Мавзу: Қон кетиш ва қон йўҚотиш



Download 156 Kb.
bet9/10
Sana17.04.2022
Hajmi156 Kb.
#558295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3 Маъруза

Алохида Тиббий отрядда қон қуйиш усуллари:
1. қонни венага қуйиш – АТОда кўп қўлланилади. Қон қуйишда ҳар қандай юза венадан фойдаланилади. Тирсак букилмаси, кафтнинг ташқи юзаси, билак, оёқ кафти веналари. Венага қон қуйишда венапункция ўтказилади, бунинг иложи йўқ бўлса, венасекция қилинади. Қон ва қон ўрнини босувчиларни узоқ вақт қуйиш керак бўлса, вена пластик материалли трубка билан кататеризация қилиб қўйилади.
Венасекция учун тиззани юза веналари фойдаланилади. Операция асептика ва терини кесишдан аввал тўқимани оғриқсизлантириш қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилади.
Венасекция учун қуйидаги жарроҳлик асбоблари керак бўлади: жарроҳлик пинцет, анатомик пинцет, скальпель, қайчилар, 4-та қон тўхтатувчи қисқич, игна ушлагич, тери жарроҳлик игналар, ип, кетгут анестезия ва вена пункцияси учун приц ва итгналар, 25-50 мл. 0,25-0,5% новокаин эритмаси.
Венасекция ўтказиш қоидалари.

  1. Операцион майдон йодонат эритмаси билан ишлов бериш ва стерил чойшаб қўйиш.

  2. Вена учун тайёрланган тери, тери ости ёғ тўқимаси оғриқсизлантирилади.

  3. Вена бўйлаб тери кесилади.

  4. Ўтмас йўл билан вена тери ёғ клетчаткасидан ажратилади.

  5. Вена остидан 2-та лигатура қўйилади, дистал лигатура ушловчи бўлиб ҳизмат қилади.

  6. “Ушлагич” вена фиксацияланиб, уни игна билан тешиллади.

  7. Қон пайдо бўлгач игнага система канюласи уланади ва қон қуйиш бошланади.

  8. Игна венага марказий лигатур билан фиксацияланади.

  9. Яра тикланади

  10. Ярага асептик боғлам қўйилади.

2. магистарл венани катетеризациялаш-йўқотилган қон миқдорини тезда тўлдириш ёки узоқ трансфузион терапия учун ўтказилади.


Бу мақсадда ўмров ости венасини пункцион катетеризацияси ҳам қилинади. Бу анестезиологларга таалуқли бўлгани учун амалиётни ўтказиш учун техникаси ёзилмайди.
3.Артерия ичи трансфузияси-қонни артерия ичига қуйишга кўрсатма: 1. Массив қон йўқотиш натижасида, қон ўрни тўлмай юрак тўхтаб клиник ўлим бўлганда терминал ҳолат, агар у қон йўқотиш натижасида узоқ вақтли гипотензия (А/Б-60 мм. Сим.уст.), травматик шок, ички трансфузия эффектсиз бўлганда.
Тезкор вазиятда оёқ ёки қўлнинг дистал қисмида исталган юза жойлашган артерия операция йўли билан очилади, (билак, орқа, катта болдир), у пункцияланади ва флакондан қон босим билан трансфузияси амалга оширилади. Флакондаги босим резина баллон ёрдамида ҳосил қилинади ва артериал босимни ўлчаш учун аппаратлардан монометр билан назорат қилинади.
4.Суяк ичига қон қуйиш. Ҳозиги вақтда кам қўлланилади, лекин бу оддий усулда шуни эсда тутиш керак: у альтернатив ҳисобланади, агар вена ичига қон ёки қон ўрнини босувчиларни юборишнинг иложи бўлмаса. Унда кенг бўшлиқли игна билан ғовак модда сақловчи суяк пункция қилинади. Сон ва каттаболдир суягини эпи-метафизар қисми, ёнбош суяги қаноти, сон суягини катта думбоғи қулайроқ. 1% навокаин эритмаси билан ўша ердаги тўқима оғриқсизлантирилганидан кейин мандренли махсус игна билан суяк пункция қилинади. Мандрен чиқарилгандан кейин, игна суякнинг ғовак моддасида жойлашганига ишонч ҳосил қилиниб, 10-15 мл. 0,5-1% ли новокаин эритсмаси юборилади. 5 минутдан кейин игнага система бириктирилади ва томчилаб қон қуйишга кришилади. Суяк ичига тез қон қуйиш зарар бўлганда, бу жуда оғриқли жараён бўлгани учун бу операцияни умумий оғриқсизлантириш йўли билан ўтказиш тавсия этилади.
5.Қонни реинфузияси-томирлар ва паренхиматоз органлар шикастланганда кўкрак ёки қорин бўшлиғига чиққан қонни қайта қуйиш. Реинфузия донор қонини қўллашни чегаралайди. Қонни реинфузиясига қарши кўрсатмалар:
1. Қорин бўшлиғи органларини шикастланишда уларни ичидаги нарсалар билан ифлосланиши.
2.Оқиб чиққан қонни сероз бўшлиқларда 24 соат турганда.
Қон реинфузияси методикаси:
1. Плевра ёки қорин бўшлиғига қуйилган қон қошиқ ёки шиша банкача билан Бобров банкасига ёки флаконга йиғилади.
2. Йиғилган қонга стабилизатор ёки гепарин 1000 Ед. 500 мл. қонга ёки 10 мл. 100 мл қонга 4 % натрий цитрат эритмаси қўшилади.
3. Йиғилган қон ампулага фильтрланади. Фильтрлаш учун ампулага катта варонка киритилади, унда 8 қават стерил марли бўлиши керак. Стабиллаштирилган ва фильтрланган қонни беморга ҳеч қандай синамалар ва текширишларсиз оқма қўринишда қуйиш мумкин.
Трансфузион терапия мезони бўлиб, қон йўқотиш хисобланади. Қон йўқотишни енгил даражасида фақат плазмани тўлдирувчи суюқликлар қуйса ҳам бўлади. Ўрта даражали қон йўқотиш ва оғир даражада қон тез оқма кўринишда қуйилади. Юборилаётган консервация қилинган донор қонидан йўқотилган қон ҳжмининг 50-70% гача юборилади, қолган 50-30% эса плазмани тўлдирувчилар орқали тўлдирилади. Лекин яраланганлар, шикастланганлар ва ўткир қон йўқотишлар билан бўлганлар массив тушганда эса қон ва плазма тўлдирувчилар нисбати 1:1, 1:2 дан 1:5 ва 1 гача нисбатда ҳам қуйилади.
Ихтисослаштирилган ёрдам босқичида трансфузион (инфузион) терапия. Бу босқичда бевосита ўчоқда шикастланиб, массив тушганларга кўрсатма ва трансфузион терапия ҳажми, худди малакали ёрдам босқичида бўлади.
Бундан ташқари, госпитал-даволаш муассасаларига операция амалиётига тайёрлаш ва уни ўтказиш, операциядан кейинги қон қуйиш ва нур касаллигининг комплекс терапияси, ярани йирингли-септик асоратлари, сувсизланиш ва турли этиологияли интоксикацияга қарши кураш учун заҳирида қон бўлиши керак.



Download 156 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish