3-боб. Оптик алоқа тизимларида қЎлланиладиган ёруғлик манбалари



Download 1,21 Mb.
bet9/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#59956
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
391 2 [37](1)I1(3)

3.2.5. Ёруғлик диодларининг толали оптик алоқа тизимларида
қўлланилиши


Ёруғлик диодлари лазер диодлари билан бир қаторда узунлиги унчалик катта бўлмаган толали оптик алоқа тизимларида кенг қўлланилади (локал оптик тармоқлар учун бу узунлик 2 км гача қисқа оптик секциялар учун 15 км гача масофани ташкил этади). Жумладан, Россия мамлакати бўйича оптик технологиялар ва ечимларга оид ўтказилган таҳлилларнинг кўрсатишича, 2 дан 155 Мбит/с гача тезликдаги ахборот оқимларини узатишга мўлжалланган унча катта бўлмаган узунликдаги толали оптик алоқа тизимлари, айниқса, локал толали тизимлари узатиш линияларининг аксари кўпчилигини ташкил этади.
Бу ҳол ёруғлик диодларининг қуйидаги хусусиятлари (афзалликлари) билан боғлиқ:
-оптик толанинг нобиржинслиrи лазер диодларидан фарқли равишда ёруғлик диодлари нурланишнинг тарқалишига таъсир этмайди;
- ёруғлик диоди нурланишининг бўсаға хусусиятидан ҳолилиги унинг температуравий ва электр режимларини барқарорлаштиришга оид талабларни бирмунча юмшатиш имконини беради;
- ёруғлик диодларида катастрофик деградация ҳодисаси рўй бермайди.
Қуйидаги 3.1-жадвалда «Нолатех» ва «Телаз» компаниялари (Россия) томонидан қисқа ва ўртача узунликдаги толали оптик алоқа тизимлари учун мўлжаллаб, ён томонидан нурланадиган ёруғлик диоди асосида ишлаб чиқарилган узатувчи оптоэлектрон модулнинг асосий параметрлари келтирилган.


3.1-жадвал.
Ёруғлик диоди асосидаги узатувчи оптоэлектрон модуллар

Модул тури

ТСД-1300

ТСД_1550

ПОМ-460м

ИЛПИ-360

Ишлаб чиқарувчи

Нолатех

Нолатех

Телаз

Телаз

Максимал узатиш тезлиги, Мбит/с

160

160

34

80

Нурланиш қуввати,мкВт

15-40

15-40

60(КМТ)
20(БМТ)

25(КМТ)
4(БМТ)

Нурланиш тўлқин узунлиги, нМ

1270-1330

1510-1560

1250-1350

1250-1350

Нурланиш спектрининг ярим кенглиги, нм

30-70

30-70

50

__

Улаш-узиш жараёнининг давомийлиги, нс

__

__

2-3

__

Ишчи ток, мА

30-50

30-70

35-70

50-70

Ишчи кучланиш, В

1,3-1,7

1,3-1,7

4,5-5,5

4,5-5,5



Жадвалда келтирилган модуллар узлуксиз ва импульс режимларда совутгичларсиз ишлайди.
3.3. Лазер диодлари


3.3.1 Ноасосий заряд ташувчиларнинг инжекцияси туфайли содир бўладиган тескари эгалланганликка эришиш усуллари


Ярим ўтказгич кучайтириш хусусиятига эга бўлиши учун шундай шароитлар яратиш зарурки, натижада нисбатан юқори энергетик сатҳ бўлган ўтказувчанлик энергетик соҳасидаги электронлар сони валент энергетик соҳасидаги шундай заряд тошувчиларнинг сонидан кўп бўлиб қолсин. Бу ҳолда нурланиш актларининг сони ютилиш актлари сонига нисбатан ортиқ бўлиб, ярим ўтказгич ёруғликни кучайтиради .Бироқ табиатда ўтказувчанлик энергетик соҳасидаги электронларнинг сони валент энергетик соҳасидаги шу турдаги заряд ташувчилар сонидан кўп бўлган ва бир вақтнинг ўзида валент энергетик соҳадаги коваклар сони кўп бўлган ярим ўтказгич мавжуд эмас.
Ярим ўтказгичларда бундай шароит икки усул билан амалга оширилиши мумкин. Биринчи усулга кўра, p-n ўтиш айниган, яъни киритмалар концентрацияси ҳаддан ташқари катта (1019-20 см3) бўлган ярим ўтказгичлардан тайёрланади. 3.10 а ва б-расмларда шундай p-n ўтишнинг термодинамик мувозанат ҳолатидаги ва тўғри уланган ҳолдаги энергетик диаграммаси кўрсатилган.
p-n ўтиш тўғри уланганда, биз аввал кўриб ўтганимиздек, электронларнинг n соҳадан p соҳага ва ковакларнинг p соҳадан n соҳага инжекцияси юз беради. Натижада p-n ўтишнинг ўтказувчанлик энергетик соҳаси электронлар билан, валент энергетик соҳаси коваклар билан деярли тўлиқ эгалланган юпқа δх қатлами актив, яъни тескари эгалланган бўлиб қолади.



Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish