Мавзу: Қон кетиш ва қон йўҚотиш



Download 156 Kb.
bet5/10
Sana17.04.2022
Hajmi156 Kb.
#558295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3 Маъруза

Дала шароитида қон қўйиш
Машғулотнинг мақсади: Армияда қон хизматини ташкиллаштиришни ўрганиш. Тиббий эвакуациянинг турли этапларида қон ва қон ўрнини босувчиларни қўйиш усулларини талабаларга ўргатиш.
Ўқув саволлари: Дала шароитида оммавий қон тайёрлашни ташкиллаштириш, транспортировка, ҳисоблаш, сақлаш, консерваланган қон ва қон ўрнини босувчиларни ажратиш ва назорат қилиш. Дала шароитида қон йўқотиш даражасини аниқлаш. БрТП, АТО ва ҳарбий госпиталларда қон қўйиш усуллари ва кўрсатма. Трансфузион ва инфузион воситаларни ҳар хиллиги ва уларни қўллашга кўрсатма. Қон ва қон ўрнини босувчиларни қўйиш. Қон қўйишнинг асоратлари, унинг профилактикаси ва даволаш.
Машғулотни ўтказиш усули: Қон ва қон ўрнини босувчиларни қўйиш тўғрисида жадвал; қонни АВ (0) системаи ва эритроцитдаги Rי факторни қон гуруҳига мослигини аниқлаш учун керакли анжомлар;қон қуйиш учун анжомлдар; бир марта қон қв қон ўрнини босучиларни қўйиш учун системаси; қон ва қон ўрнини босувчи эритмали флаконлар; магистрал венани канюлизация ва венасекцияси учун асбоблар.
Дарснинг мазмуни: Дала шароитида оммавий қон тайёрлашни ташкиллаштириш. Қон тайёрлашни тинчлик ва уруш вақтида тайёрлашни ташкллаштириш вазифаси Ўзбекистон Қуролли кучлар қон хизматига юкланган: у ҳарбий тиббий қисм ва ўқув бўлиларни қон билан таъминлдайди, тиббий эвакуация этапида трансфузион терапияни назорат қилади.
Консервация қилинган қон ва қон ўрнини босувчиларни сақлаш, транспортировкаси, тақсимлаш, ҳисоблаш ва назорат қилиш


1. Қонни транспорт қилиш учун тайёрлаш ва сақлаш учун қонни тайёрлаш ва қайта ишлаш отряди (ҚТҚО) ва қон қуйиш станцияси (ҚҚС) экспедицион бўлимлар ташкиллаштирилади. Консервация қилинган қонни сақлаш шартларидан бири қоннинг биологик хусусиятини узоқ сақлаб қолишдир. Бунинг учун: а) қонга механик таъсирнинг олдини олиш (чайқаш, аралаштириш ва б.); б) қонни доимий паст ҳароратда (-4 -16оС) сақлаш керак.
Қонни махсус сақлаш жойлари совутиш қурилмалари ёки музлатгичлар билн таъминланган бўлади. Қисқа вақт сақлаш учун ҳаракатчатн рефрижатор қурилмалари (РМ-П) ва термоизоляцияловчи контейнерлардан (ТК-1М) фойдаланилади.
БрТПда ва АТОда дала шароитида қон махсус жиҳозлар билан жиҳозланган ертўлаларда ёки термоизоляцияловчи контейнерларда сақланади. Ертўла қуруқлиги 1,5-2 м. Дан кўп эмас, девори юпқа ўралган, томи, термоизоляцияловчи материалдан қилинган. Сақлов хонанинг ҳарорати суткасига 2 марта назорат қилинади ва махсус жирида қайд қилинади.
Флаконлардаги қон токчаларда тик ҳолда тахлаб қўйилиши керак. Бунда қоннинг шаклли элементлари чўкади ва ёритилганда қон плазмасига қараб қоннинг қўллаш учун тайёрлигига баҳо берилади. Кўп миқдорда қон жойлаштириладиган сақлов хоналарда 4 та токча бўлиши мақсадга мувофиқ: 1) тинаётган қон учун; 2) тинган қон учун – қуйишга яроқли; 3) шубҳали қон учун; 4) қуйишга яроқсиз қон учун.
Стандарт консервация қилинган эритмаларда тайёрланган ва қуйишга яроқли бўлган қонни сақлаш муддати 20 кундан ошмаслиги керак.
Қон сақлашда унинг миқдор ва ҳарорат режимини назорат қилиш қонни паспортизациясига маъсул бўлган врачга топширилади.
2. Консервация қилинган қонни транспорт қилишда ҚҚСда қонни сақланиш шароитларига эътибор бериш; оптимал ҳароратни сақлаш (-4 -16оС) ва ҚШЭ травматизациясини олдини олиш зарур.
Транспортировкада оптимал ҳарорат тартиби билан ҳаракатчан рефрижатор қурилмаси (РМ-П нусхадаги) ва термоизоляцияловчи таъминланади.
Энг авайловчи транспорт қилиш тури авиация, сув, пасажир поездлари ҳисобланади. Йўл орқали ташилагнда қаттиқ қопламалар билан қоплаш керак.
Флаконлар контейнер ва яшикларга тик ҳолда таҳланади. Ҳар бир қутига белги қўйилади. Қонли контейнер (кутилар) тез бузиладиган (айнидиган) юк сифатида ҳужжатлаштирилади. Уларда қуйидаги белги бўлиши керак:
“Ойна”, “Юқори”, “Ағдарманг”.
3. ТЭЭларини қон билан таъминлаш. БрТП қонни (қон ўрнини босувчиларни) маълум йўналишда ҳарактланувчидан оади; АТО гемотерапевтик воситалар билан керакли кўчирув йўналигли фронт ёки фронт орти госпиталларини қон хизмати таъминлайди, шунингдек
ўзидаги қон қўйиш ва тайёрлашни ноштат пунктида (НПЗПК) қон тайёрлаб ҳам таъминлайди.
Кўчириш босқичларида оммавий йўқотишлар бўлганда консервация қилинган қонга бўлган талаб А.Н.Беркутов таклиф қилган формулага асосан ҳар 100 ярадорга нисбатан ҳисоблаб топилади:
Х=100-35F10...500
Х-керакли бўлган қон миқдори;
100 ярадорларнинг умумий сони;
35-енгил жароҳатланганлар бўлиб, қон қуйишга
муҳтож эмас;
500-1 жароҳатланганга кетадиган қон миқдори, V мл.

  1. Қон ва қон ўрнини босувчиларни ҳисоблаш ва назорат қилиш. БрТП, АТОга тушганлар учун қон тезда, махсус жаридага ҳар бир ампулани қайд қилинган ҳолда олиб келтирилади. Қайд қилишда қонни қабул қилиш санаси, қон гуруҳи ва Rh-фактори, тайёрланган санаси, донорнинг фамилияси ва ампула номери, қабул қилинган қон миқдори қайд қилинади. Қон ўрнини босувчиларни ҳисоблаш: ҳар бир алоҳида модда турининг умумий миқдори, унинг серияси ва тайёрланган сана ва жойи қайд қилинади.

Қонни қўйиш беришдан аввал ҳар бир флаконни гермитиклиги, паспортлшнинг тўғрилиги, макроскопик кўздан кечириш маълумотлари текширилади.
Агар шишада ёриқлар бўлса, резина пробка ва қопқоплар бузилса, ўрамдан қон сизиб чиққан бўлса, ампулада (флакон) қон тайёрланган сана, гуруҳ, донор фамилияси ва врач фамилияси, муассаса номи кўрсатилган этикетка бўлмаса, бундай қон қуйилмайди. Консервация қилинган қон тиниқ, плазма тилла сариқ рангда, лойқасиз ва чўкмаларсиз, шунингдек чўккан глобуляр масса ва плазма ўртасида аниқ чегарага эга бўлиши керак. Глобуляр масса ва плазма нисбати тахминан 1:1 ёки 1:2 бўлиб, бу эритмани суюлтириш даражаси ва унинг индивидуал биологикхусусиятига боғлиқ.
Консервация қилинган қон сифатининг терийси ва унинг қуйишга яроқлигининг унда гемолиз белгиси йўқлиги кўрсатади. Шуни назардўа тутиш керакки, транспорт вақтида қоннинг чайқалиши ундаги эритроцитлар тўла чўкишини уч кунга кечиктиради ва қон гемолизланишини тезлаштиради.
Эритроцитлар парчаланишига шубҳа бўлганда гемолдизни аниқлаш учун синамалар ўтказилади.

  1. Центрифуга билан синама: 5 мл. Донор қонидан олиб 151 центрифугаланади. Центрифугадан кейин плазманинг қизил рангда бўлиши-гемолиз бўлгандан, сариқ бўлиши-гемолиз йўқлигидан дарак беради.

  2. И.С. Комеников синамаси: 2 та пробиркага 10 мл. Дан физиологик эритма қуйилади. Биттасига текширилаётган қондан 3 томчи солинади. Эритроцитлар чўккандан сўнг назорат пробирка билан солиштирилади. Агар рангсиз бўлса – гемолиз йўқлигини кўрсатади.

Инфекцияланган қон плазмаси хира ифлослойқасимон рангда, унда суспензия чўкма, донадорлик, газ пуфакчаларининг бўлиши, унинг юзасида оқ лойқа ва парда бўлиши, плазмани пушти ёки қизил рангдалига (гемолиз) ёки плазмада массив қуйқалар бўлиши характерлидир.
Инфицирланган қонни хилеоздан қуйидаги белгиларидан ажратиш мумкин. Ампуладаги хилеоз қон (ёғли) хона хароратида 3-5 с. Турса, плазма устидаги лойқасимон парда йўқолади. Бу инфицирланган қонда кузатилмайди.
2-усул: Флакондаги қон чайқатилмаган ҳолда иссиқ сувга (38о дан юқори бўлмаслиги керак) 301 солиб қўйилади. Ёғли парда йўқолиб кетиши керак, плазма юзасидаги микробли парда бўлса, ўзгаришсиз туради.
Агар кузатилаётган қон кўринишини аниқлаб бўлмаса, хилеоз қонни қуймаслик керак. Консервация қилинган қонда кичик, алоҳида қуйқалар бўлса уни қуйиш мумкин, лекин қуйиш вақтида капрон фильтрдан сузиш керак.Катта ва кўп қуйқали қон яроқсиз. Вақти-вақти билан қонни кўздан кечириб туриш керак. Бу ундаги ўзгаришларни, гемолиз инфицирланиш белгилари, жойлшининг бузилишини ўз вақтида билишга ёрдам беради. Яроқсиз қон сақлов хонасидан олиб ташланади.
Дала шароитида қон йўқотиш даражасини аниқлаш.
Қон йўқотиш миқдори- керакли мезон бўлиб, трансфузион терапия учун муҳимдир. Уни аниқлаш учун 3 гуруҳ усулдан фойдаланилади:

  1. Гемодинамик кўрсаткичлар баҳосига кўра (АБ даражаси, “шок индекси”);

  2. Қонни концентрацион кўрсатгичининг баҳосига кўра (гематокрит, Нв, қонниенг нисбий зичлиги);

  3. Айланиб юрган қон ҳажми (АЮҚҲ) ўзгаришига кўра.

БрТПда қон йўқотиш даражаси клиник белгиларга асосланган ҳолда аниқланади: ярадорнинг ташқи кўриниши, тери қопламининг оқлиги ва совуқлиги, тахикардия, А/Б нинг пастлиги жароҳат каналининг тузилиши ва жароҳат характери.
Жанг майдонидаги анаминестик маълумотлар катта аҳамиятга эга: ҳужумчини жароҳат олганидаги ҳолати (турган, эгилган, чопиб кетаётган, ётган, ўтирган), жароҳатда қон кетиш бўлганми ва б.

Download 156 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish