Мавзу: Ўрама кодлар Режа: I. Кириш II. Асосий кисм



Download 268,78 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi268,78 Kb.
#73466
  1   2
Bog'liq
aumq 1




МУСТАКИЛ ИШ
Бажарди: Муротов А (303-17-5)
Текширди : Киличов Ж
Мавзу: Ўрама кодлар
Режа:


I.Кириш


II.Асосий кисм


2.1 Ўрама кодлар

    1. Хатоликларни ўрама код билан тузатиш

2.3 Треллис диаграммаси


III.Хулоса


IV.Фойдаланилган адабийот

Кириш

Axborotlarni kodlash ma’lumotlarni uzatish va saqlash qulay bo’lgan ko’rinishda ifodalashdir. Tor ma’noda aytganda “kodlash” atamasi, ma’lum bir ma’lumotning bir ko’rinishidan saqlash, uzatish, qayta ishlash oson bo’lgan boshqa ko’rinishga o’tkazishdir. Odatda kodlashda har bir shakl alohida belgi bilan taqdim etiladi. Kompyuter faqat raqamli ko’rinishda aks ettirilgan axborotni qayta ishlashi mumkin. Boshqa barcha ma’lumotlar (masalan, tovush, tasvir, priborlarning ko’rsatkichlari va boshqalar) kompyuterda qayta ishlanishi uchun raqamli formada tavsiflanishi kerak. Masalan, musiqiy tovushni raqamli formaga o’tkazish uchun, ma’lum chastotadagi tovush intensivligini katta bo’lmagan vaqt oralig’ida o’lchab, har bir o’lchash natijalarini raqamli shaklda tasvirlash mumkin. Kompyuter dasturlari yordamida qabul qilingan ma’lumotlarni o’zgartirish mumkin, masalan turli xil tovushlarni bir-biriga bog’lash.


Ўрама кодлар (Рекуррент кодлар) узлуксиз кодларга мансуб бўлиб, блокларга ажралмайди. Бунда код символларини кодлаш ва декодлаш амаллари узлуксиз бажарилади. Бундай кодлар шовқинбардош кодлашнинг кенг тарқалган хили ҳисобланади. Улар:



  • симсиз алоқа протоколларида;

  • рақамли ер усти ва ер йўлдоши алоқа тизимларида;

  • космос билан алоқа тизимларида қўлланилади.

Ушбу кодларнинг ишлаш принципини автоматлар назариясига асосланганини 4 холатли ва иккилик кетма-кетликда ишловчи автомат мисолида кўрамиз.
Қ уйидаги ўтиш жадвалига биноан А = 1, 1, 0, 1, 1, 1, 0, 0 кириш йўли кетма – кетлигига мос автомат чиқиш йўли сигналини аниқлаймиз.

Демак автомат чиқиш йўлида қуйидаги сигнал шаклланади:


11, 01, 01, 00, 01, 10, 01, 11


Автомат ишлашини ёйилган панжара диаграмма – (Треллис диаграммаси) ёрдамида тавсифлаш қулай ҳисобланади.


Дастлабки автомат S0 ҳолатида деб фараз қилинганлиги сабабли ҳар қандай йўл треллиснинг чапки юқори бурчагидан бошланади. Ҳар бир қадамда диаграмма бўйича йўл икки йўналишни қабул қилиши мумкин. Агар ахборот кетма – кетлигининг навбатдаги символи 0 қийматини олса, автомат юқори йўлни танлайди. Агар символ 1 га тенг бўлса автомат пастки йўлни танлайди. Автоматнинг чиқиш йўли коди кетма – кетлиги танланган йўл ёйи салмоғига тенг. Юқоридаги автомат чиқиш йўлида шаклланган код кетма – кетлиги учун треллис диаграммаси тузилиши 15.1-расмда келтирилган:

15.1-расм. Автомат чиқиш йўлида шаклланган код кетма – кетлиги учун треллис диаграммасининг тузилиши


Олинган код кетма – кетлигини декодлаш тескари тартибда амалга оширилади.


Треллиснинг ҳар бир узели иккита – юқори ва пастки ёйларга эга. Агар берилган узел учун ажратилган йўл юқори ёй орқали ўтса ахборот сигнали 0 қийматини олади. Агар берилган узел учун ажратилган йўл пастки ёй орқали ўтса ахборот сигнали 1 қийматини олади.
Бизнинг мисолимизда дастлабки ахборот кетма – кетлик қуйидаги кўринишга эга бўлади:
А = 1, 1, 0, 1, 1, 1, 0, 0.

Олинган ҳар қандай код кетма – кетлиги учун треллисда йўлни чизиш мумкин эмас. Масалан, 11, 11, 11 ёки 01, 01, 01комбинациялар учун йўллар мавжуд эмас. Худди шундай 01 ёки 10 дан бошланувчи код комбинациялари ҳам мавжуд эмас. Бундай жуфтликлар хатолик борлигини кўрсатади.


Иккилик код комбинацияси шовқинли каналлар орқали узатилганида бирор бир битнинг тескарисига ўзгариши код комбинациясининг бузилишига олиб келади. Маълумки, хабарлар орасидаги масофа фарқланувчи хоналар сони сифатида аниқланади. Шунинг учун узатиладиган код комбинациясидаги ҳар бир хатолик унинг дастлабки қийматидан масофасини орттиради.
Бузилган код комбинацияси, мос ҳолда, треллисдаги йўлнинг бузилишига олиб келади. Баъзи ҳолларда, йўлнинг бўлмаслиги ҳам мумкин.
Хатоликни тузатиш масаласи – олинган код комбинацияси учун бўлиши мумкин бўлган йўллар тўпламини олиш ва улар орасидаги шундай йўлни танлаш керакки, бу йўл олинган код комбинациясидан минимал масофага эга бўлсин.
Мисол. Узатиладиган ахборот хабар қуйидаги кўринишга эга:
А = (1010)
Бу хабарга қуйидаги код комбинацияси мос келади:
Z = (11, 10, 00, 10)
Айтайлик, узатиладиган комбинацияда хатолик содир бўлди:
= (11, 11, 00, 10)
Ахборот кетма – кетликни тиклаш лозим:
Ечиш. t=0, t = 1

Треллиснинг S0 (t=0) узелидан бошлаб олинган код комбинациясига мос ёйни танлаймиз. Биринчи жуфт символ 11. Треллисда бу S0 дан чиқувчи пастки ёйга мос келади. Демак, S2 узелга келдик.


Иккинчи қадамда треллиснинг S2 (t=1) узелидан нинг иккинчи жуфтига мос келувчи 11 салмоқли ёйни танлашимиз лозим. Бундай салмоқли ёй бўлмаганлиги сабабли, иккита вариантни кўрамиз. Юқори ёй учун 10 салмоқ мос келади. 10 ва 11 орасидаги масофани S1 (t=2) узелга ёзамиз. Пастки ёй учун 01 салмоқ мос келади. 01 ва 11 орасидаги масофани S3 (t=2) узелга ёзамиз.



Қабул қилинган комбинациянинг учинчи жуфти 00. Учинчи қадамда иккита маршрут мавжуд. S1 (t=2) узелдан 11 ва 00 салмоқларга эга бўлган иккита ёй чиқади. Улар ва қабул қилинган қийматлар орасидаги масофаларни мос узелларга ёзамиз. S3 (t=2) узелдан ҳам 01 ва 10 салмоқларга эга бўлган иккита ёй чиқади. Улар ва қабул қилинган қийматлар орасидаги масофа S1 ва S0 узелларга ёзамиз.


Тўртинчи қадамда максимал салмоққа эга бўлган узелларни ташлаб юбориш лозим. Чунки улар узатиладиган кетма – кетликдан кўпроқ фарқланувчи кетма – кетликка мос келади. Кейинги йўл учун фақат S2 узелини қолдирамиз. Қабул қилинган комбинациянинг тўртинчи жуфти 10. Треллиснинг S2 (t=3) узелидан 10 салмоқли юқори ёй чиқади ва ушбу ёй орқали S1 узелга ўтамиз.


Охирида масофалар йиғиндиси минимал бўлган узеллардан ўтувчи йўлни аниқлаш лозим. Ҳар бир қадамда юқори ёйга 0 қиймати, пастки ёйга 1 қиймати берилади. Декодланган ахборотни кетма – кетлиги қуйидаги кўринишга эга: А = (1010).



Download 268,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish