Трансфузион воситаларнинг турлари ва уларни қўллашга кўрсатма. Қон ва қон ўрнини босувчи эритмаларни биргаликда қуйиш.
Республика Қуролли Кучлар тизими тиббий хизмати трансфузион терапия ўтказиш учун қуйидаги табелли воситалардан фойдаланилади.
Қонни таркибий қисмларига: эритроцитар масса, лейкоцитар, тромбоцитар масса, плазма (курук, натив, антигемофилли, иммун) киради;
Плазма препаратлари: альбумин, протеин, фибриноген, тромбин, гемостатик губка. Йўналтирилган таъсирли глобулинлар, қоқшолга қарши, антистафилакоккли, грипга қарши;
Плазма тўлдирувчи эритмалар: а) тўлдирувчи таъсирли; б)дезинтоксикацион таъсирли; в) парентерал овқатлантириш учун; г) бошқалар.
Қон ва плазма ўрнини босувчиларни қуйишга асосий кўрсатма:
Ўткир қон йўқотиш, травматик шок, куйиш, йирингли инфекция ва тўқималар регенерациясини пастлиги, нур касакллиги, анемия, лейкопения, тромбоцитопения, келиб чиқиши турли интоксикациялар, гипопротеинемия.
Трансфузион терапия ўткир қон йўқотишни оқибатини йўқотишнинг асосий усули ҳисобланади. У эрта ва тўла қонли қон тўхтатишда ва ўпка вентиляциясини адекват таъминлашда эффектив.
Трансфузион терапия вазифалари.
1. Пасайган АЮҚХ ва ўзгармаган қон тизими ҳажми уртасидаги носозликни йўқотиш йўли билан марказий гемодинамикани тиклаш.
Томир тизимини тўлдирувчи сифатида қуйидагилар қўлланилиши мумкин: полиглюкин, консеровация қилинган натив ва қуруқ плазма.
2. Қонни реологик хусусиятини нормаллаштириш йўли билан микроциркуляцияни тиклаш. Бунинг учун кўпинча реополиглюкин қўлланилади. Альбумин юқори реологик активликка эга. Лекин уни қўллашдан олдин кристалл моддалар қуйилиши керак.
3. Аутогемодилюция жараёнида ўрин эгаллаган интерстециал суюқликни йўқотилишини тиклаш ва транскапиляр алмашинувни нормаллаштириш. Бунинг учун вена ичига ош тузили физиологик эритма, электролитларнинг яхши тенглаштирилган эритмаси, буферо қўшилмалар сақловчилар:Рингер лактат эритмаи.
4. Қоннинг кислород ташиш функциясини тиклаш. Бунинг учун консервация қилинган қон, кам муддатли сақланган (4 кунгшача) эритроцитар масса қуйилади.
Шундай қилиб, ўткир қон йўқотишда қонсервация қилинган қон ва плазма ўрнини босувчиларни бирга қўллаб эффектив даволаш таъминланади. Плазма ўрнини босувчилар муҳим роль ўйнайди. Улар АЮҚҲни оширади, қонни реологик хусусияти ва микроциркуляцияни нормаллаштирилади, қонни колоид-осмотик босимини тиклайди.
Қуйишдаги асоратлар, уларни профелактикаси ва даволаш Қон қуйишда реакция ва асоратлар ривожланиши мумкин. Посттрансфузион реакцияни: пироген(40%), аллергик (45%), анафилактик(15%). Клиник кечишини оғирлиги бўйича 3 даражаси фарқланади: енгил реакция-температура 1оС атрофида кўтарилади, мускулларда оғриқ, бош оғриғи, ланжлик; ўртача реакция –температура 1,5-2оС кўтарилади, изтироб, пульс тезлашиши, нафас тезлашиши; оғир реакция-температура 2оС дан ортиқ кўтарилади, изтиробли титраш, лаблар цианози, қайд қилиш, кучли бош оғриғи, бел суякларда оғриқ, ҳансараш ва б. кузатилади.
Даволаш: юрак-қонтомир, седатив воситалр, десенсибилизацион терапия(новокаин, кальций хлор, димедрол, кортикостероидлар).
Қон қуйишдан кейинги асоратлар.
Механик характердаги асоратлар, қон қуйиш техникаси нотўғрилиги билан боғлиқ: юракни ўткир кенгайиши, ҳаво эмболияси, эмболия ва тромбозлар,оёқ-қўлда қон айланиши бузилиши. Булар артерия ичи трансфузиясида кузатилиши мумкин.
Реактив характердаги асоратлар.
1) Мос бўлмаган қон қуйилиши натижасида посттрансфузион шок: Rh-мос бўлмаган қон қуйилганда, гуруҳларни мос бўлмаган қон қуйилганда, қоннинг бошқа факторларининг мос бўлмаслиги;
2) Изосерологик хусусиятлари мос бўлган қон қуйилган кейинги посттрансфузион шок:инфекцияланган қон қуйилганда, ўзгарган он қуйилганда ва б.
3) Анафилактик шок;
4) Цитратли шок;
5) Посттрансфузион пироген реакция;
6) Массиқ қон қуйиш синдроми.
3. Касал донор қони қуйилганда инфекцион касалликнинг юқиши (вирусли гепатит, безгак, заҳм билан зарарланиш).
Механик характердаги асоратни ичидан биринчи ўринни гуруҳ мос келмаслик (40-50%) ва Rh-мос келмаслик (30-40%) эгаллайди. Қолган асоратлар тахминан 10% ни ташкил қилади.
Гемотрансфузион шок белгилари биринчи 25-50 мл. гуруҳи мос келмаган қон қуйилганда юзага чиқади. Улар титраш, бош оғриғи, бел ва оёқ-қул мушакларида оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, А/Б нинг тушиб кетиши, пульснинг тезлашиши, оқариш билан алмашинади, цианозга ўтади, безовталик, қўрқув ҳисининг пайдо бўлиши.
Rh-мос келмаган қон қуйилганда карахтлик белгилари 2-3 соатдан кейин юзага келади.
Гуруҳи мос бўлган, аммо сифатсиз қон қуйилганда трансфузион шок белгилари қуйишда 20 мин.дан то бир неча соатгача вақтдан сўнг бошланади. Шуни ёдда тутиш керакки, қон қуйишнинг гомологик қон синдроми, афибриногенемия, атромбоцитопения ва б. асоратлар ҳам бор.
Посттрансфузион асоратни даволаш: шок белгилари бошланганда қуйидагилар қилиниши шарт: 1. Қон қуйишни тезда тўхтатиш 2. Икки томонлама парнефрал новокаинли блокада қилиш. 3. Вена ичига 50-100 мл. 40%ли глюкозага 1 мл. адреналин эритмаси (1:1000), 250-500 мл. 5% ли натрий бикарбонат ёки лактасал, 60-120 мг. Преднизолон, 2 мл 1% ли Димедрол эритмаси, 200 мл. 15% маннитол эритмаси, 1 мл. 0,06% корглюкон эритмаси 10-20 мл. 40% глюкоза эритмасида. 4. Кейин I гуруҳли қонни қисман ёки тўлиқ алмашинув-ўринбосарларни қуйишга ўтиш мумкин, ҳар бир 500 мл. қуйилган консервация қилинган қонга, бошқа вена орқали 5 мл. 10% кальций хлор эритмаси юборилади.
Кўрсатма бўйича қайта 50 мл. 40% глюкоза эритмаси, юрак-томир воситалари ва антигистами препаратлари киритилади. Мос келмаган қон қуйимлганда юзага келадиган асоратларда эффектив даволаш чора-тадбирлари гемодиализ ҳиобланади. Шунинг учун бемор шокдан чиқарилгандан кейин гемодиализ ўтказиш учун махсус аппратларга эга даволаш муассасига кўчирилади.
Посттрансфузион асоратлар олдини олиш. Олдини олиш асосида қон қуйишни тўғри бажариш ётади. Қон қуйиш учун аппаратларни тайёрлаш, қуйиш техникаси, майда тешикли фильтрли системалар қўллаш катта аҳамиятга эга.
Сенсибилизациялашган беморларда аллергик реакциянинг олдини олиш учун қуйишдан олдин десенсибилизацияловчи воситалар қуйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |