Алфред Маршалл (1842-1924й.) Асосий асари “Экономикс принсиплари”(1890) Тадқиқот усули Тадқиқот усулида асосий муаммо сифатида бозордаги эркин баҳо шаклланишига эътибор қаратилди.
Алфред Маршаллнинг иқтисодий таълимотидаги асосий характерли жиҳатлари:
1. Меъёрли фойдалилик назариясини инкор этмаган ҳолда, А.Маршалл унга фақат бозор баҳосига таъсир этувчи бир омил сифатида қарайди;
2. А.Маршалл бўйича баҳо иккита омил билан аниқланади:
а) меъёрли фойдалилик билан;
б) ишлаб чиқариш харажатлари билан;
3. Меъёрли фойдалилик ва ишлаб чиқариш харажатларини А.Маршалл талаб ва таклиф назариясига боғлаб тушунтиради: талаб меъёрли фойдалилик билан аниқланади; таклиф эса ишлаб чиқариш харажатлари билан;
4. А. Маршаллнинг хулосасига кўра, талаб ва таклиф алоҳида ажратилган ҳолда бозор баҳосини аниқлаб бериши мумкин эмас;
5. Бир зумли , қисқа ва узоқ ва муддатли талаб ва таклифнинг кесишиш нуқталари ажратиб кўрсатиб берилади;
6. Қисқа муддатли даврда ишлаб чиқарилаётган товарлар миқдорини кўпайтириш қийин бўлиши сабабли баҳонинг шаклланишида талабнинг тебраниши катта рол ўйнайди;
7. Узоқ муддатли даврда бозор баҳосининг шаклланишида талабнинг тебраниши эмас, балки таклиф муҳим рол ўйнайди.
Маршалл «крести» (хочи)
Д эгри чизиғи истеъмолчи учун мазкур товарнинг меъёрли фойдалилигининг пасайиш қонунини ифодаласа, S эгри чизиғи меъёрли харажатларнинг ошиб боришини ифодалайди. Уларнинг кесишган нуқтаси мувозанат баҳони билдиради ва ушбу баҳо харидорлар сотиб олишни, сотувчилар эса сотишни хоҳлайдиган товар миқдорини аниқлаб беради. Бу икки миқдор фақат мувозанат баҳо пайтида бир бирига тўғри келади. Агар таклиф баҳоси талаб баҳоси билан тенглашса, мувозанат баҳо вужудга келади. Расмдаги P1 – мувозанат баҳо. Ушбу баҳода сотувчилар бир хил Q1 миқдордаги товарни сотишни хоҳлайдилар, харидорлар эса сотиб олишни;
Бир зумли мувозанат
Бир зумли мувозанатда таклиф ўзгармайди. Бундай шароитда кескин ошган талаб қондирилиши мумкин эмасБу вақт ичида танқис (дефицит) маҳсулотларни ишлаб чиқараётган тадбиркор баҳони ошириш ҳисобига қўшимча даромад олиши мумкин. Масалан, тирик балиқ бозорида балиққа бўлган талаб ошди дейлик. Баҳо кўтарилди, лекин ўша куни сотувчилар таклифни кўпайтира олмайдилар (янгисини олиб келишга улгурмайдилар). Шунинг учун таклиф эгри чизиғи тўғри чизиқ (S) кўринишида бўлади. Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, баҳо ошади (P1дан P2га