Мавзу: Машиналар қўлланадиган технологик жараёнларни таҳлил қилиш. (Ишнинг давомийлиги 2 соат) Дарснинг мақсади


Цемент ишлаб чиқариш технологик схемаси



Download 3,74 Mb.
bet2/5
Sana15.11.2022
Hajmi3,74 Mb.
#865945
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-mavzu. Mashinalar qo llaniladigan texnologik jarayonlarni taxlil qilish..docx filename=utf-8 1-mavzu. Mashinalar qo llaniladigan texnologik jarayonlarni taxlil qilish.

1.Цемент ишлаб чиқариш технологик схемаси

Цемент етиштириш қуйидаги технологик жараёнлардан ташкил топади: хом-ашё аралашмасини тайёрлаш ва уни куйдириш; куйдирилган махсулотни кукун қилиб туйиш.


Цемент етиштиришда иккита асосий усул қўлланилади: хўл ва қуруқ усуллар. Ундан ташқари “Ярим қуруқ” деб номланувчи усулдан ҳам фойдаланиш мумкин.
2.1-расмда цемент етиштиришнинг хўл усули технологик схемаси келтирилган. Бу усул бўйича хом ашё аралашмаси сув билан бирга тайёрланади ва сўнг айланма печларда куйдирилиб, клинкер олинади. Олинган клинкер гипс ва минерал қўшимчалар билан бирга цемент тегирмонларида туйилади ва тайёр махсулот-цементга айлантирилади.
2.2-расмда цемент етиштиришнинг қуруқ усули технологик схемаси келтирилган. Бу усулда хом ашё аралашмаси қуруқ ҳолда тайёрланади ва сўнг айланма печларда куйдирилади. Олинган клинкернинг худди хўл усулдагидек цемент тегирмонларида гипс ва минерал қўшимчалар билан бирга туйилади.



2.2-расм. Қуруқ усулда ишловчи декарбонизатор билан


жиҳозланган печ агрегатли технологик схема:
1-айланма печ, 2-пневмокўтаргич, 3-миқдорлагилар, 4-бункерлар, 5-хом-ашё уни туширгичлари, 6-ёндириш қувури, 7-циклонсимон иссиқлиқ алмаштиргичлар, 8-газ қувури, 9-чанг тозаловчи циклонлар, 10,12-тутун-сўргичлар, 11-электрфилтр, 13-декарбонизатор, 14-сув насоси, 15-ўтиш қувури, 16-вертикал газ қувури, 17-иссиқ ъаво қувури, 18-форсункалар, 19-ёнильи насослари, 20-қувурли иситкич, 21-ёнилғи баки

Ярим қуруқ ёки комбинацияланган усул билан хом ашё худди хўл усулдагидек сув билан қўшилиб олинади (36-43% намликдаги ишлаш кўринишида) ва айланма печларда куйдиришдан аввал ишлаш механик усуллар ёрдамида (фильтр-прессларда) бирламчи намсизлантирилади (18-20%) ва сўнг айланма печьларга жўнатилади. Қолган жараёнлар юқорида келтирилган усуллардагидек.


2. Материалларни майдалаш-саралаш бўлимлари технологик схемаси ва қўлланадиган қурилмалар

Майдалаш-саралаш бўлимларида материаллар бир неча босқичларда майдаланаётган материалнинг физик-химик хоссаларига боғлиқ ҳолда турли кўринишдаги майдалаш машиналари ёрдамида майдаланади.


Майдалаш босқичлари талаб қилинган майдалаш даражасига боғлиқ ҳолда белгиланади. Агар берилган тошнинг максимал ўлчами D=1200 мм ни ташкил қилса, талаб қилинган тошнинг ўлчами d=40 мм бўлса, у ҳолда умумий майдалаш даражаси i ум =1200/40=30.
Бир майдалаш машинасининг майдалаш даражаси i=3-7 ни ташкил қилади. У ҳолда i1=3; i2=3; i3=4; i ум = 3х3х4=36 бўлади. Демак юқоридаги майдалаш даражасини хосил қилиш учун 3 босқичли майдалаш қабул қилиш керак.


2.3-расм. 3-босқичли майдалаш жараёнининг принципиал схемаси.


Майдалаш босқичларнинг ортиб бориш капитал сарф харажатлариниг ортиб боришга сабаб бўлади. Шунинг учун иложи борича минимал босқич танланиши керак.


Лекин баъзи бир ҳолларда 4-5 босқичли майдалаш жараёни қабул
қилишга тўғри келади. Юқори сифатли майдалаш жараёни ҳосил қилинади.
Сифатли маҳсулот олиш учун мураккаб технологик жараён танлаб қилади. (майдалаш, саралаш, ювиш)
Бу жараёнларни ҳосил қилиш учун турли кўринишдаги машиналар керак.
Материал майдаланиб саралангандан кейин складга тўпланиб, сўнг истемолчиларга автотранспортлар ёрдамида юборилади.

Майдалаш-саралаш заводларида асосий технологик машиналарга, майдалагичлар, элаклар, классификаторлар, ювувчи машиналар, тош бўлакларини мустаҳкамлигини оширувчи машиналар киради. Ёрдамчи машиналарга бункерлар, затворлар, таъминлагичлар, юк кўтарувчи машиналар киради.


Заводнинг технологик схемаси бир босқичли, икки, уч, тўрт босқичли бўлиши мумкин. Майдалагичнинг ишлаши эса очиқ циклли ёки ёпиқ циклли бўлиши мумкин.
Бир босқичли майдалаш жараёнидан ишлаб чиқаришда жуда ҳам кам фойдаланилади.
Ишлаб чиқаришда кўпроқ икки, уч ва тўрт босқичли майдалаш жараёнидан фойдаланилади.



2.6-расм. Икки босқичли майдалашнинг схемаси


1-бункер, 2-лентали транспартёр, 3-I-босқичли майдалагич, 4-элак, 5-II-босқичли майдалагич, 6- ўрта элак, 7-охирги элак.

Майдалаш-саралаш заводларини ҳисоблашда қуйидаги асосий кўрсаткичлар ҳисобга олинади:фойдали компонент таркиби, материалнинг чиқиши, ажратиб олиш, элаш самарадорлиги.


Таркиби-олинган маҳсулотни фойдали компонентини маҳсулотнинг умумий миқдорига нисбати билан характерланади.
Майдалаш-саралаш заводининг технологик схемасини ҳисоблашда фойдали компонент таркиби деганда маълум бир ўлчамдаги синф таркиби тушинилади ва фоизларда ҳисобланади.
Икки босқичли майдалаш жараёнининг технологик схемаси 1.7-расмда келтирилган:
3-босқичли майдалаш жараёнини технологик схемаси қуйидаги
кўринишда бўлади:

2.7-расм . Уч босқичли майдалашнинг схемаси


1-бункер, 2-элак, 3-I-босқичли майдалагич, 4-элак, 5-II-босқичли майдалагич, 6-элак, 7-III-босқичли майдалагич, 8-элак, 9-охирги элак.



Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish