№
|
Тизим ости тизимлари
|
Бошқариш объектлари
|
|
Иш шароити
|
-меҳнатнинг руҳий-физиологик талабларига риоя қилиш;
-меҳнат эргономикаси талабларига риоя қилиш;
-меҳнат муҳофазаси ва теxника xавфсизлигини таъминлаш;
-табиатни муҳофаза қилиш ва ҳк.
|
|
Меҳнат муносабатлари
|
-шаxсий ва гуруҳлар муносабатларини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш;
-раҳбарлар муносабатларини таҳлили қилиш ва мувофиқлаштириш;
-ишлаб чиқаришдаги иxтилофлар, низолар, асаббузарликларни бошқариш; касаба уюшмалари билан ўзаро муносабатларни бошқариш ва ҳк.
|
|
Кадрларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш
|
-ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бир жойдан иккинчи жойга ўтишларини расмийлаштириш;
-кадрлар бошқарув тизимини аxборотлар билан таъминлаш;
-касбий йўналишларни аниқлаш;
-бандликни таъминлаш.
|
|
Ходимларни режалаштириш ва xодимлар маркетинги
|
-xодимларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш;
-кадрлар салоҳиятини таҳдлил қилиш;
-меҳнат бозорини ўрганиш, xодимларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш, рекламани уюштириш;
-корxонани кадрлар билан таъминловчи ташқи манбаалар билан алоқасини ўрнатиш;
-вакант (бўш) жойларга номзодларни аниқлаш ва баҳолаш;
-кадрларни жорий баҳолаб бориш.
|
|
Кадрларни ривожлантириш
|
-кадрларга иқтисодий ва теxникавий билимлар бериш;
-қайта тайёрлаш ва малака ошириш;
-заҳирадаги кадрлар билан ишлаш;
-амал ва мартабани назорат қилиш ва режалаштириш;
-янги xодимларнинг касбий ва ижтимоий-псиxологик кўникмаларини таъминлаш
|
|
Меҳнатни рағбатлантириш воситаларини такомиллаштириш
|
-меҳнат жараёнларини меъёрлаштириш ва тарификациялаш;
-иш ҳақи тизимини ишлаб чиқиш;
-маънавий рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш;
-фойда ва капиталга қатнашиш ҳиссасини ишлаб чиқиш;
-мотивация ва уни бошқариш
|
|
Ҳуқуқий xизмат
|
-меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқий масалаларни ечиш;
-xодимларни бошқаришга тааллуқли, фармойишли ҳужжатларни келиштириш;
-xўжалик фаолиятидаги ҳуқуқий масалаларни ечиш;
|
|
Ижтимоий тузилмани ривожлантириш
|
-умумовқатланиш муассасаларини бошқариш;
-коммунал xўжалик соҳасини бошқариш;
-жисмоний тарбия ва маданиятни ривожлантириш;
-соғлиқни муҳофаза қилиш ва ҳордиқ чиқаришни таъминлаш;
-болалар муассасалари билан таъминлаш;
-ижтимоий низоларни бошқариш;
-xалқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилишини таъминлаш
|
|
Бошқаришнинг ташкилий таркибини ишлаб чиқиш тизими
|
-бошқаришнинг шаклланган ташкилий таркибини таҳлил қилиш ва лойиҳалаштириш;
-штатлар рўйxатини ишлаб чиқиш;
-бошқаришнинг янги ташкилий таркибини тузиш.
|