СЧСi = ССi: СС х 100, бунда:СЧСi – иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи; ССi – иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони; СС – меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси;
б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ИТНPi = МЛА х СЧСi / 100, бунда:ИТНPi – иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчилар сони; МЛА – меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.
в) иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун фаолиятнинг ҳар бир аниқ тури бўйича ИТНР тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
ИТНР = Z1iИТНР1i, бунда:ИТНР – иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони, ҳаммаси.
4.3. Меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахслар сонини аниқлаш. Меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахслар сони қуйидаги тартибда босқичма-босқич аниқланади:
Биринчидан,ишга жойлаштиришга муҳтожларни аниқлаш мақсади учун меҳнат органлари томонидан меҳнат эмиграцияси бўйича саволномага мувофиқ, меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш пайтида мигрант меҳнатчилар сифатида хорижда турганлар сони аниқланади. Бунинг учун:
а) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича (меҳнат эмиграцияси Мавзуига биноан) ҳар чорақдаги ўрганишлар маълумотлари асосида меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахсларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ММС = КММС / СС х100, бунда:ММС – мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи; КММС – меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетган шахсларнинг (мигрант меҳнатчиларнинг) меҳнат билан бандлик масаласи бўйича уй хўжаликларини ўрганиш давомида аниқланган сони; СС – меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси.
Изоҳ. Хориждаги мигрант меҳнатчиларнинг уй хўжаликларини ўрганишда бевосита қатнаишаслигини (сўров пайтида бўлмаслигини) ҳисобга олиб, ушбу шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар сўралаётган уй хўжаликлари ваколатли аъзоларидан сўралган ҳолда олинади. б) мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи бўйича мигрант меҳнатчиларнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибидаги умумий сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: