Мавзу: Локал компьютер тармоқлари


Компьютер (ҳисоблаш) тармоғи



Download 146 Kb.
bet7/15
Sana25.02.2022
Hajmi146 Kb.
#275098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Lokal

Компьютер (ҳисоблаш) тармоғи - бу, маълумотларни тақсимлаб қайта ишлаш талабларини қондирувчи ягона тизимга алоқа канали ёрдамида уланган компьютерлар ва терминаллар жамланмасидир.


Компьютер тармоғининг умумлашган тузилмаси

Компьютер тармоғи кўп машинали ассоциациянинг олий шакли саналади. Компьютер тармоғининг кўп машинали ҳисоблаш комплексидан асосий фарқини кўрсатамиз.




Биринчи фарқ - ҳажм, ўлчам. Кўп машинали ҳисоблаш комплекси таркибига одатда битта бинода жойлашган иккита, кўпи билан учта ЭҲМ киради. Ҳисоблаш тармоғи бир-биридан бир неча метрдан тортиб ўн, юз ва ҳатто минг км узоқда жойлашган ўнлаб, юзлаб ЭҲМдан иборат бўлиши мумкин.


Иккинчи фарқ - вазифаларнинг ЭҲМлар ўртасида бўлиниши. Агар кўп машинали ҳисоблаш комплексида маълумотларни қайта ишлаш, уларни узатиш ва тизимни бошқариш битта ЭҲМда бажарилган бўлса, ҳисоблаш тармоғида бу вазифа турли ЭҲМлар ўртасида тақсимланган.


Учинчи фарқ - тармоқда ҳисобларни маршрутлаштириш вазифасини ҳал этиш зарурлиги. Тармоқда ҳар бир ЭҲМдан бошқасига ЭҲМларни бир-бири билан боғловчи алоқа каналларининг аҳволига қараб узатилиши мумкин.
Ҳисоблаш техникасини, алоқа аппаратуралари ва маълумотларни узатиш каналларини битта комплексга бирлаштириш кўп машинали ассоциациянинг ҳар бир элементи томонидан ўзига хос талаблар сўрайди, шунингдек махсус атамаларнинг шаклланишини талаб қилади.
Тармоқ абонентлари - тармоқда ахборотларни юзага келтирувчи ёки истеъмол қилувчи обúектлар.
Алоҳида ЭҲМлар, ЭҲМ комплекслари, терминаллар, саноат ишлари, рақамли дастур орқали бошқариладиган дастгоҳлар ва ҳоказо абонент бўлиши мумкин. Ҳар қандай абонент тармоғи станцияга уланган.
Станция - ахборот узатиш ва қабул қилиш билан боғлик вазифаларни бажарувчи аппаратура.
Абонент ва станция мажмуини абонент тизими деб аташ қабул қилинган. Абонентларнинг ўзаро алоқасини ташкил этиш учун узатувчи моддий восита керак.
Узатувчи моддий муҳит бу алоқа тармоғи ёки электр сигналлари тарқатиладиган кенглик ва маълумотларни узатиш аппаратураси.
Бундай ёндашув ҳар қандай компьютер тармоғини абонентлар тизими ва коммуникация тармоғининг мажмуи сифатида кўриб чиқишга имкон беради.

Ҳисоблаш тармоғининг таснифи


Абонент тизимининг ҳудудий жойлашувига кўра ҳисоблаш тармоғини учта асосий синфга бўлиш мумкин:



  • глобал тармоқлар (WAN - Wide Area Netwоrk);

  • минтақавий тармоқлар (MAN - Memrороlitan Area Netwоrk);

  • локал тармоқлар (WAN - Lоcal Area Netwоrk).

Глобал ҳисоблаш тармоғи турли мамлакатларда, турли қитъаларда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Абонентлар ўртасидаги ўзаро алоқа телефон тармоғи, радио-алоқа ва йўлдош оркали алоқа тизими базасида амалга оширилади. Глобал ҳисоблаш тармоғи барча инсониятнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва ушбу ресурсга киришни ташкил этиш муаммосини ҳал этади.


Регионал (минтақавий) тармоқлар бир-биридан маълум бир масофада жойлашган абонентларни боғлайди. У алоҳида мамлакатнинг катта шаҳридаги, иқтисодий минтақадаги абонентларни ўз ичига олади. Минтақавий ҳисоблаш тармоғининг абонентлари орасидаги масофа ўнлаб, юзлаб км ни ташкил қилади.


Локал ҳисоблаш тармоғи унча катта бўлмаган ҳудудда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Ҳозирда локал ҳисоблаш тармоғи тарқалган ҳудудда аниқ чегара йўқ. Одатда бундай тармоқ аниқ бир жойга боғланган. Локал ҳисоблаш тармоғига мансуб синфга алоҳида корхоналар, фирмалар, банклар, офислар тармоғи киради. Бундай тармоқ 2-2,5 км ҳудудни қамраб олади.


Глобал, минтақавий (регионал), локал ҳисоблаш тармоқлари кўп тармоқли иерархияни ташкил этади. Улар улкан ахборот тўпламини қайта ишловчи кучли иқтисодий воситани яратиб, чексиз ахборот ресурсига кириш имконини беради. Локал ҳисоблаш тармоғи минтақавий тармоқ таркибига компонент сифатида кириши мумкин. Минтақавий тармоқ глобал тармоққа кириши ва ниҳоят, глобал тармоқ мураккаб тузилмани ташкил этиши мумкин.


Мисол. INTERNET компьютер тармоғи машҳур глобал тармоқ ҳисобланади. Унинг таркибига кўпгина эркин бирлашган тармоқлар киради. INTERNETга кирувчи ҳар бир тармоқ ичида аниқ алоқа тузилмаси ва маълум бошқарув таркиби мавжуд. INTERNET ичида маълум бир фойдаланувчи учун турли тармоклар ўртасидаги бирлашиш тузилмаси ва усуллари ҳеч қанақа аҳамиятга эга эмас.
Ҳозирдаги кунда ҳар қандай бошқарув тизимининг ажралмас унсури бўлиб қолган шахсий компьютерлар локал ҳисоблаш тармоғи яратиш борасида шов-шувга сабаб бўлмоқда. Бу ҳам ўз навбатида замонавий ахборот технологиясини ишлаб чиқиш заруриятини келтириб чиқарди.
Шахсий компьютерлар фан ва техника, ишлаб чиқаришнинг турли тармоқларида қўллаш амалиёти шуни кўрсатдики, ҳисоблаш техникасини татбиқ қилишда алоҳида ШК эмас, балки локал ҳисоблаш тармоқлари кўпроқ самара беради.
Ҳар қандай коммуникация тармоғи албатта қуйидаги асосий компонентларни: узатиш (передатчик), хабар, узатиш воситаси, қабул қилиш (приёмник)ни ўз ичига олади.



Download 146 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish