Иқтисодиётнинг ҳудудий таркиби. Жиззах вилоятида хўжалик тармоқлари нотекис жойлашган. Вилоят маркази Жиззах шаҳрида жами саноат корхоналарининг 25 фоизга яқини тўпланган.
Асосий қўшма корхоналар мужассамлашган, транспорт инфраструктура тармоқлари яхши ривожланган марказ ҳам Жиззах шаҳридир. Даштобод, /аллаорол, Дўстлик туманларида тоғ саноат тугунига кирувчи тармоқлар, яъни Маржонбулоқ олтин, қўйтош вольфрам қазиб олиш саноати ривожланган, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманларида қурилиш материаллари комбинати, пахта заводлари, ун комбинатлари мавжуд.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Бахмал, Мирзачўл, Дўстлик туманлари ажралиб турса, Жиззах, /аллаорол, Зафаробод туманларида ушбу тармоқ маҳсулотларини қайта ишлаб берувчи корхоналар жойлашган. Умуман олганда, Жиззах вилояти хўжалигининг ҳудудий таркибида икки асосий район ажралиб туради. Уларнинг биринчисига тоғ ва тоғ олди минтақаларида жойлашган боғдорчилик, чорвачилик, лалмикор деҳқончилик ва тоғкон саноатига ихтисослашган ҳудудлар киради. Иккинчисининг вужудга келиши ва ривожланиши эса асосан ерларни ўзлаштириш, пахта етиштириш ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш билан боғлиқ.
3.Сирдарё вилояти иқтисодий географик ўрни ва табиий бойликлари
Мазкур вилоят 1963 йилда ташкил топган. Унинг ҳудудида 9 та туман, 5 та шаҳар ва 6 та шаҳарчалар мавжуд.
Сирдарё вилоятининг умумий майдони 5,1 км2 бўлиб, Мирзачўл иқтисодий райони ҳудудининг 19,9 фоизини ташкил этади. Аҳолиси, 2001 йил маълумотларига биноан, 649,6 минг киши ёки Республика жами аҳолисининг 2,6 фоизига тенг.
Маъмурий маркази Гулистон шаҳри. Вилоят Республикада ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг 1,2 фоизини, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 3,7 фоизини беради.
Хўжалиги, транспорт ва инфраструктура тармоқларининг ривожланишида қўшни Тошкент вилоятининг аҳамияти юқори.
Иқтисодий географик ўрни ва табиий бойликлари. Сирдарё вилояти Мирзачўл иқтисодий районининг шимолишарқий ҳудудини эгаллаган ҳолда қулай иқтисодий географик мавқега эга. Бундай қулайликни Тошкент вилояти, Зарафшон ва Фарғона водийларига қўшнилиги, магистрал транспорт йўлларининг ўтганлигида кўриш мумкин. Шунингдек, шимолдан Жанубий қозоғистон, жанубдан Тожикистон Республикаси билан чегарадошлиги унинг алоҳида геосиёсий аҳамиятга эгалигини ҳам билдиради.
Сирдарё вилояти ер усти тузилиши унча мураккаб бўлмаган ҳолда фойдали қазилмаларга ҳам бой эмас. Фақатгина қурилиш материалларида ишлатиладиган ғишт ишлаб чиқариш учун хом ашёни ҳисобга олмаганда деярли бошқа бойликлари йўқ.
Ҳудудининг аксарият қисми текисликлардан иборат бўлиб, Жиззах вилоятидан фарқ қилган ҳолда у суғорма деҳқончилик қилишга яхши шароит яратади. Аммо умумий ер фонди нафақат иқтисодий районда, балки Республикада ҳам нисбатан кичик ҳисобланади.
Вилоятда вегетация даври узун бўлиб, у 210-228 кунга етади. Иқлимининг иссиқлиги, вегетациянинг узоқлиги иссиқсевар экинлар етиштириш учун қулай. Асосий сув ресурсларига Сирдарё киради ва у ҳудуд ерларини суғоришга хизмат қилади. Республикамиздаги газ билан ишлайдиган энг йирик, қуввати 3000 мВт бўлган Сирдарё ИЭС вилоятнинг Ширин шаҳрида қурилган.
Сирдарё вилоятидаги ўзига хос табиийиқтисодий географик омилларнинг мавжудлиги хўжаликнинг суғорма деҳқончилик ва шу асосда баъзи тармоқларнинг ривожланишига олиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |