Системали нутқ бузулишларида шахс хусусиятлари
Алалия – ҳомиладорлик ёки бола нутқининг илк ривожланиш даврида бош мия пўстлоғидаги нутқ зоналарининг органик жароҳатланиши натижасида нутқнинг ривожланмай колиши.
Сенсор алалияли болалар билан мулоқотга киришиш қийин бўлади. Ҳулқ атвори ўзига хос хусусиятга эга (қўзғалувчан, характерлари импулсив, ўз нутқига танқидий қарамайдилар, билиш даражаси паст бўлади). Хикояни узоқ
вақт тинглай олмайдилар, мазмунини тушунмаганликлари учун қизиқиш йўқолади ва тингламай қўядилар. Бундай болаларда тушунишнинг йўқлиги натижасида ўзларининг нутқлари ҳам бузилади. Узоқ хавотирланиш, бақириш,
сакраш, ўйнаш, тақиллатиш ҳоллари кузатилади. Айрим вақтларда бундай болалар мулойим, уятчан, ўз камчиликларини маълум даражада англайдилар.
Болалар мулоқот учун имо-ишоралар, жестлар, мимикалардан фойдаланадилар.
Бундай болалар мусиқа тинглашни ёқтирадилар, тинчлик болаларни тинчлантиради, баланд охангда гапиришлар, бақириқлар болага салбий таъсир қилади.
Сенсор алалия болаларнинг айримлари махсус оғир нутқ камчиликларига эга болалар учун мўлжалланган мактабларда ёки ёрдамчи мактабларда логопед билан мунтазам шуғулланган ҳолда таълим оладилар.
Афазия – марказий, органик турга оид оғир нутқ бузилишлари қаторига киради. Бу кўпроқ катта ёшдаги кишилардаги бош мия қон айланишининг бузилиши оқибатида пайдо бўлади.
Афазия (грекча а-инкор этиш, прасис-нутқ) бош миянинг
жарахотланиши натижасида рўй берадиган нутқнинг тўла ёки қисман йўқолиши.
Афазиянинг келиб чиқиш сабаблари яна бош мия травмалари, шишлар, бош мия инфекцион касалликлари бўлиши мумкин. Бу касаллик ўсмирларда, ёш кишиларда ҳам кузатилиши мумкин.
Болаларда бу касаллик камдан-кам учрайди. У ҳам бўлса, бош мия травмалари, шишлар ёки инфекцион касалликлар асоратида пайдо бўлади.
А.А.Лурия кўрсатишича бундай беморларда психик фаолият ва билиш жараёнлари бузилган бўлада. Ўзгалар нутқини тушуниш, оғзаки ва ёзма нутқ камчиликлари, ҳисоб малакалари бузилиши кузатилади. Инсулт ёки травмадан сўнг бошланғич даврда беморларнинг нутқи умуман тушунарсиз бўлади.
Чунки уларнинг нутқи айрим товушлар, бўғинлар, сўз бирикмаларидан иборат бўлади. Бу камчиликлар асосан икки йўналиш, тиббий ёки логопедик йўналишлар асосида бартараф этилади. Лекин шу билан бирга бу даврда
психологнинг фаолияти муҳим рол ўйнайди. Чунки бу бемор ўз нутқидан уялади, тушкунликка тушади, диққат, хотира, мантиқий тафаккур, идрок, хиссий ирода соҳаларида камчиликлар кузатилади. Психолог бундай беморлар билан кўпроқ суҳбатлар ўтказиши, тренинглар, рағбатлантириш ишлари олиб бориши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |