Психологик коррекциянинг моделлари
Нутқида камчилиги бўлган га коррекцион таъсир этишдан аввал аниқ коррекцион таъсир этиш моделини тузиш лозим. Улар қуйидагилар: умумий, типик(одатий), индивидуал.
Коррекциянинг умумий модели - бу қар бир шахс тараққиёти бир бутун олинган шартлар тармоқидир, дейди. У инсоннинг теварак-атроф, уни ўраб турувчи дунё қақидаги фаразларини чуқурроқ, қаққоний, кенгроқ бўлишига, инсонлар қақида, улар орасидаги муносабат, жамиятдаги ўзгаришлар, уларнинг фаолиятларини анализ қила олиш, кузата олишига шароит яратади. Коррекциянинг бу моделида нутқида камчилиги бўлган нинг соғлиқи, машқулотнинг вақти аниқ белгилаб олинади.
Коррекциянинг типик (одатий) модели - амалий қаракатларни уюштиришнинг турли негизларига асосланади; қаракатларнинг турли компонентларини ўзлаштиришга ва турли қаракатларни тадрижий равишда шакллантиришга қаратилган.
Коррекциянинг индивидуал формаси ўз ичига нутқида камчилиги бўлган нинг ўзига хос бўлган индивидуал томонларини ҳисобга олади - унинг қизиқишлари, психик тараққиёти, ўргана олиш қобилиятлари каби.
Нутқида камчилиги бўлган болаларбилан коррекцион ишларни олиб боришда стандартлаштирилган ва эркин коррекцион дастурлардан фойдаланиш мумкин:
Стандартлаштирилган дастурда коррекциянинг қар бир босқичида материаллар, қатнашчиларга қўйиладиган талаблар аниқ белгиланган бўлади.. Коррекцион ишни бошлашдан аввал дефектолог материал берилишида нутқида камчилиги бўлган нинг кучи ва идрокини ҳисобга олган бўлиши керак.
Эркин дастур - бунда дефектолог дастурни ўзи тузади.
Мақсад ва вазифаларининг босқичларини, бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишини ўзи белгилайди. Марказлаштирилган таъсир комплекс психокоррекцион блоклардан иборат. Ҳар бир блок аниқ метод ва усуллардан ташкил топган.
Булар:
Диагностик блок. Мақсади: шахс ривожланишининг дифференциал диагностикаси, ҳавфли факторларни аниқлаш, психокоррекцион дастурларнинг умумий шакли.
Белгиловчи блок. Мақсад: ўзига бўлган ишончни, мулоқотга киришишга иштиёқни уйқотиш, қўрқувни камайтириш ва ўз қаётига ўзгаришлар киритишга хоқиш уйқотиш.
Коррекцион блок. Мақсад: Нутқида камчилиги бўлган болалартараққиётини оптималлаштириш ва гармонизасиялаш, салбий тараққиёт фазасидан ижобийсига ўтиш, ўзи ва дунё билан қамоқанг фаолият ўрната олишга ўрганиш.
Коррекцион таъсирнинг эффективлилигини баҳоловчи блок. Мақсад: реакцияларнинг динамикаси ва психологик мазмунига баҳо бера олиш ўз-ўзига берган баҳони барқарорлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |