Мавзу: Қон кетиш ва қон йўҚотиш



Download 156 Kb.
bet2/10
Sana17.04.2022
Hajmi156 Kb.
#558295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3 Маъруза

Қон кетиш таснифи.
Қон кетиш деб томирлар бутунлигининг натижасида ундан қон оқиб кетиши айтилади.
Қуйидаги тасниф қабул қилинган.

Қон кетиш



Бирламчи Иккиламчи



↓ ↓

Артериал
Артериал-веноз
Веноз
Капиляр
Паренхиматоз




А) эрта
Б) кеч
В) қайтарилувчи

↓ ↓

Ташқи




Ички

Бирламчи қон кетиш травма ёки жароҳатдан кейин бироз вақт ўтгандан кейин турли қон томирларнинг шикастланиши натижасида юзага келади.
Қаердан қон кетаётганига кўра қон кетишлар бўлади: артериал -артерия қон томирдан; артерио-веноз – артерия ва веноз қон томир биргаликда шикастланганда; веноз- вена қон томирларидан; капилляр – капилляр қон томирлардан; паренхиматоз – турли хилдаги паренхима органлардан.
Турли хилдаги қон кетиш белгилари:

  1. Артериал. Қон оқим билан, фонтансимон кетади. Чиқаётган қон миқдори қон томир калибрлари ва қон томирдаги жароҳат катталигига боғлиқ. Қон ранги оч қизил. Артериал қон кетишни жароҳат ва юрак оралиғидаги қон томирни босиб тўхтатилади.

  2. Артериал-веноз қон кетиш: Қон тезда жароҳатни тўлдиради. Қон ранги қизил. Жароҳатдан юқоридаги қон томир босилганда қон кетиш тўхтамайди, лекин қон ранги ҳам ўзгармайди. Жароҳатдан пастки қон томирлар босилганда ҳам қон кетиш тўхтамайди, лекин қон ранги эса оч қизил бдўлади.

  3. Веноз. Қон бир хилда секин уриб турмайдиган оқим билан кетади. Оқим ранги тўқ (қизил) рангда. Жароҳатдан юқоридаги томирлар босилса қон кетиш кучаяди.

  4. Паренхиматоз. Паренхиматоз органлар қон томири органнинг ириктирувчи тўқима стромаси билан узвий алоқада, шунинг учун кесилганда улар бир-биридан очилиб қолади ва бир-бирига мос келмайди. Қон кетиш кўп ва тўхтатиш жуда қийин.

Иккиламчи қон кетиш бирламчи қон кетишда қон томир бевосита зарарланиб, у ўзи ёкир қандайдир даво усуллари билан тўхтатилгандан кейин ривожланади. Иккиламчи қон кетиш асосан бир марта бўлади, лекин қайтарилиши ҳам мумкин. Бунда уларни қайталанувчи, ёки рецидивли дейилади.
Эрта ва кечки иккиламчи қон кетиш яқин 2-3 кун ичида жароҳатланган қон томир дефектини тўлдириб турган тромбнинг кўчиши, қўйилган лигатурани силжиб кетиши, ёки қон томир деворидаги ёт танани кўчишидан келиб чиқади. Эрта иккиламчи қон кетиш ҳоллари камдан-кам кузатилади ва асосан бу шикастланган қўл ёки оёқни яхши иммобилизация қилмай транспортировка қилганда кузатилади.
Ички қон кетиш одатда 10-15 кундан кейин, баъзан жароҳатланишдан бир неча соатдан кейин бўлади. Иккиламчи қон кетишнинг сабаблари:

  1. Дори воситаларни қабул қилганда А-Б ни ошиши қон томирда шаклланиб улгурмаган тромбни кўчириб юборади.

  2. Қон томирга қўйилган дренажни, қаттиқ босиши ёт металл (ўқ, парча), синган суяк парчасининг сурилиб қолиши қон томирда ётоқ ярани пайдо қилади ва натижада иккиламчи қон кетиш бўлади.

  3. Қон кетишда техник усулларни нотўғри қўллаш – қон томирга қўйилган лигатурани сурилиб кетиши, ечилиб кетиши. Жароҳатдаги йирингли – яллиғланиш жараёни тромбни юмшаши ва эришига олиб келади ва натижада бу ҳам иккиламчи қон кетишига сабаб бўлади. Иккиламчи қон кетиш сабабларига яна сепсис тромбни эришига олиб келади, шунингдек қон томирларда умумий ва қисман репаратив жараёнларни бузилишига олиб келувчи ҳолатлар: қон йўқотиш, травматик шок, оқсил етишмовчилиги ва бошқалар, сабаб бўлади.




Download 156 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish