4. Темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологик схемаси ва қўлланиладиган жиҳозлар.
Бетон мўрт материал бўлганлиги туфайли (яъни сиқилишга юқори мустаҳкамликка, чўзилишга эса паст мустаҳкамликка эга), бетон темир арматура ёрдамида кучайтирилади ва шу асосда олинган маҳсулот темир-бетон деб номланади.
Темир-бетон маҳсулотлари етиштиришда 3 асосий усул қўлланилади: 1) стенд усули ; 2) агрегат-оқимли усул ; 3) конвейер усули.
Стенд усули (йиллик маҳсулот ҳажми 10 минг м3 гача) бевосита қурилиш майдончасида ёки унинг ёнида амалга оширилади. Барча технологик жараёнлар очиқ майдончаларда, стендларда ва полигонларда бажарилади (2.12-расм)
2.12-расм. Стенд усули технологик схемаси
1-арматура ўралган ғалтаклар ; 2 – бетонётқизгич ; 3 – гидродомкратлар ; 4 – кўприк кран ; 5 – аравача ; 6 – қолиплар.
Агрегат-оқимли усул – бу кичик серияли ишлаб чиқариш бўлиб, йиллик унумдорлиги 20 ÷ 150 минг м3 ни ташкил этади Бу усулни амалга оширишда универсал жиҳозлар қўлланилади (2.13-расм)
2.13-расм. Агрегат-оқимли усул технологик схемаси
1 – бетонётқизгич ; 2 –қолиплаш пости ; 3 – қотиш камераси ; 4- тайёр маҳсулот омбори ; 5 –аравача ; 6 – қолипдан бўшатиш пости ; 7 – кран ; 8 – буюм билан қолип.
Бетон қоришма тайёрлаш бўлимидан бетонётқизгич 1 га солинади. Мослама 6 ёрдамида тозаланган ва мойланган қолип пост 3 га арматура ўрнатиш ва уни таранглаш учун узатилади; ундан сўнг қолип колиплаш пости 2 га узатилади. Қолипланган буюм аравача 7 ва кўтаргич 8 ёрдамида туннелсимон камера 9 га қотиш учун жўнатилади. Қотган буюм колип билан бирга мослама 4 ва аравача ёрдамида бўшатиш пости 5 га узатилади. У ерда арматура кесилади ва буюм кран ёрдамида қолипдан чиқариб олинади.
2.14-расм. Конвейер технологик чизиғи схемаси
5.Бетон аралашмаси тайёрлаш теҳнологик схемаси ва қўлланиладиган аппаратлар
Бетон аралашмаси тайёрлашнинг асосий теҳнологик жараёни, бир – бирига боғлиқ бўлган меҳанизациялашган ва автоматлашган операциялар йиғиндисидан иборат : омборда ҳом ашё материалларини юклаш – тушириш қайта ишлаш; аралаштириш узели сарф бункерига компонентлари транспортлаш; компонентларни дозаторлаш; суспензияни тайёрлаш (аралаштириш); тайёр маҳсулотни тишуриш.
2.15-расм . Бетон аралашмаси тайёрлаш технологик жараёни схемаси.
1-тўлдирувчи омбор конвейери; 2-сарф бункерга тўлдирувчини узатиш конвейери; 3,9,10-бурилувчан тўлдирувчи тарқатиш воронкаси; 4-сарфлаш бункери; 5-цемент узатиш пневно-қувири; 6,7,8-цемент,тўлдирувчи ва сув меъёрлагичи; 11-бетон аралаштиргич; 12-тарқатувчи бункер; 13-автобетонташигич; 14-автоцементташигич.
Бетон аралашмаси уларнинг ташкил этувчиларини аралаштириш машиналарида меҳаник йўл билан аралаштириб тайёрланади. Аралашманинг сифати ташкил этувчиларининг қўшилиш даражаси ва уларнинг ўзаро бир хилда тақсимланиш аниқлиги билан белгиланади. Бетон заводларининг асосий жиҳозлари: бетон қоргичлар, дозалаш қурилмалари, ташкил этувчилар бункери ва ташиш воситларидан иборат бўлади.Бетонни аралашмаси тайёрлаш ускунаси вертикал жойлаштирилади (2.15-расм ). Вертикал ускунага бетонни ташкил қилувчилар 1 ва 2 конвейердан 4 сарф бункерига келиб тушади, у ердан 6,7,8 меъёрловчилар орқали ўтиб 11 бетон аралаштиргичга ўтади. Тайёр бетон тарқатиш бункери 12 га келиб тушади. У ердан автотранспорт 13 га юкланади.
3. Амалий машғулот бўйича топшириқни бажариш тартиби
Do'stlaringiz bilan baham: |