Мавзу. Психоанализнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


ШАХСНИНГ МАДАНИЯТДАГИ РОЛИ



Download 48,97 Kb.
bet6/12
Sana22.06.2022
Hajmi48,97 Kb.
#693684
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6 МАВЗУ

ШАХСНИНГ МАДАНИЯТДАГИ РОЛИ
Маданий фаолиятда мажбурийликни четлаб ўтиш мумкин бўлмаганидек, озчилик (элита)нинг омма устидан ҳукмронлиги масаласини ҳам четлаб ўтиш мумкин эмас, чунки омма ҳар доим қайсар ва узоқни кўра олмайди, у ўз майлларидан воз кечишни ёқтирмайди, бундай воз кечиш фойдасига айтиладиган сабабларга қулоқ солишни хоҳламайди, омманинг айрим вакиллари эса бир-бирларини анархия ва қонун бузишликка ундайдилар. Фақат намунали, омма томонидан доҳий деб тан олинган индивидларнинг таъсири билангина улар ўзларини ўз-ўзларидан воз кечишга мойил қила оладилар, бундай воз кечиш эса маданиятнинг тараққиётига сабаб бўлади. Агар доҳийлар бундай ҳаётий заруратни тушунадиган, ўз шахсий майллари устидан ҳукмронликка эришган одамлар бўлса, бу яхши албатта. Лекин шундай хавф мавжудки, баъзан доҳийлар ўз таъсирларини йўқотиб қўймаслик учун оммага кўпроқ ён боса бошлайдилар, шунинг учун ҳам доҳийлар ҳокимият усулларини тақсимловчилар сифатида ҳокимиятга тобе бўлмасликлари керак. Қисқача айтганда, одамлар иккита кенг тарқалган хусусиятга эгалар, бу хусусиятлар эса маданият институтлари фақат куч ишлатиш билангина мавжуд бўла олишини белгилаб беради. Уларнинг биринчиси шуки, одамлар меҳнатни у қадар суймайдилар, иккинчидан ақл уларнинг эҳтирослари олдида ожиздир.


ДИН ИЖТИМОИЙ НЕВРОЗ СИФАТИДА
Фрейднинг маданиятшунослик соҳасидаги мулоҳазалари уни дин муаммосига яқинлаштирди, маданият муаммосини ҳал қилиш дин муаммоси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди. Маданий таъқиқларни кўриб чиқишда Фрейд уларнинг диний тасаввурлар билан боғлиқлигини сезмаслиги мумкин эмас эди, қолаверса кўплаб диншунослар инсон ҳаётини бошқарувчи қадимий нормаларга илоҳий тус беришади. Қадим-қадимдан инсоният маданияти диний асосга қурилади деб ҳисобланган.
Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, дин қадрсизланиши билан жамиятда маданият деградацияси кузатилади. Диннинг пайдо бўлишини Фрейд шундай тушунтиради: инсон ожиз ва яшаб қолиш учун у кўп нарсадан воз кечиши керак. Одам тараққиёт натижасида унинг истакларини маoн қиладиган ҳамжамиятга кириши керак. Эслатиб ўтганимиздек, одам яшаб қолиши учун ўзининг кўпгина майлларидан воз кечиши керак. Одамни ўз майлларидан воз кечганлиги учун тақдирлайдиган, уни табиат ходисалари ва бошқа индивидларнинг тажовузларидан ҳимоя қилувчи кимдир керак бўлади. Шундай савол туғилади: бу функцияларни ким бажара олади. Илк болаликда ҳар бир одам отанинг оилага таъсирини сезган. У ҳокимиятга эга, ўз қоидаларини ўрнатади, оилани ҳимоя қилади. Болада отага нисбатан комплекс шаклланади: у отани кучли ва меҳрибон деб ҳисоблаган. Ота унинг учун авторитет, яна бола онасини отасига рашк қилади, унинг ўрнини эгаллашни хоҳлайди, лекин кейинчалик инцестуоз майллар ўз кучини йўқотади, лекин отанинг олдидаги ҳурмат ва қўрқув қолади. Худди шундай функцияни худо ҳам бажаради. Даставвал тотемдан худоларнинг бутун бир гуруҳи ўсиб чиққан, кейинчалик фақат ёлғиз, қудратли, жазоловчи худо қолган, бу худо кейинчалик ғамхўр ва адолатли худога айланган. Шундай қилиб, одамлар ўзларининг бутун антисоциал хулқлари учун масъулиятни худонинг елкасига юклашган. Одамлар ўз майлларидан воз кечишгани учун худодан мукофот олишга умид қилишади ва ниҳоят худонинг обрўси уларга ўзларининг ички зиддиятларидан қутулишга ёрдам беради. Кўриб турибмизки, дин маданиятнинг асосий бўлакларидан биридир. Лекин Фрейд динни оммавий невроз деб атайди. Нимага асосланиб у бундай хулосага келган. Гап шундаки, дин ўзининг кўп қоидалари билан ёпишқоқ невротик ҳолатни эслатади. Масалан, невротик қандайдир ҳаракатларни амалга оширмасликдан қўрқса, ҳақиқий диндор ҳам худди шундай, қандайдир диний маросимни амалга оширмасликдан қўрқади. Фарқ шундаки, невротик ўзининг доимий қайтарилувчи машғулотлари мазмунини тушунтириб бера олмайди, диндор эса ўзининг теологик билимларидан келиб чиқиб у ёки бу маросимларни изоҳлай олади. Шундай қилиб, айрим эътирозлар билан динни ижтимоий невроз деб аташ мумкин. Шу билан бирга дин ижобий аҳамиятга эга. Гап шундаки хусусий невроз ижтимоий невроздан кўра хавфлироқ, у беморнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади, ижтимоий невроз эса бутунлай хавфсиздир. Худди шундай динни анти невроз деб ҳам аташ мумкин, чунки у хусусий неврозларни эритишга ва ижтимоий зиддиятларни юмшатишга ёрдам беради. Диннинг бузилиши маданиятнинг кескин таназзулига сабаб бўлади.



Download 48,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish