ИМ = ИБ - РР, бунда:ИМ – иш билан банд бўлмаганлар, мустақил равишда и қидираётганлар; ИБ – ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳол (ишсизлар); РР – ишга жойлаштиришга муҳтож бўлганларни аниқлаш пайтида расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.
Аҳолининг иш билан бандлигини ўрганиш махсус танлаб олинган хўжалик аъзолари орасида сўров ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Уй хўжаликларини сўраб чиқиш ҳар чораклик асосида Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари ходимлари томонидан ҳар чоракнинг охирги ойи иккинчи ўн кунлиги мобайнида ўтказилади.
Сўраб чиқилиши керак бўлган уй хўжаликларини танлаш ҳар бир туман бўйича маълумотларнинг репрезентативлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича уй хўжаликларининг камида бир фоизини сўров билан қамраб олиш ҳисобга олинган ҳолда пропорционал танлов бўйича ўтказилади.
Уй хўжаликларини сўраб чиқиш Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан туман (шаҳар) статистика бўлимлари билан биргаликда тўрт босқичда ўтказилади:
а) биринчи босқичда ҳар бир туман бўйича ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони қуйидаги формула бўиича аниқланади:
УХС=УХ х 1%, бунда:УХС – ҳар бир туман (шаҳар)да сўраб чиқилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони; УХ – туман (шаҳар)даги уй хўжаликлари сони;
б) иккинчи босқичда уй хўжаликлари ўрганиладиган аҳоли пунктлари аниқланади, бунда:
• танлаб олинган аҳоли пунктлари ёнма-ён чегараларга эга бўлмаслиги керак;
ҳар бир туманда камида 5 та аҳоли пункти (туман маркази ҳам шу жумлага киради) ўрганилиши керак;
ҳар бир шаҳарда ёнма-ён чегараларга эга бўлмаган камида 5 та маҳалла ўрганилиши керак.
Аҳоли пунктларини танлаш туман (шаҳар) статистика бўлими билан келишган ҳолда Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан амалга оширилади;
в) учинчи босқичда ҳар бир аҳоли пунктида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони аниқланади;
г) тўртинчи босқичда аҳоли пунктларида (маҳаллаларда) мавжуд бўлган уй хўжаликлари рўйхатлари асосида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг аниқ рўйхати аниқланади.
Бунда танлашнинг қуйидаги тартиб-қоидасини назарда тутадиган «пропорционал босқичма-босқич танлаш» усулидан фойдаланилади:
мазкур аҳоли пунктида (маҳаллада) жойлашган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонини ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонига бўлиш йўли билан «танлаш босқичи» аниқланади (масалан, танлаб олинган аҳоли пунктида 300 та уй хўжалиги мавжуд бўлиб, ўрганиладиган уй хўжаликлари сони эса 30 тани ташкил этиши керак бўлса, «танлаш босқичи» «10» ни (300:10) ташкил этади);
уй хўжаликларининг умумий сонидан «танлаш босқичи»га бир карра ҳар бир уй хўжалигига тартиб рақами берилади ва танлаб олинади.
Уй хўжаликлари сўрови Давлат статистика қўмитаси билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус сўровнома бўйича амалга оширилади.
Уй хўжаликларининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги барча аъзоларидан сўраб чиқилиши керак, улар ҳозир бўлмаган тақдирда эса ҳозир бўлмаган уй хўжаликлари аъзоларига тегишли жавобларни уй хўжалигининг бошқа ваколатли аъзосидан олишга йўл қўйилади.
Сўровни амалга оширган ходимлардан уй хўжаликлари сўровининг тўлдирилган сўровномаларини қабул қилиш Бандликка кўмаклашиш марказининг ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган аҳолини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Тўлдирилган сўровномаларни қабул қилишда:
сўраб чиққан ходим томонидан уй хўжаликлари сўровининг аниқ тарзда танланишига риоя қилинганлиги;
сўровнома саволлари тўлиқ тўлдирилганлиги;
сўровнома саволларига жавобларнинг мантиқлилиги ва бир-бирига зид эмаслигини текшириш таъминланиши керак.
Уй хўжаликлари сўрови ўтказилишининг сифати учун жавобгарлик уй хўжаликлари сўровини ўтказган ходим ва сўровномани қабул қилиб олган шахсга юкланади.
Сўровнома материали қабул қилиб олингандан кейин уни қайта ишлаш махсус компьютер дастури ёрдамида амалга оширилади. Маълумотлар базасини шакллантириш (маълумотларни компьютерга киритиш) Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Маълумотлар компьютерга тўлиқ киритилгандан кейин маълумотлар базаси ҳар бир туман бўйича алоҳида файллар шаклида кейинчалик ўзил-кесил пухта ишлаш ва таҳлил қилиш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига юборилади.
Маълумотларни пухта ишлаш ва таҳлил қилиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
маълумотлар базасини шакллантириш (компьютерга киритиш)ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 1-кунигача;
ҳар бир туман бўйича йиғма жадвалларни пухта ишлаш ва олиш ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;
текшириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва жадвалла тайёрлаш – ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача.
Шундай қилиб, уй хўжаликларини ўрганиш натижасида тегишли кўрсаткичлар ҳисоблаб топилгандан сўнг тўзилган меҳнат ресурслари баланси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
5.6-жадвал