Иқтисодий функция. Маълум бир оила аъзолари томонидан бошқалари учун моддий маблағлар топилиши, вояга етмаганлар ва қарияларни моддий таъминлаш, пул маблакларини тўплаш иқтисодий функциянинг асосини ташкил қилади. Замонавий бозор муносабатлари мулк тўплаш, мулкка эга бўлиш, мерос масалаларида оиланинг иқгасодий вазифаси фаоллашувини талаб қилади.
Ижпшоийлашув функцияси. Оила бола шаклланишига таъсир қилувчи биринчи ва асосий ижтимоий гуруҳ ҳисобланади. Оилада ота-она ва болаларнинг табиий-биологик ҳамда ижтимоий алоқалари узвий боғлакиб келади. Оила микромуҳит сифатида боланинг руҳий, жисмоний ва ижтимоий ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Оиланинг вазифаси болани аста-секинлик билан жамиятга тайёрлашдир. Оилада инсонга таълим ва тарбия берилади, унинг ақлий, ижодий қобилиятларининг ривожи содир бўлади. Айнан оилада бола меҳнат қилишга ва мустақилликка ўрганади.
Хўжалик-маиший функция. Оила жамиятнингасосий ва доимий хўжалик негкзидир. Унда оила аъзоларининг жисмоний ҳолати бир маромда ушлаб турилади, касаллар ва қарияларга ғамхўрлик қилинади. Илм-техника тараққиёти жадал ривожланаётган бизнинг асримизда оиланинг кундалик юмушлари (овқат пишириш, уй тозалаш, кир ювиш, кийим тикиш ва бошқ.) маиший хизмат кўрсатиш корхоналари зиммасига юклатилмоқда.
Тарбиявий функция. Ьиз бу функцияни алоҳида ажратиб кўрсатамиз. чунки у боланинг илк ижтимоийлашуви жараёнида муҳим роль ўйнайди. Бола шаклланишига атмосфера ва иқлимнинг ҳам таъсири бор. Тарбиянинг энг муҳим воситаларидан бири шахсий намунадир. Юқорида, "Тарбия ижтимоий институт сифатида" деб номланган қисмда, тарбиянинг жамият ва давлат тараққиётидаги ўрни тўғрисида тўлиқ тўхтаб ўтган эдик,
Психотерапевтик функция. Бу функикя оилада барча оила аъзолари ўзини қулай сезиши лозимлигида намоён бўлади, Психологлар, социологлар, педагогларнкнгкузатишларига кўра, инсон кучлари оила шароитида жадал тикланар экан.
Ўзбекистонда кўп болали оилаларнинг минтақавий хусусиятлари.
Ўзбекистонда юқори турилмш даражаси қуйидаги млнтақавий омиллар билан изоҳланади:
— инсон организмига географик ва иклим шароитларининг
таъсири, аёлларда ҳомила даврининг узунлиги;
эрта никохдан ўтиш анъанаси;
- ижтимоий омиллар;
аёлнинг жамият ва оиладаги ўрни.
Ҳозирги кунгача, оилавий тарбия амалиётида кўгтболалиликнинг ижобий ва салбий хусусиятлари борасида баҳсдар олиб борилмоқда. Сабаби, муаммонинг аҳамиятли эканлигига қарамай, бу масала ҳали етарли даражада ўрганилмаган.
Кўп болали оила катталар ва болалардан иборат ўзига хос жамоадир. Унда шахснинг ижтимоийлашуви учун қулай шароитлар яратмади. Бундай оилада тарбия жараёнини ташкил этиш муаммоси билан шуғуллаяувчи олимлар ҳам турли қарашларга эгадар. Уларнияг баъзилари кўп болали оилада бола жамоа муносабатлари орқали тажриба тўплайди, дейишади, чунки кўп болали оила тарбия учун қулай шароитлар яратади ва ота-оналарнинг болалари ҳақида қайғуришлари тенг тақсимланган бўлади. Бошқа тадқиқотчилар эса, аксинча, кўп болалк оилада бола ҳар томонлама етарли ривожланмайди, деб ҳртсоблашади.
Агар оилавий тарбия бола индивидуаллигини аниқяаш ва унинг қобилиятларини риеожлантириш керак, деган қоидадан келиб чиқсак, бунинг учун оила ниҳоятда ривожланган бўлишм кераклигига амин бўламиз.
Кўп болали оилада индивидуал ёндашув бўладими? Бу ерда тарбия жараенининг кўп тамонламалилиги ва стандартлашуви рўй бермайдими?
Индивидуал ёндашув учун, аввало, психологик ва ледагогик билимлар, шуяингдек, тарбия жараёнида болаларни кузатиш учун махсус вақт ва психологик таҳлил ўтказиш керак.
Баъзи тарбиявий омиллар ўзбек оиласида, хусусан, кўп болали ўзбек оиласида уй хўжалигинм юритиш билан боғлиқ. Кўпчилик ўзбек оилаларида уй ишларини қиз болалар бажаришади, ўғил болалар эса бу вазифалардан деярли озод қилинганлар. Бу ҳолат кейинчалик ўғил бола характерида оиладаги муомаласига халақит берувчи одатларни юзага келтириши-мумкин.
Баъзан болалар уй юмушларига ҳадцан ортақ вақг ажратишади. Бу ҳам уларнинг таълим олишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи ўзбек оилаларида ота-оналар болаларининг ўқишига бефарқ бўлишади, уларга уйга берилган топширикларни бажаришда амалий ёрдам беришмайди. Ўзбек оилаларида бола уй вазифаларини кечқурун барча оила аъзолари тўпланишганда қилиш одат бўлган. Бу вазиятда кўпгина чалғитувчи омиллар ҳам пайдо бўлади: телевизор кўриш, оила аъзоларининг ўзаро суҳбатлашиши, уй юмушларини бажариш ва ҳ.к. Кўпгина оилаларда болаларнинг ўқиши учун шароитлар мавжуд, бироқ улар ҳар докм ҳам яхши жиҳозланган бўлавермайди. Бу борада аксарият ота-оналар педагогик маслаҳатларга эҳтиёж сезадилар. Шундай ҳолларда ота-оналарни болаларга ёрдам беришнинг аниқ усуллари билан таништириш лозим.
Ўзбек оилаларидаги йигит-қиздарнинг ижтимоий мослашувига халақит берувчи омилларга қизларни кўпинча фақат оилавий ҳаёт учун, йигитларни эса меҳнат, касб учун тайёрлашни киритишимиз мумкмн. Аёл кишидан малакавий ва касбий фаолликни, эркак кишидан эса ўз хизмат ва оилавий мажбуриятларни бажаришни талаб қилувчи, ҳозирги кунда бу анъаналарнинг сақланиб қолиши замонавий ижтимоий талабларга зид келувчи ҳодмсадир. Бу ҳодиса ижгимоий тарбия ва оилавий гарбия ўртасида келишмовчиликлар борлигидан далолат беради. Бундай салбий омилларнинг таъсирини бартараф этиш оилани шахс ижтимоийлашувининг асосий омили сифатида мукаммаллаштиришни талаб қилади. Бу масаланинг мухимлиги ''Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да илгари сурилган бўлиб, таълим-тарбия жараёни талаблари болалар тарбиясига нафақат мактабга. балки оилага ҳам ўз талабларини қўйганлиги билан катта ахамиятга эга бўлмоқда.
Шу билан бирга, бир қатор ўзбек педагог-олимлари айнан кўп болали оилаларда болалар тарбияси учун қулай шароитлар мавжуд, деб ҳисоблашади. Аввало, кўп болали оила педагогик муносабатга киришиш учун қулай бўлган ёш хусусиятларига эга, Бир нечта бола мавжуд бўлганша ота-оналарнинг ғамхўрлиги ҳам улар орасида тенг тақсимланади. Катта оилада бола ёшлигиданоқ жамоавий муносабатларга киришади. Катта ва кичик болалар ўртасида турли ўзаро муносабатлар шаклланади. Кўпгина ота-оналар кўп болали оилаларда болаларни тарбиялаш осон, чунки бунда катта фарзандлар ёрдам беришади, дейишади. Кўп болали оилалардаги тарбиянинг энг мухим омиллари: муомала муҳити, биргаликдаги меҳнат, жамоавий ташаббус, ота-оналарнингталабчанлиги, болалар ёшини инобатга олиш қисобланади. Бундай оилалар фарзандлари ахлоқий хислатларининг шаклланганлиги меҳнатсеварлиги, мехрибошшги, тўғрисўзлиги, мустақиллиги. ишбилармонлиги бмлан ажралиб туришади. Катга оилада мустаҳкам ва табиий болалар жамоаси шаклланиб, унда бу жамоа аъзолари биргаликда гамхўрлик кўрсатишади, оиланинг бошқа аъзолари олдида масъулиятли эканликларини ҳис этишади.
Шундай қилиб, ўзбек оиласининг кўп болалшшк омили болатарбиясига, умуман олтанда, ижобийтаъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |