Мавзу: Шахснинг индивидуал хусусиятлари ва уларни диагностика қилиш



Download 41,69 Kb.
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi41,69 Kb.
#146677
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ergashev Jamshidbek 18.69 guruh talabasi Mustaqil taʼlim topshirigʻi


Мавзу: Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари
Режа:
1.Шахс иқтидори ва қобилиятлар диагностикаси

  1. Қобилиятлардаги туғма ва орттирилган сифатлар

  2. Қобилиятларнинг психологик структураси



Индивидуал - типологик хусусиятлар классификацияси.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар бир шахс ўзига хос қайтарилмас дунё. Дунёда бир - бирига айнан ўҳшаш бўлган икки кишини топиш жуда мушкул. Одам ташқи қиёфаси, бўйи - басти билан бошқа бирор кимсага ўхшаши мумкин, лекин феъли, мижози ва шахс сифатидаги хусусиятлари нуқтаи назаридан айнан бир хил инсонлар бўлмайди. ҳаттоки, олимлар битта тухумда ривожланган эгизакларда ҳам жуда кўп жиҳатдан айнан ўҳшашликни қайд қилишган, шахсий сифатларидаги корреляцияда эса баъзи тафовутлар аниқланган.
Шахс - қайтарилмас, у ўз сифатлари ва борлиги билан ноёбдир. Ана шу қайтарилмаслик ва ноёбликнинг асосида унинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи ётади. Шу ўринда биз юқорида таъриф берган шахс тушунчаси билан ёнма - ён ишлатиладиган яна икки тушунчага изоҳ бериш ўринли деб ҳисоблаймиз. Бу - “индивид” ва “индивидуаллик” тушунчаларидир. “Индивид” тушунчаси умуман “одам” деган тушунчани тўлдириб, унинг ижтимоий ва биологик мавжудот сифатида мавжудлигини тасдиқлайди ва уни бир томондан, бошқа одамлардан фарқловчи белги ва хусусиятларини ўз ичига олади, иккинчи томондан, ўзига ва ўзига ўҳшашларга хос бўлган умумий ва характерли хусусиятларни қамраб олади. Демак, индивид - инсонга алоқадорлик фактини тасдиқловчи илмий категориядир.
Индивидуаллик” - юқоридаги иккала тушунчага нисбатан торроқ тушунча бўлиб, у конкрет одамни бошқа бир конкрет одамдан фарқловчи барча ўзига хос хусусиятлар мажмуини ўз ичига олади. Шу нуқтаи назардан шахс тизимини таҳлил қиладиган бўлсак, шахснинг индивидуаллигига унинг қобилиятлари, темпераменти, характери, иродавий сифатлари, эмоциялари, хулқига хос мотивация ва ижтимоий установкалари киради. Айнан шу қайд этиб ўтилган категориялар шахсдаги индивидуаллиликни таъминловчи категориялардир. Унинг маъноси шундаки, бўйи, эни, ёши, сочининг ранги, кўз қарашлари, бармоқ харакатлари ва шунга ўхшаш сифатлари бир хил бўлган инсонларни топиш мумкин, лекин характери, қобилиятлари, темпераменти, фаолият мотивацияси ва бошқаларга алоқадор сифатлари мажмуи бир хил бўлган одамни топиб бўлмайди. Улар - индивидуалдир.
Қобилиятлар - шахсдаги шундай индивидуал, турғун сифатларки, улар одамнинг турли хил фаолиятдаги кўрсатгичлари, ютуқлари ва қийинчиликлари сабабларини тушунтириб беради.
Темперамент - инсоннинг турли вазиятларда нарса, қодиса, холатлар ва инсонларнинг хатти-харакатларига нисбатан реакциясини тушунтириб берувчи хусусиятлари мажмуидир.
Характер - шахснинг алоҳида инсонлар ва инсонлар гуруҳи, ўз - ўзига, вазиятлар, нарсалар ва ҳодисаларга нисбатан муносабатларидан орттирадиган сифатларини ўз ичига олади.
Иродавий сифатлар - ҳар биримизнинг ўз олдимизга мақсад қўйиб, унга эришиш йўлидаги қийинчиликларни енгишимизни таъминловчи маълум сифатларимиз мажмуини ўз ичига олади.
Эмоциялар ва мотивация эса атрофимизда содир бўлаётган ходисалар, бизни ўраб турган одамлар ва уларнинг хатти-қаракатларини руқан қандай қабул қилиб, уларга билдирадиган қиссий муносабатларимизни билдирувчи сифатларимиз бўлиб, улар айни вазиятлардаги реал холатларимиздан ва уларнинг онгимизда акс этишидан келиб чиқади.
Ижтимоий установка - юқоридаги барча хусусиятлар комплексига эга инсоннинг турли ижтимоий вазиятлардаги фаолият ва харакатларга рухан ҳозирлиги ва муносабат билдириш услубидан келиб чиқадиган чуқур ички холатидир.
Биз юқорида санаб ўтган индивидуал психологик хусусиятларнинг аҳамияти катта. Улар бизнинг жамиятдаги ўрнимиз, обрў - эътиборимиз, ишдаги ва ўқишдаги ютуқларимиз, инсон сифатидаги қиёфамизни, ким эканлигимизни, керак бўлса, ўзлигимизни белгилайди. Ким билан қаерда учрашмайлик, ўша инсоннинг бугунги холати, кайфияти, бизга ва биз билдираётган фикрларга муносабати, ҳамкорликда ишлаш тилак - истакларига доимо эътибор берамиз ва бу масала биз учун муҳим бўлади. +удди шундай суҳбатдош ҳам суҳбатнинг бошиданоқ, бизни ўргана бошлайди. Чунки агар суҳбатдошлар бир - бирларини билсалар биргаликдаги фаолиятни самарали ташкил этиш ва ундан фойда олиш имконияти кўпроқ бўлади. Шунинг учун ҳам ишда ҳам, дам олишга отланган чоғда ҳам, қаерда бўлса ҳам ўзимизга “қўшни” танлаганда унинг инсон сифатида қандай эканлигига қизиқамиз. Агар суҳбатдош ёки шерик бизга таниш бўлмаса, уни таниганлардан олдиндан сўраб ҳам оламиз ва бунда айнан унинг нимага қобиллиги, феъли, ишга, одамларга муносабатини сўраймиз ва хоҳлаймизки, у тўғрисида “Жуда хушфеъл, одамгир ...”каби таснифларни эшитгимиз келади. Бирор ерга ишга кираётган пайтда ҳам раҳбар албатта ўзига яқин одамлардан янги ходимнинг характерини, қобилиятини ва муҳим нарсаларга муносабатини албатта сўрайди ва шу асосда суҳбатга тайёрланади.
Демак, индивидуал сифатлар бизнинг онгли ҳаётимизнинг ажралмас қисми, идрокимиз, хотирамиз ва фикрларимз йўналтирилган муҳим предмет экан. Чунки айнан улар бизнинг турли фаолиятларни амалга ошириш ва ишларни бажаришдаги индивидуал услубимизга бевосита алоқадор. Кимдир жуда чаққон, тез иш қилади, лекин сифатсиз. Кимдир жуда яхши қойилмақом иш қилади, лекин жуда секин, кимдир ишга юзаки қараб, номига уни бажарса, бошқа бир одам унга бутун вужуди ва эътиқоди билан муносабатда бўлиб, тинимсиз изланади ва жамият учун манфаат қидиради. Шунинг учун ҳам индивидуалликнинг фаолият ва мулоқотдаги самарасини инобатга олиб, энг муҳим индивидуал - психологик хусусиятларни алоҳида ўрганамиз.
Шахс иқтидори ва қобилиятлар диагностикаси. Одамларнинг ўқув, меҳнат ва ижодий фаолиятидаги ўзига хосликни тушунтириш учун психология фани биринчи навбатда қобилиятлар ва иқтидор масаласига мурожаат қилади. Чунки қобилиятли одамдан аввало жамият манфаатдор, қолаверса, ўша инсоннинг ўзи ҳам қилган ҳар бир харакатидан ўзи учун наф кўради.
Қобилиятлар муаммоси энг аввало инсон ақлу - заковатининг сифати, ундаги малака, кўникма ва билимларнинг борлиги масаласи билан боғлиқ. Айниқса, бирор касбнинг эгаси бўлиш истагидаги ҳар бир ёшнинг ақли ва интеллектуал салоҳияти унинг малакали мутахассис бўлиб етишишини кафолатлагани учун ҳам психологияда кўпроқ қобилият тушунчаси ақл заковат тушунчаси билан боғлаб ўрганилади. ҳар бир нормал одам ўзининг ақлли бўлишини хоҳлайди, “Мен ақллиман” демаса-да, қилган барча ишлари, гапирган гапи, юритган мулоҳазаси билан айнан шу сифат билан одамлар уни мақташларини хоҳлайди. “Ақлсиз, нодон” деган сифат эса ҳар қандай одамни, хаттоки, ёш болани ҳам ҳафа қилади. Яна шу нарса характерлики, айниқса, бизнинг шарқ халқларида бирор кимсага нисбатан “ўта ақлли” ёки “ўта нодон” иборалари ҳам ишлатилмайди, биз бу хусусиятларни ўртача таснифлар доирасида ишлатамиз : “Фалончининг ўғли анчагина ақлли бўлибди, наригининг фарзанди эса бироз нодон бўлиб, ота - онасини куйдираётган эмиш” деган иборалар аслида “ақллилик” категорияси инсоннинг юрагига яқин энг нозик сифатларига алоқадорлигини билдиради.
Илм - фандаги анъаналар шундайки, ақл ва идрок масаласи, одамнинг интеллектига боғлиқ сифатлар жуда кўплаб тадқиқотлар объекти бўлган. Олимлар қобилиятларнинг ривожланиш механизмлари, уларнинг психологик таркиби ва тизимини аниқлашга, ишончли методикалар яратиб, ҳар бир кишининг ақли сифатига алоқадор бўлган кўрсатгични ўлчашга уринганлар. Кўпчилик олимлар одам интеллектида унинг вербал (яъни сўзларда ифодаланадиган), миқдорий (сонларда ифодаланадиган), фазовий кўрсатгичларни аниқлаб, уларга яна мантиқ, хотира ва ҳаёл жараёнлари билан боғлиқ жиҳатларни ҳам қўшганлар.
Ч. Спирмен факториал анализ методи ёрдамида юқорида санаб ўтилган кўрсатгичлар ўртасида боғлиқлик борлигини исбот қилиб, ақлнинг ҳақиқатан ҳам мураккаб тузилмага эга бўлган психик хусусият эканлигини кўрсатди. Бошқа бир олим Дж. Гильфорд эса ақлни бир қатор ақлий операциялар (анализ, синтез, таққослаш, мавҳумлаштириш, умумлаштириш, системага солиш, классификация қилиш) натижасида намоён бўладиган хусусият сифатида ўрганишни таклиф этган. Бу олимлар ақл сўзидан кўра интеллект сўзини кўпроқ ишлатиб, бу сўзнинг ўзига хос талқини борлигига эътиборни қаратганлар. Чунки уларнинг фикрича, интеллектуал потенциалга эга бўлган шахснигина қобилиятли, деб аташ мумкин. Интеллектуал потенциал эса бир томондан ҳаётдаги барча жараёнларга, бошқа томондан - шахсга бевосита алоқадор тушунча сифатида қаралган ва унинг аҳамияти шундаки, у борлиқни ва бўладиган ходисаларни олдиндан башорат қилишга имкон беради. Шу ўринда “интеллект” сўзининг лўғавий маъносини тушуниб олайлик. Интеллект - лотинча сўз - intellectus - тушуниш, билиш ва intellectum - ақл сўзлари негизидан пайдо бўлган тушунча бўлиб, у ақл - идрокнинг шундай бўлагики, уни ўлчаб, ўзгартириб, ривожлантириб бўлади. Бу - интеллект ва у билан боғлиқ қобилиятлар ижтимоий характерга эга эканлигидан дарак беради. Дарҳақиқат, қобилиятлар ва интеллектга бевосита ташқи муҳит, ундаги инсоний муносабатлар, яшаш даври таъсир кўрсатади. Буни биз бугунги кунимиз мисолида ҳам кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Янги авлод вакиллари - келажагини ХХ1 аср билан боғлаган ўғил-қизларнинг интеллект даражаси уларнинг ота - боболариникидан анча юқори. +озирги болалар компьютер техникасидан тортиб, техниканинг барча турлари жуда тез ўзлаштириб олмоқда, жаҳон тилларидан бир нечтаси билиш кўпчилик учун муаммо бўлмай қолди, минглаб топшириқлардан иборат тестларни ҳам ёшлар ўзлаштиришда қийналмаяптилар. Қолаверса, оила муҳитининг ақл ўсишига таъсирини ҳамма билса керак. Агар бола оилада илк ёшлигидан маърифий муҳитда тарбияланса, унинг дуннёқараши кенг, хоҳлаган соҳа предметларидан бериладиган материалларни жуда тез ва қийинчиликсиз ўзлаштира олади. ҳаттоки, бундай болага олий ўқув юртида бериладиган айрим предметлар мазмуни ҳам ўта тушунарли, улар янада мураккаброқ масалаларни ечишни хоҳлайди.
Қобилиятлардаги туғма ва орттирилган сифатлар. Баъзан ўта иқтидорли ва қобилиятли бола ҳақида гап кетса, ундаги бу сифат туғма эканлигига ишора қилишади. Талантли, гениал олим, санъаткор ёки мутахассис ҳақида гап кетса ҳам худди шундай. Умуман қобилиятларнинг туғма ёки орттирилган эканлиги масаласи ҳам олимлар диққат марказида бўлган муаммолардан. Психологияда туғмалик аломатлари бор индивидуал сифатлар лаёқатлар деб юритилди ва унинг икки хили фарқланади : табиий лаёқат ва ижтимоий лаёқат. Биринчиси одамдаги туғма хусусиятлардан - олий нерв тизими фаолиятининг хусусиятлари, миянинг ярим шарларининг қандай ишлаши, қўл - оёқларнинг биологик ва физилогик сифатлари, билиш жараёнларини таъминловчи сезги органлари - кўз, қулоқ, бурун, тери кабиларнинг хусусиятларидан келиб чиқса (булар наслий ота - онадан генетик тарзда ўтади), ижтимоий лаёқат - бола туғилиши билан уни ўраган муҳит, мулоқот услублари, сўзлашиш маданияти, қобилиятни ривожлантириш учун зарур шарт - шароитлар (улар ота - она томонидан яратилади)дир. Лаёқатлилик белгиси - бу ўша индивидга алоқадор бўлиб, у бу иккала лаёқат муҳитини тайёрича қабул қилади.
Қобилиятсизлик ва интеллектнинг пастлиги сабабларидан ҳам бири шуки, ана шу икки хил лаёқат ўртасида тафовут бўлиши мумкин. Масалан, гениал рассом оиласида бола туғилди дейлик. Унда рассомчилик учун туғма, генетик белгилар отаси томонидан берилган дейлик. Лекин боланинг онаси фарзандининг ҳам рассом бўлишини хоҳламаслиги, ўзига ўҳшаш қўшиқчи бўлишини хоҳлаши мумкин. Аёл болани ёшликдан фақат мусиқа муҳитида тарбиялайди. Табиий лаёқатнинг ривожи учун ижтимоий лаёқат муҳити йўқ, ижтимоий лаёқат ўсиши учун эса табиий, туғма лаёқат йўқ бўлгани сабабли, болада ҳеч қандай талант намоён бўлмаслиги, у оддийгина мусиқачи ёки қўшиқчи бўлиш билан чекланиши мумкин. Интеллект тестлари ва қобилиятдаги туғма ва орттирилган белгиларни ўрганишнинг психологик аҳамияти айнан шунда. Илк ёшликдан боланинг ўзидаги мавжуд имкониятларни ривожлантириш шарт - шароитини яратиш ишини тўғри йўлга қўйиш керак.
Орттирилган сифати шуки, бола токи билим, малака ва кўникмаларни ўстириш борасида харакат қилмаса, энг кучли туғма лаёқат ҳам лаёқатлигича қолиб, у иқтидорга айланмайди. Энг талантли, машҳур шахсларнинг энг буюк ишлари, эришилган улкан муваффақиятларининг тагида ҳам қисман лаёқат ва асосан тинимсиз меҳнат, интилиш, ижодкорлик ва билимга чанқоқлик ётган. Шуни ҳам унутмаслик керакки, қобилиятсиз одам бўлмайди. Агар шахс адашиб, ўзидаги ҳақиқий иқтидор ёки лаёқатни билмай, касб танлаган бўлса, табиий, у атрофдагиларга лаёқатсиз, қобилиятсиз кўринади. Лекин аслида нимага унинг қобилияти борлигини ўз вақтида тўғри аниқлай олишмагани сабаб у бир умр шу тоифага кириб қолади.
Шунинг учун ҳам ҳар бир онгли инсон ўзидаги қобилият ва зеҳнни илк ёшликдан билиб, ўша ўзи яхши кўрган, “юраги чопган” иш билан шуғулланса, ва ундан қониқиш олиб, қобилиятини ўстиришга имконият топиб, ютуқларга эришса, биз уни иқтидорли деймиз. Иқтидор - инсоннинг ўз хатти - ҳаракатлари, билимлари, имкониятлари, малакаларига нисбатан субъектив муносабатидир. Иқтидорли одам гениал ёки талантли бўлмаслиги мумкин, лекин у ҳар қандай ишда мардлик, чидамлилик, ўз - ўзини бошқара олиш, ташаббускорлик каби фазилатларга эга бўлиб, ўзлари шуғулланаётган ишни бажонидил, ситқидилдан бажаради. Улар ана шундай ҳаракатлари билан баъзи ўта истеъдодли, лекин камхаракат кишилардан кўра жамиятга кўпроқ фойда келтиради. Иқтидорли инсонда истеъдод соҳиби бўлиш имконияти бор, зеро истеъдод - ҳар томонлама ривожланган, ниҳоятда кучли ва такрорланмас қобилиятдир. У тинимсиз меҳнат, ўз қобилиятини такомиллаштириб бориш йўлида барча қийинчиликларни енгиш ва иродаси , бутун имкониятларини сафарбар қилиш натижасида қўлга киритилади.
Қобилиятларнинг психологик структураси. Қобилиятлар аввалом бор умумий ва махсус турларга бўлинади ва ҳар бирининг ўз психологик тизими ва тузилиши бўлади. Шахснинг умумий қобилиятлари ундаги шундай индивидуал сифатлар мажмуики, улар одамга бир қанча фаолият соҳасида ҳам муваффақиятли фаолият кўрсатиш ва натижаларга эришишга имкон беради. Масалан, техника олий ўқув юртининг талабаси ҳам ижтимоий - гуманитар, ҳам аниқ фанлар, ҳам техника фанлари соҳасидаги билимларни ўзлаштира олади. Бунда унга умумий билимдонлик, нутқ қобилиятлари, тиришқоқлик, чидам, қизиқувчанлик каби қатор сифатлар ёрдам беради.
Махсус қобилиятлар эса маълум бир соҳада ютуқларга эришиш, юқори кўрсатгичлар беришга имкон берувчи сифатларни ўз ичига олади. Масалан, спорт соҳаси билан бухгалтерлик ҳисоб-китоби бўйича ишлаётган икки кишида ўзига хос махсус қобилиятлар бўлмаса бўлмайди.
+ар бир қобилият ўзининг тизимига эга. Масалан, математик қобилиятни оладиган бўлсак, унинг таркибига умумлаштириш малакалари, ақлий жараёнларнинг эгилувчанлиги, мавҳум тафаккур қила олиш каби қатор хусусиятлар киради. Адабий қобилиятларга улардан фарқли, ижодий ҳаёл ва тафаккур, хотирадаги ёрқин ва кўргазмали образлар, эстетик хислар, тилни мукаммал билишга лаёқат; педагогик қобилиятларга эса - педагогик одоб, кузатувчанлик, болаларни севиш, билимларни ўзгаларга беришга эҳтиёж каби қатор индивидуал хоссалар киради. +удди шунга ўҳшаш қолган барча қобилиятларни ҳам зарур сифатлар тизимида таҳлил қилиш мумкин ва бу катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлади.

Download 41,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish