Мавзу: Oltin tarkibli rudalarini gravitatsiya usulida boyitishning texnologik sxemasini tanlash va hisoblash. 11-18 ФҚБ гуруҳи талабаси: Bozorov m раҳбар: Муродов И. Н навоий – 2021 й. Навоий кон металлургия комбинати


Маъданни ташиб келиш, қабул қилиш ва оралиқ бункерларида хавфсизлик коидалари



Download 380,34 Kb.
bet16/23
Sana24.02.2022
Hajmi380,34 Kb.
#239129
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
badzarov kursavoy

3.1.1. Маъданни ташиб келиш, қабул қилиш ва оралиқ бункерларида хавфсизлик коидалари

Маъданни қабул қилиш корпуси (бўлинмаси) олдидан бункерлар майдонига таркиблар (автоўзиағдаргичлар, скиплар, осма йўлни ва ҳ.к.) нинг киришига рухсат берувчи ёки таъқиқловчи светофор ўрнатилган бўлиши лозим. Айрим ҳолларда бункер олдидан ўрнатилган ва шлагбаум билан биргаликда ишлайдиган сфетофорнинг рухсат берувчи сигнали бўйича юкларни тушириш амалга оширилиши мумкин.


Қабул қилувчи ва юк бўшатилувчи қурилма ва бункерларнинг иш майдончалари темир йўл составининг келаётгани тўғрисида хизмат кўрсатувчи ходимларни огоҳлантиришга мўлжалланган товушли ва ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Таркиб келиши ҳамда скип кўтаргичлари ва осма йўлларнинг ишга туширилишидан 1,5 - 2 минут олдин сигналлар берилади.
Қабул қилиш қурилмаларининг иш майдончаларида темир йўл релслари каллагининг баландлиги сатҳида ҳаракатдаги таркибга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ўтиш жойлари кўзда тутилган бўлиши лозим. Релслар оралиғида эса шу мақсадда релслар каллаги билан баббаравар баландликда тахта тўшамалар қилинган бўлиши лозим.
Темир йўл излари габаритлари ҳамма вақт сочилган маъданлардан ва бегона нарсалардан тозаланган бўлиши лозим.
Қабул қилиш қурилмаларига олиб борувчи йўлдаги бункерларнинг қабуллаш воронкасида таъмирлаш ишларини ўтказишда шлагбаумлар ёки бошқача усулда бу ҳақда транспорт ходимларини хабардор қилиш билан йўл ёпиқ бўлиши шарт. Поездлар таркиби қабул қилиш қурилмалари майдонидан чиқарилган бўлишлари керак. Қабул қилиш қурилмаси иккита ва ундан ортиқ бўлган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун уларнинг биттасида маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб махсус хавфсизлик чоралари ишлааб чиқилган ва корхона раҳбари ( раҳбар ўринбосари - бош муҳандис) томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
Бункернинг қабуллаш қисми ва таъминлаб турувчи ҳамда йириклатиб майдалагич майдонлари оралиғида алоқа таъминланган бўлиши лозим (телефон, балаанд овозли, ёруғлик билан ва ҳ.к.).
Қабуллаш қурилмаларининг юклаш тешиклари ён томонлардан ва бўшатишга қарама қарши томондан мустаҳкам суянчиқлар билан тўсилган бўлиши лозим. Бўшатиш икки томонлама бўлганда тўсиқлар ён томонлардан қилинади.
Бункерларнинг қабуллаш майдончалари ва маҳсулотларни юклаб жўнатиш майдони чанг кўтарилиши ҳолатида чанг босишнинг самралаи воситалаари билан таъминланган бўлишлари лозим (чанг тутиш воситалари).
Юк тушириш люкларининг очиқ ҳолатида қабуллаш бункерларини юклаш, бункерларни бўшатишда эса тушириш зонасида хизмат кўрсатиш ходимларининг бўлиши таъқиқланади.
Сводларни, бункерларда илиниб қолган маъданни бартараф этиш ва уни шуровка қилиш махсус мослама ва қурилмалар ёрдамида рухсат этилади (электровибраторлар, ҳаво қурилмалари, сув билан ювиш ва ҳ.к.). Бу мақсадда одамларни бункер ичига тушириш ман этилади.
Оралиқ бункерлар, агарда улар ўза ағдаргич аравачалар билан тўлдирилмайдиган бўлсалар, тўшамалар билан жиҳозланган бўлишлари лозим. Ўзи ағдаргич аравачаларни ёки реверсив конвейерларни қўллаган ҳолда юклаш тешиклари эни 200х200мм дан ортиқ бўлмаган тешикли панжаралар билан ёпилган ёки баландлиги 1 м дан кам бўлмаган тўсиқларга эга бўлишлари лозим. Конверйер транспортини қайта юклаш жойларидаги бункерларда ҳам худди шундай тўсиқлар ёки панжаралар ўрнатилган бўлишлари лозим.
Кўздан кечириш ёки таъмирлаш ўтказиш учун қабуллаш воронкалари (бункерларига) одамларнинг кириши билан боғлиқ ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида наряд-рухсатнома ва ишларнинг ташкил этиш лойиҳаси тузилади, шунингдек қуйидаги талабларнинг бажарилиши шарт:
а) ушбу участкадаги бункерлар, уларнинг конструкциялари, буункер усти майдончаларива темир йўллар материалдан тўлиқ тозаланган ва шамоллатилган бўлишлари лозим. Бундан ташқари бункер ҳаво муҳитининг аҳволи назоратда бўлиши шарт;
б) бункеларда ишлар олиб борилишининг хавфсизлиги бўйича корхона томонидан ишлаб чиқилган йўриқномалар бўйича ишчиларнинг мажбурий йўриқдан ўтказилиши ва техник назорат кишилари томонидан доимий кўзатувда бўлиши лозим;
в) оралиқ бункерлар қабуллаш ва ташиш қурилмаларининг иш майдонларида ва бункер затворлари механизмлари ёнида бункер ичида иш олиб борилаётганини кўрсатувчи огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган бўлиши лозим;
г) одамларни бункерга киритиш олдидан юклаш ва тушириш питателлари тўхтатилаган, ўчирилган ва уларга : “ Уланмасин! Одамлар ишламоқда!” деган плакатлар осилган бўлиши, шунингдек электр схемалар бўлакларга ажратилган ва биркали тизим талабларини ҳисобга олган ҳолда улардан олдинги ва кейинги технологик жиҳозларнинг юритмалари токсизлантирилган бўлиши лозим;
д) иш олиб борилаётган бункерлар ичига нарсаларнинг тушиб кетишига йўл қўймасликнинг иложи бўлмаганида бункерда ишлаётган одамларнинг шикастланмасликлари учун усти ишончли равишда ёпилган бўлиши лозим;
е) бункерда ишлаганда бригадаги кишилар 3 тадан кам бўлмаслиги ва улардан иккитаси бункер усти қисмида бўлишлари лозим;
ж) таъмирлашни бажараётган ишчилар сақловчи пояслар эга бўлишлари ва улар мустаҳкам таянчга маҳкамланган бўлиши лозим. Ишлар бажарилаётган вақтда трос ёки арқон бункер усти қисмидаги дублер томонидан ушлаб турилиши лозим. Сақлаш пояслари ва асраш арқонлари ишлатилиш вақтида ҳар 6 ойда камида бир марта 2250 кН статик юк остида 5 мин. давомида синаб кўрилиши ва охирги текшириш ҳақидаги тамғага эга бўлишлари зарур.
з) сақлаш поясининг троси ёки арқонини темир йўл изларига, челнок конвейерларининг ва тушириш аравачаларининг рамаларига, шунингдек бошқа жиҳозга маҳкамлаш ман қилинади;
и) бункерларда ишлаётган одамларга хавф туғилганда уларни зудлик билан ишлаш зонасидан олиб чиқиш лозим бўлади;
к) бункер ишида ишлаганда ёритиш учун 12В дан юқори кучланишга эга бўлмаган кўчма лампалардан фойдаланмоқ лозим
64. Қабуллаш, оралиқ ва аккумуляциялаш бункерларида портлатиш ишларини бажаришга фақатгина амалдаги қонунларда белгиланган тартибга мувофиқ рухсат этилади.



Download 380,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish