3-боб. Оптик алоқа тизимларида қЎлланиладиган ёруғлик манбалари



Download 1,21 Mb.
bet1/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#59956
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
391 2 [37](1)I1(3)


3-боб. ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИДА
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЁРУҒЛИК МАНБАЛАРИ


3.1 Оптик алоқа тизимларида қўлланиладиган ёруғлик
манбаларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг турлари


Tолали оптик алоқа тизимларида электр сигналини ёруғлик сигналига ўзгартириш узатувчи оптоэлектрон модули томонидан амалга оширилади.
Ёруғлик манбаи узатувчи оптоэлектрон модулнинг асосий элементи ҳисобланади, айнан шу элемент ёрдамида бу модул киришидаги электр сигналлари унинг чиқишида ёруғлик сигналларига ўзгартириб берилади.
Толали оптик алоқа тизимларида қўлланиладиган ёруғлик манбаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
- ёруғлик манбаи оптик кабелнинг кўндаланг кесимига мувофиқ ўлчам-ларга эга бўлиши керак;
- сигнални узоқ масофага узатиш учун ёруғлик манбаи етарли даражада катта қувватга эга бўлиши керак;
-нурланиш қувватининг ёруғлик манбаидан чиқишидаги йўқотишларни имкон қадар камайтириш учун ёруғлик манбаи оптик зичлиги бўйича оптик тола билан мувофиқлашган бўлиши, бошқача қилиб айтганда, унинг синдириш кўрсаткичи оптик толанинг синдириш кўрсаткичига яқин бўлиши керак;
- ёруғлик манбаининг нурланиши оптик толанинг шаффофлик «дарча» ла-ридан бирига мос келиши керак. Ҳозирги кунда қўлланишда бўлган оптик толаларда ёруғликнинг тарқалиш жараёнида ютилиши ва бошқа турдаги йўқотишлар жуда кам содир бўладиган учта ана шундай «дарча» мавжуд. Уларнинг марказлари қуйидаги тўлқин узунликларига мос келади: λ=850 нм; λ=1300 нм; λ=1550 нм;
-ахборотларни талаб этилган тезликларда узатишни таъминлаш учун ёруғлик манбаи етарли даражада катта модуляция частоталарида ишлай олиши керак;
- ҳароратнинг ўзгаришлари ёруғлик манбаи ишига имкон қадар кам таъсир қилиши керак;
- ёруғлик манбаининг таннархи нисбатан арзон бўлиши керак;
- ёруғлик манбаининг хизмат муддати етарли даражада катта бўлиши керак.
Бугунги кунда толали оптик узатиш тизимларида бу талаблар мажмуига жавоб берадиган ёруғлик манбаларининг икки туридан – ярим ўтказгичли ёруғлик диодлари ва инжекцион лазер диодларидан фойдаланилади. Қуйида уларнинг иш механизми, характеристикалари ва параметрларини батафсил кўриб чиқамиз.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish