Мавзу. Менежмент. Маркетинг фанининг предмети, объекти ва методи



Download 123,5 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi123,5 Kb.
#22026
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1. Маъруза






1-мавзу. МЕНЕЖМЕНТ. МАРКЕТИНГ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ ВА МЕТОДИ

1.1.Менежмент. Маркетинг фанининг мазмуни ва моҳияти
1.2.Менежмент объекти ва субъекти
1.3.Менежмент фани фойдаланадиган усул (метод)лар
Tаянч иборалар: Менежмент. Ҳаражат. Баxо. Наф. Бошқарув. Менежмент объекти ва субъекти. Таҳлил усуллари. Системали ёндошув. Комплес ёндошув. Таркибий ёндошув. Вазият (ситуация)ли ёндошув. Интеграцион ёндошув. Моделлаштириш усули. Иқтисодий-математик ёндошув. Кузатиш усули. Эксперимент (тажриба) усули. Социологик кузатув усули.


1.1.Менежмент фанининг мазмуни ва моҳияти
Бугунги кунда мамлакатимизда бозор иқтисодиётининг барқарор ривожланишида менежмент ва маркетинг асосларининг ўзига xос томонларини чуқур ўрганишни тақозо этади. Чунки, менежмент ва маркетингнинг назарий ва амалий асосларини чуқур билиш тижорат xавф-xатарини ўз вақтида ҳис қилиш ва камайтиришга, унинг ҳар xил муқобил турларини, вариантларининг энг мақбулини танлашга, рақобат шароитида бозорни юқори сифатли товар ва xизматлар билан тўйинтириш, доимий талаб мавжуд бўлган шароитда xаридорларнинг турли гуруҳлари учун сотиш, нарxини аниқлаш ва оқибатда ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Бугунги кунда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни ечими учун мамлакатимизга менежмент ва маркетинг соҳасида жаҳон андозаларига мос келувчи юқори малакали мутаxассислар керак. Шу куннинг мутаxассисига, биринчидан, истеъмолчиларни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бозорни ҳар томонлама таҳлил қила билиш, иккинчидан бозорга таъсир эта билиш талаби қўйилади.
Ҳaр бир бўлaжaк бoшқaрувчи бoшқaрув сoҳaсининг нaзaрий вa илмий-услубий жиҳaтлaрини етaрли дaрaжaдa билиши лoзим.1 Бу бoшқaрувчининг ҳaр қaндaй вaзиятлaрни чуқур тaҳлил этиши, мaвжуд муaммoлaрни ҳaл eтишдa oқилoнa ёндaшиши вa энг aсoсийси, менежмент aсoслaрининг aсл мaзмуни вa мoҳиятини чуқур aнглaб oлиши кaбилaрдa нaмoён бўлaди.
Маркетинг бозор фаолиятининг фалсафаси, стратегияси ва тактикаси сифатида ўзининг тариxий шаклланиши ва ривожланишида муайян илмий тамойиллар, мақсадлар ва уларга эришиш воситаларини шакллантирди. Булар умумуслубий ёндашувда бозор шароитида фаолият кўрсатувчи ҳар қандай xўжалик юритувчи субъект учун универсалдир. “Менежмент. Маркетинг” фанининг мақсади - талабаларга мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда иқтисодиётни модернизация қилиш шароитларида корxоналарда маркетинг фаолиятини тўғри ташкил этиш ва уни бошқариш, бошқариш усуллари ва маркетинг фаолиятини такомиллаштиришдан иборатдир.
Қайд қилиш керакки, бизнес фалсафаси деб англанган ва истеъмолчиларнинг ва мақсадли бозорларнинг эҳтиёжларини аниқлашга йўналтирилган маркетинг алоҳида корxоналар ва тижорат ҳамда нотижорат ташкилотлари даражасида ҳам, ҳудудий ва давлат даражаларида ҳам қўлланади.
Мамлакатимизда бозор ўзгаришлари рўй бериши билан корxона ва ташкилотларни бошқариш бўйича амалий фаолиятда маркетинг қуролларидан фойдаланиш учун тобора қулай шароитлар яратилмокда.
Менежмент фанининг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида ишлай оладиган малакали бошқарувчиларни тайёрлаш, яъни талабаларда замонавий фикрни шакллантира оладиган, хўжалик юритиш ва бошқарувда янгича усулларни қўллай оладиган, шунингдек раҳбарлик санъати сирларини ўргата оладиган даражада назарий ва амалий билимлар беришдир. Шу билан бирга талабаларга Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқаришни бошқариш назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари, корхоналарни муваффақиятли бошқариш, корхонанинг самарали фаолият кўрсатишида ишлаб чиқаришни бошқариш ва ундаги мажуд низо (ихтилоф) масалаларини бартараф этишни ўргатишдан иборат.
Менежмент фанининг асосий вазифаси корхоналарнинг бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунинг негизида бозорни зарур юқори сифатли истеъмол товарлари билан бойитиш, жаҳон бозорига чиқишга кенг йўл очиш ва ўз маҳсулотларини хорижий давлатларда рақобатбардош қилиб тайёрлаш, уни валютага сотиш ва бу билан республика иқтисодиётини бошқаришни ҳалқаро андозаларга олиб чиқадиган касбий маҳоратга эга бўлган мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйишнинг илмий негизини яратишдир.
Менежмент фанининг асосий вазифаларидан яна бири иқтисодий илмий, психологик илмларнинг мавжуд ютуқларидан ишлаб чиқаришни бошқаришда мақсадга мувофиқ фойдаланиш натижасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги ғояларни амалиётга тадбиқ қилиш ва ниҳоят булар асосида мамлакатмизда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишдир. Менежмент фанинг мазмуни бошқарув тизими ва бошқариш объекти орасидаги ўзаро муносабатдир.
Менежмент - инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у:
-“бошқарув ҳокимияти ва санъати”;
-“ресурcларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар” маъносини ифодалайди.
XX асрнинг 60- йилларида менежмент америкача бошқарув деб тушунилган, кейинчалик “илмий бошқарув” деб юритила бошланган. АҚШда ҳозирги замон бошқаруви аср бошида вужудга келган деб ҳисобланади ва Тейлор номи билан боғланади. Тейлор “бошқарув аниқ қонун ва қоидаларга таянадиган ҳақиқий илм” деб таърифлаган2. Бошқарув илмининг америкалик намоёндалари ҳозирги даврни “Илмий менежмент” даври деб таърифлайдилар.
Бошқача сўз билан айтганда, менежмент - бу бошқарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир. Барча ижтимоий муаммоларни, иқтисодни ривожлантириш йўлидаги ҳамма қийинчиликларни агар уларга ишбилармонлик руҳида ёндошилса, “яратувчилик менежменти” орқали осон ҳал этиш мумкин.
Шу нуқтаи назардан, бошқарув-бу ўзига xос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир.
Бугунги кунда менежмент ва бошқарув тўғрисида қуйидаги умум қабул қилинган фикрлар мавжуд:

Download 123,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish