Мавзу: Машиналар қўлланадиган технологик жараёнларни таҳлил қилиш. (Ишнинг давомийлиги 2 соат) Дарснинг мақсади



Download 3,74 Mb.
bet1/5
Sana15.11.2022
Hajmi3,74 Mb.
#865945
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-mavzu. Mashinalar qo llaniladigan texnologik jarayonlarni taxlil qilish..docx filename=utf-8 1-mavzu. Mashinalar qo llaniladigan texnologik jarayonlarni taxlil qilish.


Машиналар яратишнинг техник асослари ” фанидан
1 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу:Машиналар қўлланадиган технологик жараёнларни таҳлил қилиш.
(Ишнинг давомийлиги 2 соат)
1. Дарснинг мақсади: 1.1. Машиналар қўлланадиган технологик
схемаларни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш.Замонавий, рақобатдош технологик схемаларни яратишнинг услубий асосларини ўрганиш.
2. Дарснинг мазмуни: 2.1. Машина тузилиши билан технологик жараённинг ва хом ашё ҳамда материалларнинг хусусиятларини боғлиқлиги машинанинг структура ва параметрик синтези эканлигини таҳлил қилиш.
3. Дарс ўтиш воситалари:Қўллaнадиган жиҳозлар, материаллар, ўлчаш асбоблари,кўргазмали қуроллар.
3.1. Жағли майдалагич лаборатория модели.
3.2. Ўлчов асбоблари: линейка, метр, секундомер.
Назарий қисм.
Курилиш материаллари , кимё, машинасозлик, енгил саноат ва бошка корхоналарда ишлаб чикарилаётган маҳсулотларнинг ўзига хос технологик жараёни ва технологик схемалари мавжуд.
Маълумки, технологик жараён деб, дастлабки хом ашё, материаллар ва ярим фабрикатларининг холатини, хоссаларини, шакли ва габаритларини ўзлаштириш йўли билан махсулот ишлаб чикариш усулларининг йигиндисига айтилади.
Машина тузилиши билан технологик жараённинг ва хом ашё ҳамда материалларнинг хусусиятларини боғлиқлиги масаласи, машинанинг структура ва параметрик синтезидир.
Технологик жараён таҳлилининг ўзига хос замонавий томонлари лойиҳалаштирилаётган машиналарда конструктив ва технологик богликликни, алоқадорликни кенг қўллашдан иборатдир. Технологик жараёнда машинанинг конструкцияси ва функционал вазифаси кисман меҳнат жараёнлари бир-бири билан ўзаро боғлик тарзда йўлга қўйилган ҳолда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида корхона юқори даражадаги самарадорлик кўрсаткичларига эришади. Шуни айтиш керакки, технологик жараёнларда бир хил машиналарнинг бир-бирига мос эмаслиги, дастгоҳлар компановкасининг бузилиши, технология тузишга эътибор бермаслик, ишчиларнинг нотўғри жойлаштирилиши, технологик жараённи илмий асосда юқори даражада ташкил қилмаслик каби ҳолатлар корхона, техникавий - иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келади.
Технологик тизимларни тўғри танлашда хом ашё материаллари таркиби билан қурилмаларнинг техникавий тузилишлари, детал ва узелларнинг материаллари бир-бирининг боғлиқлигига эътибор бериш керак.
Тажриба шуни кўрсатяптики, машина ва унинг механизмлари хизмат вазифасини аниқ билмаслик ва ўрганмаслик ўз навбатида мураккаблаштирилган конструкция ҳамда уларнинг аниқлигига ортиқча талаб қўйишга олиб келади. Демак, машина ва унинг механизмларини тайёрлаш ҳамда эксплуатация килишда ортиқча харажатлар сарфланади.
Шундай қилиб, технологик жараён таҳлили янги бунёд этилаётган машинанинг хизмат вазифасини билиш ва аниқлик нормаси ҳамда бикрликни таъминлайдиган техникавий шартни ишлаб чиқиш машина аниқлиги билан боғлиқ бўлган асосий масалалардан бири ҳисобланади.
Ҳакикатдан ҳам, юқорида санаб ўтилган параметрларга тегишли допуск миқдорини камайтириш, ўз навбатида машинанинг хизмат вазифасини тўғри бажаришга олиб келади. Чунки ушбу параметрлар машина ёки унинг механизмлари аниқлигини тавсифлайди. Масалан, тишли узатмали редукторлар аниқлигини ошириш ўз навбатида узатиш нисбати оғиш миқдорини камайтириб, ишнинг шовқинини ва фойдали иш коэффициентини оширади. Автомобил двигателларини тайёрлаш ва йиғиш аниқлигини ошириш ёқилги ҳамда мойлаш сарфини қисқартиради. Дастгоҳлар аниқлигини ошириш эса ишлов берилаётган загатовкалар аниқлигини оширади ва йиғиш учун сарфланувчи харажатни камайтириб, дастгоҳнинг фойдаланиш коэффициентини оширади.
Машина бирор ишни бажариши учун маълум тартибда ҳаракат килиши керак бўлади. Ҳар қандай машина ва механизмнинг ҳаракати инсоннинг маълум ишни бажариш жараёнидаги ҳаракатидан олинган. Масалан, тикув машинасида бир чок тикиш керак бўганда машина нинаси газламани тешиши ва чок нина тагида қолмаслиги учун унинг ҳаракатда бўлиши ва тикилган кийимнинг чоки нина тагидан чиқиб, унинг ўрнига газламанинг тикилмаган ери узлуксиз келиб туриши керак бўлади. Яна бир мисол, автомат тўқув дастгоҳини олайлик, бу автоматда арқоқ ва танда иплари ўзаро тўқилиб, газлама ҳосил бўлади; тўқилган бу газлама доимо ҳаракатда бўлиши шарт.
Юқорида келтирилган мисоллардан икки хил маҳсулотнинг бажарилишида ва хом ашё ҳаракати билан машина ҳаракати орасида ўхшашлик борлигини сезиш қийин эмас.



Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish