Мавзу: Локал компьютер тармоқлари



Download 146 Kb.
bet12/15
Sana25.02.2022
Hajmi146 Kb.
#275098
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Lokal

Тармоқ операцион тизими.

Ҳозир тўртта асосий 32 хонали тармоқ операцион тизимини (ОТ ёки тармоқ хизматини) ажратиб кўрсатиш мумкин: NetWare 4.1 (Nоvell фирмаси), Windоws NT Server 4.0 (Micrоsоft фирмаси), Vines 6.0 (Banuan фирмаси), ОS/2 Warр Advanced Server (IBM фирмаси). Бундан ташқари UNIX оиласига мансуб тармоқ Оtни эслатиб ўтиш лозим.


Тармоқ операцион тизимини тармоқ муҳитида бўлган асосий талабларга мувофиқлигига қараб, қуйидаги имкониятлар бўйича баҳолаш мумкин:

  • Юқори самарадорликда ишлашда файллар ва принтерлардан биргаликда фойдаланиш;

  • «мижоз-сервер» архитектура учун хусусан ишлаб чиқарувчилар амалий дастурига мўлжалланган амалий дастурларни самарали бажариш;

  • турли платформаларда ва турли тармоқ асбоб-ускуналари билан ишлаш;

  • Internet билан интеграцияни таúминлаш: TCР/IР протоколини динамик созлаш (Dynamic Hоst Cоnfiratiоn Рrоtоcоl - DHCР), WEB-сервер дастурий таúминотни таúминлаш;

  • тармоққа масофадан кириш;

  • ички электрон почтани, гуруҳ бўлиб мунозара қилишни ташкил этиш;

  • ҳудудий жиҳатдан тарқоқ, кўп серверли тармоқлардаги ресурсларга каталоглар ва номлар хизмати ёрдамида кириш.

Санаб ўтилган тармоқ операцион тизимларидан ҳар бири гарчи уларнинг ҳеч бири фойдаланувчининг барча талабларини тўлиқ қондира олмасада, у ёки бу нуқтаи назардан энг яхши деб саналиши мумкин. Барча талабларни қондириш учун турли ишлаб чиқарувчилар тармоқ операцион тизимларини бирлаштириши мақсадга мувофиқ. Универсалликка ва самарадорликка эришиш учун кўпинча NetWare ва Windоws NT Serverдан биргаликда фойдаланишади. Бунда NetWare файллар билан ишлаш ва босиш хизмати учун ишлатилади. Чунки у бу хизматларнинг янада кенг имкониятлари ва универсаллигини таъминлайди. Windоws NT эса маълумотларни алмашиш ва иловалар сервери иши учун фойдаланилади.


NetWare ва Windоws NT тармоқларида каталогларни бошқариш хизмати принцип жиҳатидан турлича кўрилган. NetWare 4.1да тармоқни ижара кўринишида ишловчи NetWare Directory Service (NDS)дан фойдаланилади. Windows NT тармоғида каталогларни бошқариш хизмати ишончли муносабатлардаги доменлар тўпламини ифодалайди. Ҳар икки хизмат турида кўплаб серверлар билан марказлашган ҳолда бошқариш имконияти мавжуд. Тармоқда бир марта қайд этилган фойдаланувчи турли серверлар билан бирлашиш имконияти берилади. Домент тизим - доменлар ўртасидаги муносабатга анча мослашиб қараш имконини беради. Домен бошқа домент ҳақида тўлиқ ёки қисман маълумотга эга бўлиши ёки ҳеч қандай ахборотга эга бўлмаслиги мумкин. Санаб ўтилган барча операцион тизимлар файллар билан ишлаш ва босиш учун етарли даражада яхши мижоз воситасига эга. Кўпгина ишлаб чиқарувчилар турли турдаги серверлар билан ишлай оладиган мижоз дастурий таúминотини чиқармоқда масалан, Windоws 95 юқорида саналган барча тармоқ операцион тизими серверлар билан ишлаш қобилиятига эга универсал мижозни ўз ичига олади. Фойдаланувчи қайси сервер хизматига мурожаат қилаётганини билмаслиги мумкин.



Download 146 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish