ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ” ФАНИдан
ТАҚДИМОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ТОШКЕНТ-2017 РЕЖА:
1-Мавзу. МЕНЕЖМЕНТ. МАРКЕТИНГ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ ВА МЕТОДИ 1.Менежмент. Маркетинг фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари.
2. Менежмент объекти ва субъекти.
3. Менежмент фани фойдаланадиган усуллар.
1. Менежмент. Маркетинг фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари.
Менежмент -бу бошқарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир.
Бошқарув-бу ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир.
Бошқарув
-Юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов
-Мустақил фан
-Фаолият тури, функция
-Жараён
-Ташкилотларни бошқарувчи кишилар
-Бошқарув аппарати ёки органи
Менежмент
Менежмент - инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у:
-“бошқарув ҳокимияти ва санъати”;
-“ресурcларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади.
Менежмент
XX асрнинг 60-йилларида менежмент америкача бошқарув деб тушунилган, кейинчалик “илмий бошқарув” деб юритила бошланган. АҚШда ҳозирги замон бошқаруви аср бошида вужудга келган деб ҳисобланади ва Тейлор номи билан боғланади. Тейлор “бошқарув аниқ қонун ва қоидаларга таянадиган ҳақиқий илм” деб таърифлаган. Бошқарув илмининг америкалик намоёндалари ҳозирги даврни “Илмий менежмент” даври деб таърифлайдилар
Менежмент фанининг мазмуни ва моҳияти
Менежмент фанининг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида ишлай оладиган малакали бошқарувчиларни тайёрлаш, яъни талабаларда замонавий фикрни шакллантира оладиган, хўжалик юритиш ва бошқарувда янгича усулларни қўллай оладиган, шунингдек раҳбарлик санъати сирларини ўргата оладиган даражада назарий ва амалий билимлар беришдир.
Мақсади Вазифаси Менежмент фанининг асосий вазифаси корхоналарнинг бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунинг негизида бозорни зарур юқори сифатли истеъмол товарлари билан бойитиш, жаҳон бозорига чиқишга кенг йўл очиш ва ўз маҳсулотларини хорижий давлатларда рақобатбардош қилиб тайёрлаш, уни валютага сотиш ва бу билан республика иқтисодиётини бошқаришни ҳалқаро андозаларга олиб чиқадиган касбий маҳоратга эга бўлган мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйишнинг илмий негизини яратишдир.
2. Менежмент объекти ва субъекти Менежмент объекти ва субъекти учта даражада -Қонун чиқарувчи ҳокимият (Олий Мажлис)
-Ижро этувчи ҳокимият (ЎзР Вазирлар Маҳкамаси)
-Суд ҳокимияти
Макродаражада
Мамлакат (республика)
Мегодаражада