6-МАВЗУ. СЕРВИС ХИЗМАТЛАРИ МЕНЕЖМЕНТИ
Режа:
1. Сервис фаолияти тушунчаси.
2. Сервис фаолиятини хўжалик амалиётидаги ўрни
3. Сервис фаолияти эҳтиёж сифатида
6.1. Сервис фаолияти тушунчаси.
Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси ривожланишига мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. Мамлакатимизда хизматлар бозори хизматларнинг янги истиқболли турлари - туризм, банк-молия, суғурта, ахборот-коммуникация ва бошқа хизматларни ривожлантириш ҳисобидан такомиллашиб бормоқда. Оилаларни мураккаб маиший техника, компютер ва шахсий автотранспорт билан таъминлашни кескин ошириш уларга кўрсатилаётган хизматларнинг тобора кўпайишига имкон яратди.Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мазкур йўналишга тааллуқли қонун ва кодекслари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туризмга оид қатор фармонлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилди. Мамлакатимизда туризм соҳасига катта эътибор берилиб, кўплаб оммавий ахборот воситаларида ҳам туризм тўғрисида кўрсатув ва материаллар берилаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майда қабул қилинган "2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида” ги қарори ушбу соҳани янада ривожлантириш ва кучли туртки бўлди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида 2012-йилда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам юқори суръатлар ривожлани ва ушбу йилда аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 15 фоизга ўсгани, соҳанинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши эса бугунги кунда 52 фоиздан зиёдни ташкил этгани таъкидлаб ўтилдли.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, туризм тараққиёти учун фақатгина жозибадор масканларнинг мавжуд бўлишининг ўзи этарли эмас. Маҳаллий туристик инфратузилмани ҳам этарли ривожлантириш лозим, яъни ҳудудда ички туризмнинг ҳам ўрни катта бўлиб, ундан даромад олиш, маҳаллий аҳоли талабларини қондириб, унга хизмат кўрсатиш, аҳолининг савиясини ошириш, одамларни иш ўринлари билан таъминлаш имкониятларини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Давлат миқёсида амалга ошираётган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон йил сайин туризм ўлкасига айланмоқда. Бу, ўз навбатида, халқаро алоқаларни ривожлантириш, халқимизнинг бошқа миллатлар билан ҳамкорлигини кучайтириш имконини бермоқда. Ўзаро ҳамкорликнинг кучайиши эса мамлакатимизга жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳамда туристик хизмат экспортининг ўсишига хизмат қилади.
Сервис фаолияти иқтисодий фаолияти тури бўлиб, бозор муносабатлари дориасида ва ишчиларни малакавий тайёргарлиги асосида жамият неъматларини яратишга, хизматлар кўрсатишга, сервис маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган. Сервис фаолияти ихтисослашган хизмат кўрсатиш структуралари, яъни уни субъектлари томонидан генератсия (ишлаб чиқарилади, сотилади) қилинади. Бу субъектлар жамият эҳтиёжлари масштаб ва хусусиятини баҳолаган ҳолда ҳамма ҳоҳловчиларга ўз хизматларини таклиф этиш ва уларни қондиришга интилишади. Субъектлар сифатида аниқ тадбиркорлар ёки сервис ташкилотлари жамоалари бўлишлари мумкин. Бундай ташкилотлар рўйхатини келтирамиз
фирмалар, жумладан ихтисослашганлар учун, сайёҳлик, меҳмонхона, даволаш фирмалари;
корхоналар, жумладан ихтисослашганлар транспорт, авиатсия, таъмирлаш, савдо;
бюро, конторалар - юридик, информатсион - реклама, уй-жой фойдаланиш;
муассасалар (ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий муассасалар ва бошқалар) - милиция бўлинмалари, кинотеатрлар, театрлар, музей, кутубхоналар;
ташкилотлар - прокат, банк, омборхона, суғурта, муҳофаза, санъат соҳасидаги ва бошқалар.
Сервис фаолияти субъектларини фаолияти тўлиқ ёки қисман бозор алмашинуви томойилларига асосланган, шунингдек ҳуқуқий ва админстратив-ташкилий характердаги кўрсатмаларга буйсиндирилган. Хизматлар соҳасидаги бизнес кўпгина ҳолларда коммерсия (тижорат) асосида амалга оширилиб юқори меҳнат унумдорлигига, паст таннарҳ ва хизмат рақобатбардошлигига эришиш мақсад қилиб қўйилади. Айни шу вақтда кўпгина давлат ташкилотлари аҳолига аралаш асосда (қисман тижорат асосида; қисман жамият неъматларини бепул тақсимлаш механизми асосида) хизмат кўрсат ади. Умуман олганда сервис фаолияти кенг жамият ва шахсий эҳтиёжларни қондирилишини таъминлайди ва замонавий иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни самарали ривожлантиради.
Хизмат кўрсатишдаги меҳнат қатор бозорга хос бўлмаган элементларга бой.
Хизмат кўрсатишдаги меҳнат фойдали қазилмалар қазиб олиш ёки саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш меҳнатидан фарқ қилади. Кейинги ҳолатда ишчи физикавий материалларни қайта ўзгартиради ёки биоресурслар билан ишлайди. Табиий хом- ашёларни қазиб олишда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштиришда, саноат товарини яратишда одам анча энергия сарфлайди, бу сарфни эса осон ҳисоблаш ва меҳнатга тўлов сифатида қоплаш мумкин. Бу жараёнда ишчи бошланғич материални ўзгартириб охирида товар сифатига эга бўлган янги хом-ашё ёки маҳсулот (ярим тайёр маҳсулот, ҳосил, машина, маиший предметлар ёки кийим-бош) олади. Олинган маҳсулот шакл, оғирлик, ҳажм ва бошқаларга эга бўлиб, уни нарҳ сифатларини аниқлашни осонлаштиради.
Хизмат соҳасидаги меҳнат кўп ҳолларда бошқача тавсифга эга. Бу эрда ишчи энг аввало одам, уни эҳтиёжлари ва ҳоҳишлари билан иш кўради. Хизматлар ўраб турган дунёда, одамни қиёфасида ёки уни онгида маълум ўзгаришларни содир этсада, аммо бу ўзгаришлар яққол сезилувчан предмет - моддий характерга эга бўлмайди. Хизмат ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари ҳаракат қилётган вазият, уларни биргаликдаги тиришишларисиз амалга ошмайди.
Сервис хизматчиси хизматни амалга ошира туриб, аниқ нарсаларни ўта нозик хусусиятлари, ижтимоий алоқалар, одамларни психологияси ва онги билан иш кўради. Хизматлар ишлаб чиқаришдаги ҳаракатлар характери объектив сифати(структураси)га кўра мураккаб бўлиб, бу эса уни натижаларини баҳолашни қийинлаштиради.
Шунга қарамасдан хизмат билан боғлиқ меҳнат ўзини бозор нархига эга.
Сервис фаолиятини кўрсаткичлари миллий статистикани, тўлақонли компонентни деб тан олинган.
Сервис фаолиятига ўзига хос хусусиятлар бағишловчи хизматлар белгилари:
хизмат кўрсатиш жараёни шундай фаолиятки, унда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчини шериклик ўзаро таъсири хос; ушбу фаолият натижаси сифатида хизмат истеъмолчиси учун муҳим бўлган фойда, неъмат яратилади ва шу сабабли у хизмат ишлаб чиқарувчиси меҳнатини бозор нархларида тўлайди;
кўрсатиладиган хизматлар сезилмайдиган, номоддий характерга эга, аммо хизматларни амалга ошириш учун материал ресурслар, моддалар, техника, махсус жиҳозлар зарур бўлади;
хизматлар улар кўрсатилгунга қадар мавжуд бўлмайди, уларни сақлаш ва тахлаб қўйиш мумкин эмас. Хизматларни ишлаб чиқиш жараёни уларни истеъмол қилиниши билан бир вақтда кечади;
истеъмолчи кўп ҳолларда хизмат кўрсатиш жараёнида тўғридан-тўғри иштирок этади. Аммо қатор хизматларни ишлаб чиқиш истеъмолчини иштирокисиз бошланиши мумкин, истеъмолчи эса хизмат кўрсатишни маълум босқичида пайдо бўлиши мумкин. Истеъмолчи хизмат кўрсатиш жараёнида албатта, пайдо бўлиши керак, чунки у сиз хизмат якуний тавсифига эга бўлмайди;
хизмат истеъмолчиси уни мулкдори бўла олмайди. Аммо бу хизмат кўрсатилаётган нарсаларга тегишли эмас (таъмирланган дазмол, тикилган кийим);
хизмат кўрсатиш фаолиятдир, шунинг учун истеъмолчи томонидан тўланмай туриб баҳоланиши мумкин эмас;
аниқ хизмат ўзини истеъмол қийматига маълум вақт давомида айнан шу йўналишга эга бўлади, бу эса уни бозорда алмашиниши имкониятини чегаралайди.
Бу хусусиятлар хизматлар ва сервис фаолиятини ишлаб чиқарувчидан маҳорат, ҳаётий тажриба, ташаббускорликни, одамлар билан ишлай олишни талаб этувчи иқтисодий фаоллик бўлишини таъминлайди.
Шу билан бирга турли хизматлар бир-бирига нисбатан ўзаро тўлдирувчилик характерида бўлишади, бусиз сервис фаолияти амалга ошмайди. Мисол учун, метрополитендаги транспорт хизматлари доимий равишда электр токи берилиши билан (енергетиклар хизмати), информатсион хизматлар, станция ва ўтиш йўлларидаги тозаликни сақлаш хизматлари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, савдо хизматларини мавжуд бўлиши билан кечади.
Сервис субъектлари ўзаро таъсир этишиб ва бир-бирларини фаоллигини тўлдириб сервис маҳсулотини яратишади. Сервис маҳсулоти аниқ хизматга нисбатан анча мураккаб ва ҳажмли ҳодисалар. Ушбу маҳсулот қуйидаги компонетларни ҳаракати йиғиндиси сифатида қаралади:
ушбу хизмат турини ишлаб чиқаришга алоқадор барча сервис фаолияти субъектлари меҳнати (аниқ сервис корхоналари ва қўшни корхоналар);
маҳсулот яратишга жалб этилган ёрдамчи механизмлар, технологик жиҳозларни
иши;
хизматда фойдаланиладиган материал моддалар, предметлар ва товарлар.
Қатор сервис маҳсулотлари ишлаб чиқаришда табиий ресурслар (сайёҳликда, санаторияда) қўлда барпо этилган объектлар (екскурсион хизмат кўрсатишда) фойдаланилади ва уларсиз одамларни ўзига хос талабларини қондириш мумкин эмас.
Сервис маҳсулотни яратишда хизматга сезилмайдиган компонентларни (истеъмолчига нисбатан фирмада яратилган умумий муҳит, аниқ ишчиларни кайфияти, хизмат кўрсатиш хонасидаги шинамлик) аҳамияти катта бўлиб, аниқ корхонани сервис маҳсулотини шакллантиради.
Умуман сервис маҳсулоти сервис фаолиятини комплексли табиатини, шунингдек уни турли йўналишлари ва турларини ўзаро тўлдирувчанлик характерини акс эттиради.
Турли сервис маҳсулотлари нафақат ташкилот ва фирма даржасида, балки тармоқ, регион, миллий амалиёт даражасида ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Масалан, миллий туристик маҳсулотни яратилиши.
6.2. Сервис фаолиятини хўжалик амалиётидаги ўрни
Собиқ иттифоқ даврида хўжалик иқтисодий амалиёти ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига бўлинар эди. Охиргисини доирасида хизматлар соҳаси (ёки хизмат кўрсатиш соҳаси) ажратилар эди.
Собиқ иттифоқ иқтисодини хизмат кўрсатиш соҳаси, чегаралари аниқ бўлган бир бутун тармоқ сифатида, давлат томонидан назорат қилинган ва аҳолига маълум хизматларни кўрсатиш билан банд бўлган давлат корхоналари ва ташкилотларини ўз ичига қамраб олган. Ушбу корхоналар ва ташкилотлар қаторига асосан аҳолига маиший ва шахсий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлганлари тегишли эди (турар жой, коммунал идоралар, маиший теъхника ва шахсий транспортни таъмирлаш ташкилотлари, сартарошхоналар ва бошқалар). Ушбу соҳа неъматларни жамият қайта тақсимлаш принциплари асосида фаолият юритар эди, яъни кўпгина хизматлар истеъмолчилар учун пулсиз эди, аммо хизматларни қисман тўлаш амалиёти ҳам мавжуд эди.
Ўша вақтда жамият хизмат кўрсатишлини медитсина ва санитар соғломлаштириш ташкилотлари, таълим тизими, маданият ташкилотлари ва бошқалар хизматлар соҳасига тегишли эмас эди.
Замонавий амалиётда хизматлар соҳаси (ёки “сервис соҳаси”) хизматлар истеъмолчилари ва сервис ташкилотичиларини контактли рўй берадиган иқтисодий ва ижтимоий ўзаро таъсирларни кенг области сифатида намоён бўлади.
Демак, хизматлар соҳаси сервис фаолиятини амалга оширишнинг кенг майдони ҳисобланади.
Бугунги кунда хўжаликни соҳаларга бўлишни баъзи принциплари фаолият юритаётган бўлиб, улар миллий иқтисодни ривожланишини кузатиш имконини беради. Бу тармоқлар структураси қуйидаги бирликларни ўзига қамраб олади:
бирламчи тармоқлар: қазиб олиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги;
иккиламчи соҳалар - ишлов берувчи саноат;
уй-жой қурилиши, транспорт, савдо, ҳуқуқни ҳимоялаш, ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш;
бошқарув, фан ва фан хизматлари.
Хўжаликни геотерриториал жойлашуви доирасида кўриб чиқилишида қишлоқ хўжалиги ва саноатдан ташқари яна иккита инфраструктура бўғинлари ажратилади:
ишлаб чиқариш инфраструктураси, яъни ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларни фаолиятини таъминловчи хўжалик объектларини мажмуаси (траснпорт, алоқа, энергия таъминоти, материал-техник таъминоти ва савдоси, капитал қурилиш ва бошқалар):
ижтимоий инфраструктура, яъни одамларни жамият ва якка эҳтиёжларни қондиришга қаратилган хўжалик объектлари ва хўжалик юритувчи субъектлар мажмуаси. Бунга меҳнат ресурслари, аҳоли, одамларни ҳаёт даражаси ва уларга хизмат кўрсатиш (уй хўжалиги, савдо ва бошқалар тегишли.
Хўжалик амалиётини бўлинишининг иккала вариантлари замонавий хизматлар соҳасини чегаралари ҳақида маълумот бермайди.
Сервис соҳасининг у ёки бу давлат умумхўжалик механизмидаги ўрнини янада аниқроқ белгилашида давлат статистик ҳисобида ишлатиладиган ёндошув ишлатилади.
Миллий ҳисоблар тизимига кўра:
бирламчи секторга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилиши, балиқ овлаш, овчилик, ўрмончилик тегишли. Бу эрда ишчилар биотабиий ресурслар билан ўзаро таъсирга киришиб жамият учун зарур бўлган биохом-ашё, ўсимлик материаллари ва маҳсулотларини этказиб беришади;
иккиламчи секторга индустриал тармоқлар тегишли, яъни қазиб олувчи, саноат, шунингдек қурилиш индустрияси, электр, сув ва газ ресурсларини ишлаб чиқариш ва жўнатиш. Бунда ишчилар қатор табиий бойликларни ишлаб чиқариш ва ижтимоий эҳтиёжлар учун тайёрлаш ва ўзгартириш билан иш кўришади, саноат ишлаб чиқарилишида иштирок этиб, механизмлар, кундалик талаб товарларини яратишади, озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришади, турли техник иншоотлар, саноат комплекслари қуришади ва бошқалар;
учламчи сектор - хизматлар соҳаси. Бу эрда ишчилар одамлар ва ишлаб чиқариш коллективлари билан ўзаро таъсирда бўлишади, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган ўзига хос эҳтиёжларни қондиришга мўлжал олишади. Бу ҳолда учламчи секторга қуйидагилар тегишли: транспорт ва алоқа, савдо, давлат маъмурияти, таълим, ҳуқуқни ҳимоялаш, мухандислик маслаҳат хизматлари, аҳолига кўрсатиладиган маиший хизматлар ва бошқалар.
Сервис фаолиятини баъзи сегментларини характери номаълум бўлиб, уларни ҳам учламчи, ҳам иккиламчи секторга тегишли деб топиш мумкин. Масалан, транспорт, қурилиш, электр ва сув таъминоти, алоқа каби инфраструктура бўғинларини таснифлаш мураккаб муаммо бўлиб, улар ҳам ишлаб чиқаришда, ҳам ижтимоий хизмат кўрсатишда бир хил муҳим аҳамиятга эга.
Охирги йилларда хизмат кўрсатиш амалиёти учламчи секторни кенгайиши, уни деференсиатсияланиши, унда янги сегментлар пайдо бўлаётганлигидан далолат бермоқда. Бу секторни кенгайиши натижасида 4 ва 5 секторлар ажратилмоқда.
Тўртламчи сектор - илмий-тадқиқот, информатсион, телекоммуникатсион хизматлар.
Бешламчи сектор - юқори интеллектуал ижодий меҳнат билан боғлиқ.
Шундай қилиб, иқтисоди ривожланган замонавий жамият иқтисодий амалиётидаги сервис фаолияти қатор йирик йўналишлар, сегмент ва гуруҳларга бўлинади ва улардаги меҳнат ўз характери ва бошқа сифатларига кўра сезиларли фарқланади. Масалан, банк, почта, уй-жойдан фойдаланиш, тиббиёт ташкилотлари ёки дафн маросимларини ўтказиш конторалари ишчилари меҳнати бир-биридан шунчалик фарқланадики, улар фаолиятини яхлит касб, меҳнат, ижтимоий ёки маънавий-психологик сифатлардан келиб чиққан ҳолда ўзаро таққослаш жуда қийин. Аммо юқорида санаб ўтилган ҳар бир меҳнат турларини фарқли хусусияти шундаки, у фуқаролар ва меҳнат жамоаларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ, яъни аввало жамият, гуруҳ ва якка эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган.
Юқорида айтиб ўтилганлар, сервис фаолиятини синфлар, йўналишлар, турлар бўйича бўлиш мураккаблигидан далолат беради. Қуйида сервис фаолиятини янада аниқроқ ва мантиқан жиддий таснифлаш схемасини келтирамиз. Аммо ушбу таснифлаш варианти ҳам ҳамма турли-туман сервис машғулотларини қараб олаолмайди:
ишлаб чиқариш сервиси (техникани таъмирлаш хизматлари, юқори технологиялар асосидаги хизматлар, жумладан сотув олди ва сотувдан кейинги хизматлар ҳам);
жамиятни қуриш соҳаси сервиси (ҳимоялаш, жамият тартибини сақлаш, миллий молия тизимини ривожлантириш ва бошқа хизматлар);
ижтимоий-маданий сервис (жамият аҳамиятидаги ва шахслар учун зарурий даражаларда бўлиши мумкин). Буларга мактабгача тарбия, сайёҳлик, бадиий-эстетик ва бошқа хизматлар тегишли;
интеллектуал сервис (таълим соҳасидаги юридик, молиявий, информатсио н сервис ва бошқалар);
товар ва хизматларни айланиши соҳасидаги сервис (савдо, умумий овқатланиш, коммуникатсион ва транспорт хизматлари, омборхона хўжалиги хизмати ва бошқалар);
хўжалик-маиший сервис (шаҳар хўжалиги, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, жумладан фуқароларни якка эҳтиёжларини қондириш хизматлари).
Сервисни ишлаб чиқариш билан яқинлаштирадиган қатор хусусиятлар мавжуд:
сервис фаолияти субъектларини истеъмолчиларга нисбатан амалга ошириладиган меҳнат ва фойдали интилишлари уларни товар ишлаб чиқариш даражасидаги хизмат ишлаб чиқарувчиларга айлантиради;
хизмат ишлаб чиқарувчиларни фойдали интилишлари сервис истеъмолчиларига қаратилган бўлиб, уларга маълум неъмат, фойда, қулайлик беради. Бунда ишлаб чиқарилган хизматлар истеъмол қийматига эга бўлиб, у жамият меҳнатига тенг. Бу ҳолда хизматлар товар сифатида намоён бўлиб, сервис фаолиятини муҳим элементи ҳисобланади;
замонавий жамиятдаги сервис фаолиятини турли турлари ва йўналишлари саноат ишлаб чиқарилишини натижалари билан жуда яқин бирлашади. Чунончи, сервис фаолияти субъектлари қуйидагиларни истеъмолчиларга этказишади (сотишади), сўнгра эса кўп ҳолларда уларни таъмирлашади ва уларга хизмат кўрсатишади:
маиший техника, шахсий транспорт воситалари;
кийим-кечак, интерер предметлари;
саноат моллари;
ўқитиш ва шахсни ривожлантириш учун фойдаланиладиган товарлар (китоблар, компютерлар);
кўнгил очиш ва дам олиш учун товарлар (компакт-дисклар, мусиқа синтезаторлари, ўйин автоматлари) ва бошқалар.
Шунинг билан биргаликда иккиламчи сектор ишлаб чиқарилишини (қуриш ишлари, электр-, сув ва газ таъминоти) якуний босқичи, шунингдек озиқ-овқат, энгил саноат, автомобилсозлик ва бошқаларда яратиладиган товарлар тўғридан-тўғри хизматлар соҳаси билан боғланган.
Сервисни саноат билан боғлиқлиги, юқорида санаб ўтилган товарларни сотиш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан чегераланиб қолмасдан, хизмат соҳасидаги меҳнат ҳам кўп ҳолларда техник мосламалар ва автоматлар мажмуаси воситасида амалга оширилади. Охирги ўн йилликларда хизматлар соҳаси тадбиркорлари сервис ишлаб чиқарилиши ишчилари меҳнатини ташкил этишида, шунингдек сервис корхолнасини бошқарувида саноат ишлаб чиқарилишини меҳнат элементлари ва менеджментини жорий этиш борасида кўпгина ишлар қилишди.
Юқорида таъкидланганларни ҳаммаси саноат ишлаб чиқарилиши ва хизматлар ўртасида яқин алоқаларни шакллантиради ва сревис корхоналаридаги меҳнат ва хизмат кўрсатишни кўпгина ҳолларда индустриал ишлаб чиқариш типида ташкил этилишига олиб келади. Бундай индустриал ишлаб чиқарилиши йирик саноат комплекслари доирасида амалга оширилади ва улардаги меҳнат юқори техникавий қуролланганлик даражаси билан фарқланиб туради. Бу эса меҳнат унумдорлигини бир неча маротаба ошириш ва оммавий талабларни қондириш имконини берувчи катта ҳажмдаги ишлаб чиқариладиган маҳсулот олинишига имкон яратади.
Аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ индустриал ишлаб чиқаришлар мисоллари сифатида шахсий коттеджларни ва кўп хонали уйларни оммавий қурилиши, йўловчиларни ҳаво, темир йўл, автотранспортда ташишни ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу барча хизматлар турлари саноат ишлаб чиқарилиши билан таққосланиши мумкин бўлган муҳим параметрларни: техник-технологик тавсифлар, материал ва ёқилғини сарфи, молиявий ҳаражатлар ва бошқаларни ўзида мужассам этган.
Шундай қилиб, замонавий сервис фаолияти шахсий характерга эга бўлмоқда ва истеъмолчиларни якка ва гуруҳ эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган. Буларни ҳаммаси ривожланган давлатларда сервис хизматини ишлаб чиқариш ҳақида ёки уларда сервис индустрияси мавжуд эканлиги ҳақида гапириш имконини беради. Ҳозирги вақтда “ташиш индустрияси”, “сайёҳлик индустрияси”, “кўнгил очиш индустрияси”, “таълим олиш индустрияси” ҳақида ҳақли гапириш мумкин. Бу кўрсатилган сервис фаолияти йўналишлари техника ва меҳнатни саноат ишлаб чиқарилиши типи бўйича ташкил этишга таянган ҳолда қисқа муддат ичида минглаб ва миллионлаб истеъмолчиларга хизмат кўрсатишга қодир.
6.3. Сервис фаолияти эҳтиёж сифатида.
Одамларни эҳтиёжлари, умуман олганда, эҳтиёж дейилганда бирор-бир нарсага бўлган зарурлик тушунилади. Ушбу зарурлик, даркорлик ўзини қондирилишини талаб қилиб одамлар томонидан англаб этилади.
Эҳтиёж хўжалик амалиётида қатор тушунчаларни келтириб чиқарди. Уларни ўртасида энг асосийси “истеъмолчи” тушунчаси бўлиб, товар, хизмат, сервис маҳсулотини сотиб олган охирги истеъмолчини, яъни у ёки бу кийимни кийиб юрадиган, аниқ нарсалардан фойдаланувчи, озиқ-овқатда маълум маҳсулотларни ишлатувчи одамни англатади.
Сервис фаолиятини истеъмолни охирги босқичи билан тўғридан-тўғри боғланиши уни материал ишлаб чиқаришдан анча фарқлаб туради. Материал ишлаб чиқариш учун бундай боғлиқлик унчалик даражада хос эмас, чунки кўпгина саноат тармоқлари технологик жараёнларни ёки ишлаб чиқариш воситаларини яратиш жараёнини дастлабки босқичларида жалб қилинган бўлишади. Буни акси сифатида сервис фаолиятини субъектлари мижоз, буюртмачи билан юзма-юз учрашади ва шу орқали истеъмолни якуний жараёнларида ишлашади.
Шунинг учун истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш жараёни анча ноиқтисодий- ижтимоий, психологик, маънавий бошланишга эга бўлиб, бу эса сервис фаолиятини “нарсалардан узоқлашиш” сифатида тавсифлашга имкон беради. Хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиниши кўпгина ҳолларда хизмат кўрсатувчи ва мижоз ўртасидаги бевосита контактлар йўли билан кечади. Улар ўртасидаги контактлар вақт давомида узилган бўлса ҳам, хизмат натижалари истеъмолчи томонидан қабул қилинган ҳолда хизмат бажарилган ҳисобланади.
Жамиятда инсоний эҳтиёжларни мавжуд бўлиши, шунингдек уни трансформатсияси иккита муҳим омиллар билан белгиланади:
Одамни биотабиий келиб чиқишини қайта таъминлаш зарурлиги. Ушбу омилни таъсирида одамларга бирламчи эҳтиёжлар хос бўлиб, улар ўртасида одам учун долзарб бўлган туғма ва ўзгармас кабилари анчагина. Бирламчи эҳтиёжларга яшаш муҳити хавфсизлигини таъминлаш, овқатланиш, ичиш, дам олиш, авлодни давом эттириш ва бошқалар таалуқли.
Одамни ижтимоий ва маънавий-маданий сифатларини ривожлантириш муҳимлиги. Ушбу омил катта ҳажмдаги иккламчи, шунингдек ижтимоий ва маданий эҳтиёжларни юзага келтиради.
Бу эҳтиёжлар одамларни ўзини ижтимоий муносабатлар субъектлари сифатида тиклашга интилишлари ва дунёни ўрганишни, ўзини маънавий моҳиятини ривожлантиришни, дам олишни ҳоҳловчи фуқаролар билан боғлиқ. Ўз моҳиятига кўра, шаклланиш механизмларига кўра, бу эҳтиёжлар анча эгилувчан ва динамик ҳисобланади. Одам ҳаёти давомида улар ҳам интенсив, чуқур ривожланиши, ҳам деградатсия қилиниши, сўниши мумкин.
Юқоридаги тавсифлар эҳтиёжларни ўз генезиси ва сифати бўйича турли туман бўлиши мумкинлигини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |