Расм. 1. Барабанли тегирмон
Тегирмонлар (футеровкалари ечилган ҳолда) барабаннинг ички диаметри Д ва уни узунлиги Л билан характерланади. Шарли ва стерженли цилиндрли тегирмонлар рудаларни янчиш учун бойитиш фабрикаларида кенг қўлланилади. Майда сочма рудаларни гравитацион ёки электромагнит бойитиш жараёнларида янчишдан олдин, майда майдалаш жараёнларида майдалагич сифатида стерженли тегирмонлардан фойдаланиш мумкин. Галькали тегирмонлар – майдаланадиган материалга темир аралашмаларини мутлақо қўшиш мумкин бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Узиянчар тегирмонлар – ХХ асрнинг 80–йилларида ишлаб чиқилган бўлиб амалда кенг қўлланилиб келинмокда. Шу билан биргаликда нафақат рудаларни бойитишга тайёрлашни арзонлаштириб қолмасдан балки, рудаларни қайта ишлаш технологияси кўрсаткичларинини яхшилаб келмокда.
Қуйидаги аппаратларнинг занжир схемасида биз янчиш ва классификациялаш жараёнини кузатишимиз мумкин.
Сувли мухитда ишлайдиган узиянчар тегирмонларни, шарли марказдан чиқарувчи ва панжара орқали чиқарувчи тегирмонларни параметрларини қуйидаги 1-жадвалдан кўриб чиқиш мумкин.
Жадвал-1.
Барабанларни ўлчами,(ДхЛ),м
|
Ишчи ҳажми, м3
|
Қуввати,
КВт
|
Массаси, т
|
Энергия ҳажми, кВт/ м3
|
Металл ҳажми, т/м3
|
70х23
|
80
|
1600
|
400
|
20
|
5
|
90х30
|
160
|
4000
|
665
|
25
|
4,2
|
90х3,5
|
190
|
4000
|
740
|
21
|
3,9
|
70х60
|
200
|
4000
|
700
|
20
|
3,5
|
10,5х5
|
400
|
8000
|
1600
|
20
|
4
|
1.6. Янчилган махсулотни таснифлаш жараёни
Механик таснифлагичлар ярим доира шаклидаги каритадан ва унинг ичига ўрнатилган шнек (спирал)дан иборат. Шнек айланиши йирик заррачаларни юқорига суриб бориб таснифлагичдан чиқариб юборишга хизмат қилади.
бўтана
Расм. 2. Механик таснифлагични ишлаш схемаси:
1-таглик; 2- қумлар; 3- майда заррачалар қатлами; 4- слив
Механик таснифлагичлар 16-180 киялик билан ўрнатилади. Тегирмондан чиқаётган бўтана таснифлагичнинг ўрта қисмига берилади. Спиралли таснифлагичда бўтанани баландлиги бўйича 4 та қатламга бўлиш мумкин:
1 қатлам – карита тагига чўкиб қолган зичлиги юқори бўлган заррачалар ва темир қириндилардан иборат бўлиб, зич жойлашган. Каритани механиқ емирилишдан сақлайди.
2 қатлам – чўкмага тушган йирик заррачалар қатлами бўлиб, спирал айланишидан узлуксиз юқорига караб ҳаракатда бўлади.
3 қатлам – муаллақ сузувчи қаттиқ заррачаларга бой, доимий ҳаракатдаги бўтана қатлами;
4 қатлам – таснифлагичнинг бўтанани чиқариш остонасига қараб юқорига ва горизонтал ҳаракатланувчи бўтана оқими қатлами.
Таснифлагични узунлиги бўйича учта минтақага (зонага) бўлиш мумкин:
И зона – бўтанани таснифлагичга бериш жойида бўлиб, бўтана шиддатли аралаштирилади, чуқурлиги унча катта эмас.
ИИ зона – сливни чиқариш остонасига яқин жойлашган.горизонтал ва вертикал харакатланувчи оқим бўлиб, майда заррачаларни таснифлагичдан чиқариб ташлайди.
ИИИ зона – Ваннани бўтана билан тўлдирилган қисм асосини ташкил қилади. Бу зонада таснифлаш жараёни ўтади. Бўтана нисбатан секин ҳаракатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |