Ўқиш ва ёзув камчиликларига эга бўлган болаларнинг шахс ва шахслараро муносабат хусусиятлари.
Кўпчилик тадқиқот ишлари ўқиш ва ёзув камчиликларини хулқ атвор меъёрлари билан боғлиқлигини алоҳида қайд этади. Бу боғлиқлик бола мактабга боргандан сўнг, яъни ўзи бажара олмайдиган вазифаларга дуч келгандан сўнг кўзга ташланади.
Кўпчилик педагоглар бу боланинг иш қобилиятининг сустлиги, диққатининг тарқоқлиги, дарсда ўтира олмаслигидан шикоят қиладилар. Ўқиш ва ёзув нуқсонларига эга бўлган болалар камчиликларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1) Инволюсия (ўқишга қизиқишнинг йўклиги, қўрқув, сустлик, ўз-ўзи билан бўлиш, асабийлик, тарбиясизлик, овқатланиш бузилиши, сийдик ушлай олмаслик);
2) Фаол компенция (қайсарлик, гапга кирмаслик, агрессивлик).
Бир неча фарзандли ота-оналар бундай фарзандларини бошқалари билан солиштириб, уларга нисбатан қўпол муносабатларда бўладилар, бу эса болаларнинг характерига салбий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, кўп ота-оналар фарзандларининг бундай камчиликларида педагогларни айблайдилар. Педагог эса бундай камчиликларни ота-оналарнинг болалар ўқишларига нисбатан бефарқлиги деб карайдилар. Бола секин аста мактаб талабларини бажармайди, дарсларни қолдиради ва унда салбий хулқ-атвор шаклланади. Агар болалар мактабни ташлаб кетсалар, улар ўз хохишлари билан ҳеч қачон китоб мутоола қилмайдилар ва бу ўз навбатида салбий оқибатлар келтириб чиқаради. Агар ўкувчи китоб кам ўқиса, унда унинг кейинчалик ривожланиши, луғатини бойиши ва мустақил таълим олиш имкомиятлари чекланади.
Бу болаларнинг ички нутқи суст ривожланади, бу эса тафаккурнинг заифлашувига олиб келади.
Дизартрияда шахс хусусиятлари
Нуқсонли болалар ўз нуқсонини қай даражада эканлигини англаш ва унинг оқибатларини кўра билиш даражасига кўра изтироб чекадилар.
Интеллекти ва моторикаси қўпол бузилган болалар кўпроқ ўз нуқсонларидан изтироб чекадилар.
Болани ўз кучига ишончсизлик туйғуси ва хулқидаги ўзгаришлар кўпроқ даражада боланинг нуқсонига нисбатан ота-оналар ва яқин кариндошларининг
мунособатларига боғлиқ. Ота-оналар боланинг ўрнига барча ишларни бажаришга ҳаракат қиладилар ва бунинг оқибатида болада тобелик боқимандалик хислари уйғонади ва у ўзгалар ёрдамисиз бирор бир фаолиятни бажара олмайдилар. Бола ўз фаолиятига эхтиёж сезмайди.
Айрим ҳолларда ота-оналарда, атрофдаги одамларда болаларга нисбатан негатив муносабатлар шакилланади.
Болалар серебрал фалажида нутқ нуқсонларининг даражаларига кўра соғлом тенгдошлари билан мулоқотга киришишлари мумкин. Бундай болаларни соғлом ака — укалари билан мулоқоти уларга ижобий таъсир этади.
нуқсонли болалар камситиш, масхара қилишларга жуда таъсирчан бўладилар ва буларнинг барчаси уларнинг хулқларида салбий акс этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |