3.1.3. Янчиш ва таснифлашда хавфсизлик коидалари
Тегирмон ва таснифлагичларнинг маҳаллий бошқаришга эга бўлган ишга тушириш қурилмалари шундай жойлашган бўлишлари лозимки, тегирмон ва таснифлагични қўшадиган одам уларни ишини кузатиш имконига эга бўлмоғи лозим.
Тегирмон ичида ишлашга ушбу Қоидаларнинг 424-банди талабларини бажаргандан кейин техник назорат ходими ёки наряд-рухсатнома бўйича бригадир кўзатувида рухсат этилади.
Тегирмоннинг люки пастки ҳолатда қопқоқ болтларини ечиш ёки уларни бўшатиш, шунингдек улиткасимон питателнинг кожухи болтларини тортиш тегирмон ишлааб турганда ман қилинади.
Шарлар контейнерларга юкланаётган вақтда юклаш жойи тўсилган ва “Хавфли” деган плакат осиб қўйилган бўлиши лозим. Контейнерни кўтариш пайтида одамлар ундан хавфсиз масофада туришлари керак. Шарлар контейнерга унинг бортидан 100мм пастроқ қилиб юкланади.
Стерженларни юклаш бўйича шарсимон питателлар ва механизмлардан фойдаланилган ҳолда уларни хавфсиз ишлаши тартибини белгилайдиган махсус йўриқномалар ишлаб чиқилиши лозим.
Таснифлагичларга хизмат кўрсатилишиучун иш майдончалари таснифлагич ваннаси борти баландлигидан камида 600мм пастроқ қилиб жойлаштирилиши лозим. Таснифлагичлар ваннасига қарама-қарши томондаги иш майдончаларини баландлиги 1000мм бўлган металл суянчиқлар билан жиҳозланади.
Таснифлагичларда спирал ёки рейкаларни айлантириш ва кўтариш механизмларга хавфсиз хизмат кўрсатилиши учун суянчиқли кўприкчалар (майдончалар), шунингдек ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ юритма элементларининг тўсиқлари бўлиши лозим.
3.1.4 Ёнғин хавфсизлиги
Гравитация бўлими ёнғинга хавфи бўйича “В” категория ва ИИ даражага киради – тутиб турувчи деворлар, зина панжаралари ва колонналарининг минимал руҳсат этиладиган оловбардошлилиги 2 соат, шунингдек, максимал руҳсат этилган чегарадаги оловнинг тарқалишига йўл қўймаслик. Одамларнинг зичлиги 3-5одам/м2 бўлганида энг катта оралиқ масофа 100 метр, гравитация бўлими шу нормаларга тўғри келади.
Норма бўйича, дастлабки ўт ўчириш воситаларига 11 қўл ўт ўчиргичлари киради: ОУ-2, ОУ-5, ОУ-8 ва шунингдек, 45 кўпикли ўт ўчиргичлар ва 22 сиғими 0,2 м3 дан бўлган сувли баклар ва 11 дона челак. Хўжалик ичимлик сув қувурлари билан бирикиб кетадиган ёнғинга қарши сув таъминоти олдиндан тайёрланган бўлади.
Фабрикадаги ёнғин профилактикасининг асосий вазифаси ёнғин хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирлар мажмуини ўтказишдан иборатдир. Кундалик ёнғин профилактика ишларини ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар бўлган шахслар, техник ёнғин комиссияси аъзолари амалга оширишади.
Ёнғинга қарши тартибни сақлаш, ёнғинга қарши дастгоғлар ва инвентардан тўғри фойдаланиш учун ўша жойга бириктирилган одам жавобгар бўлади. Ходимни ишга расмийлаштириш даврида ходимлар ёнғин хавфсизлиги меъёрлари тўғрисидаги дастлабки ёнғинга қарши йўриқномани ўтишади. Ёнғинни назорат қилиш давлат ёнғин назорати орқали амалга оширилади.
Фабрикада хизмат кўрсатувчи ёнғин топшириғи ва корхона коммутуторини боғловчи телефон хизмати бўлади.
Корхона майдонларида ёнғинга қарши қувур тармоқлари лойиҳалаштирилган бўлади. Ёнғин гидрантлари йўл бўйлаб бир биридан 150 метр масофада, бино деворига 5м дан яқин бўлмаган жойларда ва чоррахаларга яқин жойларда ўтиш томонодан 2м дан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилади.
Ишлаб чиқариш хизматидаги йўллар ўт ўчириш хизмати автомобиллари учун яроқли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |