Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларининг ижтимоий
иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари(2000 йил)
№
|
Шаҳар
ва
туманлар
|
Аҳоли сони, минг киши
|
Саноат маҳсулоти,
фоизда
|
қишлоқ хўжалиги ялпи
маҳсулоти,%
|
Халқ
истеъмол моллари
ишлаб
чиқариш, %
|
1.
|
Гулистон шаҳри
|
73,7
|
28,9
|
2,8
|
37,4
|
2.
|
Янгиер шаҳри
|
55,2
|
4,4
|
0,6
|
6,9
|
3.
|
Ширин шаҳри
|
15,0
|
1,7
|
0,4
|
0,5
|
4.
|
Туманлар:Оқолтин
|
51,3
|
4,9
|
15,9
|
0,6
|
5.
|
Боёвут
|
80,5
|
10,9
|
17,2
|
1,5
|
6.
|
Гулистон
|
50,9
|
0,3
|
8,1
|
0,5
|
7.
|
Мирзаобод
|
42,2
|
0,1
|
5,3
|
0,2
|
8.
|
Меҳнатобод
|
23,4
|
0,1
|
4,2
|
0,1
|
9.
|
Сирдарё
|
103,0
|
21,4
|
14,5
|
32,5
|
10.
|
Сайхунобод
|
60,0
|
20,1
|
13,6
|
19,2
|
11.
|
Ш.Рашидов
|
50,4
|
6,9
|
9,6
|
0,2
|
12.
|
Ховос
|
44,1
|
0,3
|
7,8
|
0,4
|
13.
|
Вилоят бўйича
|
649,6
|
100
|
100
|
100
|
Жадвал ЎзР Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.
Саноат тармоқларининг ҳудудий таркибини таҳлил қилганда вилоят маркази Гулистон шаҳрини алоҳида кўрсатиб ўтиш жоиз. Бу шаҳар зиммасига Сирдарё вилояти саноат маҳсулотининг 23,2 фоизи (2000 йил) тўғри келади. Гулистонда енгил ва озиқовқат саноати тармоқлари яхши ривожланган.
қишлоқ туманларидан Сирдарё, Сайхунобод, Ш.Рашидов ва Оқолтин туманларининг ҳиссаси анча юқори. Жумладан, вилоят саноат маҳсулотининг 17,2 фоизини Сирдарё ва, 16,2 фоизини Сайхунобод туманлари беради. Айни вақтда Меҳнатобод, Гулистон, Мирзаобод туманларида саноат ривожланиши паст даражада.
Енгил саноат асосан вилоят пахта хом ашёсига таянган ҳолда ривожланиб келмоқда. Деҳқонобод, Боёвут, Мирзаобод, Фарғона ва Гулистон пахта тозалаш заводлари шулар жумласига киради. Мазкур заводлар вилоятдаги етиштирилган пахтани тўла қайта ишлаш қувватига эгадир.
Озиқовқат саноатининг корхоналари деярли барча шаҳар ва туманларда мавжуд бўлиб, бунга Сирдарё, Гулистон сут заводлари, ёғпишлоқ заводи, ёғэкстракция, қандолат фабрикаси ва бошқаларни киритиш мумкин.
Юқоридаги тармоқлардан ташқари машинасозлик ва метални қайта ишлаш тармоғи ҳам шаклланмоқда. Асосан Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводининг Сирдарё филиали, Гулистон таъмирлаштехника заводлари, рефрижераторвагонларни таъмирлаш заводлари шулар жумласидандир. Мазкур тармоқнинг вилоят саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ҳажми 2,2 фоизга баробар.
қурилиш материаллари саноатига жами саноат маҳсулотининг 1,2 фоизи яқини тўғри келади. У асосан Янгиер шаҳри ва Сирдарё туманларида ривожланган.
Янгиер қурилиш материаллари ва конструкциялари комбинати таркибида темирбетон маҳсулотлари, темир бетон қувурлари заводлари ва цехлари мавжуд. Сирдарёда ҳам темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, бу ерда уйсозлик комбинати барпо этилган.
Сирдарё вилоятида қазилма бойликлар, етарлича ишчи кучи бўлмаганлиги боис оғир саноат тармоқлари суст ривожланган, аммо келажакда тўқимачилик, машинасозлик, фармацевтика ва қурилиш саноатини ривожлантириш учун қулай имкониятлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |