Мавзу: мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаёт. Миллий урф-одатлар, Қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши


Милий ғоя ва мафкуравий ҳаётдаги ўзгаришлар



Download 25,53 Kb.
bet3/4
Sana11.07.2022
Hajmi25,53 Kb.
#774288
1   2   3   4
Bog'liq
12лекцияДокумент Microsoft Office Word (2)

2. Милий ғоя ва мафкуравий ҳаётдаги ўзгаришлар. Жамият тараққиётида рўй бераётган ўзгаришларни тушуниш, ҳур фикрликка интилиш кишиларни истиқлол йўлидан олиб борувчи ғоявий қарашлар ҳозирги куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Жамиятимизда сиёсий мустақилликка эришиб иқтисодий, маданий-маърифий ишлар амалга оширилаётган бир вақтда миллий истиқлол ғояси ва мафкураси сув билан хаводек зарурдир. Бусиз, яъни фикрлаш, эътиқод ўзгармасдан бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий барқарорликка эришиш мураккаб вазифадир.
Ягона мақсад, ягона ғоя бўлмаса жамият инқирозга учрайди, ҳалок бўлади. Буни биз яқин ва олис ўтмишдаги тарихимиздан биламиз. Миллий истиқлол ғояси келажак мақсадни ифодалайдиган халқимизнинг минг йиллик тарихини буюк келажак билан боғлайдиган, ана шу юксак мақсад йўлида 120 дан ортиқ миллатлар ва эллатларни, барча кишиларимизни бирлаштирувчи байроқ вазифасини бажаради.
Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистон республикасининг кўп миллатли омилини сақлаб қолиши ва уни ривожлантиришдек буюк мақсадни ўзининг адолатли, инсонпарвар ҳуқуқий жамият қуриш йўлидаги устивор йўналиш деб қарайди. “Ўзбекистон ватаним маним” ғояси барча Ўзбекистонликларнинг дилидан ўрин олган. Бу фикрларнинг тасдиғини “Ижтимоий фикр” маркази томонидан 1999 йилни июн ойида ўтказилган социологик тадқиқотларнинг натижасида кўриш мумкин. Қорақолпоғистон Республикаси, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 1350 респондентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотда ўзбеклардан ташқари тожик, қозоқ, татар, қирғиз, рус, украин, белорус миллатлари вакиллари Ўзбекистонда миллатлараро ва фуқаролик барқарорликнинг сабаблари нимада деган саволга якдиллик билан қуйидагича жавоб бердилар: 59,5%-Республика Президенти И.Каримовнинг оқилона сиёсати, 31,3%-давлатнинг оддий халқ тўғрисидаги ғамхўрлиги, 22%-ўзбек халқининг бағрикенглиги, 15,3%-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда барқарорлик.
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуриш йўлида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ишларимиздаги барқарорлик мафкуравий таҳдидларни олдини олишни муҳим вазифа қилиб қўяди. Шу мақсадда халқимизнинг анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини кишилар онгига сингдириш лозимдир.
Миллий мустақиллик ғоясининг энг муҳим вазифаларидан бири мустақиллигимиз таянчи ва келажаги ёш авлодни миллий ғурур, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Мустақиллик ғояларига эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. 1999 йил 16 феврал ”қонли сешанба” кунги воқеалар миллий мустақиллик ғоясини, мафкурасини ёшларимиз дилига етказиш зарурлигини, бунинг учун ғоявий, мафкуравий ишларимизни кучайтириш лозимлигини кўрсатди.
Миллий истиқлол ғоясини, унинг тушунча ва тамойилларини халқимиз, биринчи навбатда ёшларимиз ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишнинг усул-услубларини шакллантириш йўлида дастлабки қадамлар қўйилмоқда. ”Маънавият ва маърифат” маркази қошидаги тарғибот-ташвиқот марказининг тузилгани, жамоатчи маърузачилар ишининг йўлга қўйилаётгани, улар учун ”Воизга ёрдам” рукнида рисолалар чоп этилаётгани шулар жумласидандир. “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” махсус фан сифатида таълим тизимининг барча босқичларига киритилди.

Download 25,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish