Мавзу: мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаёт. Миллий урф-одатлар, Қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши


Ўзбекистонда миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши



Download 25,53 Kb.
bet2/4
Sana11.07.2022
Hajmi25,53 Kb.
#774288
1   2   3   4
Bog'liq
12лекцияДокумент Microsoft Office Word (2)

1.Ўзбекистонда миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки давриданоқ ўзбек халқининг тарихий қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини қайта тиклаш ва асраб-авайлашга катта эътибор қаратила бошланди. Бу борада диний қадриятларни қайта тиклаш, динга эътиқод қилиш эркинлигини таъминлаш, юртимизда етишиб чиққан Ислом дини алломалари меросини ўрганиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Бу ўринда буюк ватандошларимиздан бири, фикҳ илмининг билимдони, номи шарқ ва ғарбда машҳур бўлган Абул Хасан ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ал Фарғоний ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур ал Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги бутун мамлакатимизда кенг нишонлаб ўтилди. Юртимиз ҳали иттифоқ таркибида бўлган, Кремлнинг ҳукмронлиги ҳали кучини йўқотмаган бир пайтда - 1990 йил июнь ойида Республика Президенти Ислом Каримов “Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига Ҳаж қилиши тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Ўзбекистон ҳукуматининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан 1991 йилда Ҳаж қилиш бахтига 350 киши сазовар бўлган бўлса, 2001 йили хожиларнинг сони 3801 кишига етди. Жами мустақиллик йиллари Ҳаж ибодатини адо этишга мувоффақ бўлганларнинг сони 31.057 кишини ташкил қилди.
1992 йил Президент фармони билан Рамазон ва Қурбон ҳайит кунлари умумхалқ байрами деб эълон қилинди. Халқимиз асрлар давомида нишонлаб келган байрамларидан бири “Наврўз” умумхалқ байрами сифатида қайта тикланди ва ҳар йили мамлакатимизда кенг нишонланмоқда.
“Мовароуннаҳр” диний бошқармаси фаолияти Республикамиз ҳаётида ўз ўрнини эгаллади. Диний бошқарма қошида Ислом Университети ва вилоятларда мадрасалар ташкил этилди. «Ислом нури» газетаси чоп этила бошлади. Мустақиллик арафасида Ўзбекистон бўйича 87 масжид бўлса, 1998 йилда уларнинг сони 3000 га, бугунги кунда эса 7000 дан ортиб кетди. Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва анъаналарни асрашга хизмат қилиши билан жамият ҳаётида муҳим ўрин тутиб келган. Ўзбек юрти азалдан қадимий динлар ривож топган макондир. Ҳозирги кунда кўп миллатли Ўзбекистон Республикасида ислом дини билан бир қаторда ўн олтита диний конфессиялар ёнма-ён яшаб келмоқда.
1995 йили рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси ташкил этилганлигининг 125 йиллиги юбилейи, Ўзбекистон евангель-люттеран жамоаси ташкил этилганининг 100 йиллигига бағишланган “Бир осмон остида” шиори билан мусулмон ва христиан динлари вакиллари ўртасида ўтказилган мулоқат катта аҳамият касб этди. Тошкентда 2000 йилнинг сентябрида ЮНЕСКО раҳнамолигида “Жаҳон динлари тинчлик маданияти йўлида” мавзуида динлараро мулоқот халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Франция, Россия, Эрон, Исроил, Ҳиндистон, Хитой, Ватикан каби ўттизга яқин мамлакат, шунингдек, халқаро диний муассасалар вакиллари қатнашдилар. Анжуманни ўтказиш учун айнан Ўзбекистон танлангани бежиз эмас. Зеро, бу ўлкадан дунёга донғи кетган буюк алломалар Ислом оламида катта ҳурматга эга бўлган буюк зотлар етишиб чиққан. Ҳозирги кунда мустақил Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги мустаҳкам қарор топган ва барча диний конфессиялар биргаликда мустаҳкам тинчликни сақлаш, диний экстремизм ва халқаро террорчиликка қарши дадил кураш олиб бормоқда. АҚШ собиқ давлат секретари Мадлен Олбрайт 2000 йил апрелида Тошкент Синагогида ибодат қилгандан кейин: Ўзбекистонда яна такрор айтаман, Ўзбекистонда барча динларга бир хил эътибор бераётгани виждон эркинлиги тўла таъминланганлиги мени жуда қувонтирди. Бу жиҳатдан Ўзбекистонни бутун дунёга ибрат қилиб кўрсатса арзийди, деган эди.

Download 25,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish