш учун асосий шарт- шароитларни яратиб беради .
Ернинг мелиоратив ҳолатига эътиборни ҳечқачон сусайтирмаслик керак.
Агар биз шундай қилмасак, истиқболдан маҳрум бўламиз» деб ўта муҳим,
мамлакат тақдирини ҳал қилувчи муаммони кўндаланг қилиб қўйган эди.
Ўрта Осиё тупроқларини ўрганиш ва классификасиялашда
С.С.Неуструевнинг (1874-1928) ишлари муҳим рол ўйнайди. У 1907 йилдан
бошлаб Туркистонда мунтазам тупроқ-географик тадқиқотлар олиб борди.
1926 йилда С.С.Неуструев ўзининг «Туркистонга оид тупроқ – географик
асари» да тупроқшуносликнинг муҳим соҳаларига кўплаб янги ғоялар
тушунчалар киритди. Чимкент уездига оид регионал монографиясида Ўрта
Осиё тупроғининг янги генетик типи- "бўз тупроқлар" терминини фанга
биринчи бўлиб киритди. С.С.Неуструев Чимкентуездида (1908), Перовский
(1910), Казалин (1911),Андижон (1911), Наманган (1913) ваайниқсаОш (1914)
хамда Хўжанд (1916) уездларида ўтказган кузатишлари натижасида адир тоғ
ўлкаларига хос вертикал минтақалари бўйича оч тусли, типик ва тўқ тусли
типчаларга ажратиб, ўз ҳисоботларида уларга характеристика беради.
Туркистон чўлларининг текис зоналари ва Сирдарё, Амударё водийлари
тупроқларини ўрганиб, Неуструев йирик илмий муоммоларни олға сурди.
Бу ғояларнинг аксариятиунинг 1926 йилданашр этилган.
(В.В.Никитинҳамкорлигида) «Туркистоннинг пахтачилик раёни тупроқлари»
асарида баён этилган. «Шеробод» водийсининг тупроқ – геологикочерки»
(1931), «Қорақалпоғистон автоном областида тупроқ ва ботаник – географик
тадқиқотлар» (1930) асарлари Ўрта Осиё тупроқларини ўрганишда ката
аҳамиятга эга. Ўрта Осиё республикалари тупроқларини ҳар томонлама
ўрганишда айниқса Н.А. Димо (1873-1959) нинг хизматларити алоҳида
аҳамиятга эга. Ўрта Осиё республикаларининг дастлабки турли масштабли
тупроқ карталари Н.А. Димо раҳбарлигида тузилган. Бу карталар 1929 йилда
Вашингтонда бўлиб утган Биринчи Халқаро тупроқшунослар конгрессида
намаойиш этилган. Унинг студентлик даврида бажарган илмий тадқиқотлари
материалларидан Н.М. Сибирсев ўзининг «Тупроқшунослик» дарслигида
фойдаланган еди.Кейинчалик Ўрта Осиёда йирик тупроқшунослар
И.П.Герасимов, В.А.Ковда, А.А.Роде, Н.А.Розанов, э.В.Лобова,
Н.А.Качинский, В.В.Егоров ва бошқаларнинг тупроқ гиографияси, физикаси
ва мелиорасияси борасидаги ишлари билан бир қаторда, айниқса пахтачилик
раёнларининг тупроқларини ўрганишда М.А. Орлов, И.Н. Антипов-Каратаев,
С.Н. Рижов, А.М. Панков, Н.В. Кимберг, М.У. Умаров, М.Б. Баҳодиров, А.А.
Садриддинов ва бошқаларнинг хизматлари ката бўлди 2016- йил
Х.Қ . Номозов , Ш . М. Турдиметов “ Ўзбекистон тупроқлари ва уларнинг
эволуцияси” китобидаЎзбекистон Республикасининг табиий –тарихий
шароитлари , тупроқларнинг ўрганилиш тарихи , систематикаси ва таснифи,
чўл , бўз ва тоғ минтақаси асоасий тупроқ типларининг хоссалари , генезиси,
тарқалиши ва уларнинг эволуцияси , Республика ер жамғармаси , улардан
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича маълумотлар берилган.
2020-йил Холмат Зокиров Устозимиз “ Табиий ресурслардан оқлона
фойдаланиш” Ушбу дарслик дастурга мос равишда ёзилган бўлиб , бунда
фанинг умумий масалалари , табиий ресурслардан фойдаланишнинг ҳозирги
замон муаммолари , илмий назарий ва методологик асослари ,ер ,
ландшафтларини муҳофаза қилишнинг ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий
жиҳатлари ҳақида маълумотлар беради. 2021- йил Холмат Зокиров
“Сурхондарё табиати ва экологияси “китобида Сурхондарё вилояти табиати ,
табиий яшаш воситалари , ҳавоси , суви , биохилма-хиллиги ҳамда экологик
муаммолари , шунингдек , айрим соҳалари бўйича изланишлар олиб
бораётган олимларнинг ишларидан маълумотлар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |