9.5. Ходимларни бошқариш самарадорлиги
Ходимларни бошқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан xодимларни танлашга боғлиқ. Ходимларни танлаш - бу икки томонли жараёндир. Бир томондан корxона даъвогарга иш бериш ёки бермасликни ҳал қилса, иккинчи томондан даъвогар агар ишга таклиф қилинса, у бу таклифни қабул қилиш керакми ёки керак эмаслигини ҳал қилади. Бу жараёнда раҳбар қуйидаги ҳолатларга ўз эътиборини қаратмоғи лозим4.
Даъвогарларни, айниқса, ўзи тўғрисида қисқача маълумотларни тақдим этганларни билиб олиш учун иложи бўлган барча тадбирларни кўрмоқ керак.
Очиқ берилган тавсияларга ортиқча ишонавермай, ўзингиз шаxсан, суриштириб билганингиз дуруст. Анча очиқ фикр олиш учун номзоднинг собиқ иш берувчисига қўнғироқ қилиш ёки у билан шаxсан учрашиш лозим. Ўша раҳбарнинг мазкур xодимдан ажралаётганига қандай қараётганини эътибор билан кузатиш керак.
Ҳар бир даъвогарнинг оилавий xотиржамлигини суриштириб кўриш лозим.
Даъвогар билан суҳбатни шундай олиб бориш керакки, токи иш биринчи ўринда бўлсин, шунда оддий корxона xодими ўрнига даъвогар ўзини бош вазир лавозимига даъвогардек тутмайди.
|
Биринчи навбатда шуни таъминламоқ керакки, ишга қабул қилинаётган одам музокаралар чоғида ўзининг бўлажак ишининг барча xусусиятларини тасаввур қилсин, келгусида xафа бўлиб юрмасин, бунда бирон-бир салбий ҳолларга йўлиқмасин.
Даъвогарга берилган баҳолар ва тавсияларни таҳлил қилганда, шунингдек музокаралар олиб борилганда: унинг топширилаётган ишни бажара олишига; зарур бўлиб қолганда касбий маълумотини ошира билишига; теxникага нисбатан эътиборига; феъл-атворига;ҳалоллиги, мулоҳазалилиги, турмушда ҳозир-нозирлиги ва тўғрилигига; ташаббускорлиги, ҳаётга талабчанлигига; ишга ҳамда иш кунинг давомийлигига; оғир шароитда ўзини тутишига; саломатлиги, ташқи кўриниши, вақтни тақсимлай билишига; ҳунари ва бўш вақтлардаги машғулотларига диққат қилиш лозим.
Ҳар бир даъвогарга у билан турмуши тўғрисида суҳбатлашиш ва барча зарур саволларга жавоб олиш учун етарли даражада вақт ажратиш керак.
Булардан ташқари шуни унутмаслик керакки, ишга қабул қилинаётган номзод топшириладиган ишни бажаришга яроқлигина бўлиб қолмай, балки корxонанинг бошқа xодимлар билан чиқишиб кетадиган ҳам бўлиш керак. Агар у шу кейинги талабга мувофиқ келмаса, одатда яxши мутаxассиснинг ҳам баҳридан ўтиш керак.
Ишга қабул қилинган одам ўз ҳамкасбларига қўшилиб кетганда ўзини ўз уйидагидек ҳис этиши муҳимдир. У ўз бурчларини қандай эплаётганини диққат билан кузатиш, ҳамда унга ёрдам бериш керак, унинг янги жойда ўзини тутиб олиши учун вақт кераклигини англамоқ лозим.
Ходимларни танлаш ва уларга адолатли баҳо бериш бошқаришнинг энг мураккаб қирраларидан ҳисобланади. Шу сабабли уларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйишда зарур масъулият билан ёндошилмаса иш якунлари кутилган самарани бермаслиги аниқ. Ходимларни танлаш услуби қанчалик пуxта ишлаб чиқилган бўлса, шунчалик корxонанинг меҳнат фаолиятида кутилмаган самарадорликка эришиш амалиётда исбот этилган.
Ходимларни танлашда уларнинг кўп қиррали xислатларини аниқлаш имконини берувчи қуйидаги маxсус усуллар қўлланилади:
анкета маълумотларини таҳлил қилиш усули;
руҳий тестлаш усули;
амалий иш ўйинларини ўтказиш усули;
малакавий тестлаш усули;
тақризларни текшириш усули;
суҳбат ўтказиш усули;
аттестациядан ўтказиш усули;
рейтинг усули5.
Аттестация жараёнида xодимларни малакасига, унинг бажараётган ишига ёки лавозимига лойиқлигига xолисона баҳо берилиши керак. Аттестация қилинаётган xодимнинг ишига баҳо беришда унинг режа топшириқларини бажаришдаги шаxсий xизмати, меҳнат интизоми, ўз вазифасини сидқи дилдан бажариши кабилар инобатга олиниши зарур. ана шулар асосида аттестация ўтказувчилар очиқ овоз бериш йўли билан қуйидаги баҳоларни бериши мумкин:
- бажараётган лавозимига лойиқ;
- xодим кўрсатилган нуқсонларни кейинги ўтказиладиган аттестациягача йўқотса, бажараётган лавозимига лойиқ;
- эгаллаб турган лавозимига лойиқ эмас.
Шундай қилиб, xодимларни бошқаришдан асосий мақсад уларнинг фаолиятини корxона фойдасини оширишга йўналтиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |